19-модда. Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини тажриба тарзида қўллаш
Ўсимликларни ҳимоя қилиш юзасидан рўйхатга олинмаган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини қўллаган тарзда шошилинч чоралар кўриш талаб қилинадиган вазиятлар юзага келган ҳолларда бундай воситаларни бир йилгача муддатда тажриба тарзида қўллашга йўл қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини тажриба тарзида қўллаш учун рухсатнома махсус ваколатли орган томонидан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан келишилган ҳолда берилади.
(19-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-685-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2021 й., 03/21/685/0373-сон)
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини тажриба тарзида қўллаш учун рухсатнома беришда махсус ваколатли орган тажриба раҳбарини, шунингдек уни ўтказиш қоидалари ва шартларини белгилайди.
Тажриба тарзида қўллаш муддати тугаганидан кейин тажриба раҳбари махсус ваколатли органга тажриба натижалари тўғрисида ҳисобот, шунингдек ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг қолдиқлари, тажриба ўтказишда фойдаланилган приборлар ва мосламаларнинг турган жойи ҳақида ҳисобот тақдим этади.
20-модда. Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини стандартлаш, сертификатлаш ва маркировкалаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини стандартлаш, сертификатлаш ва маркировкалаш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(20-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг «Стандартлаштириш тўғрисида»ги ва «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги Қонунларига қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: |