Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]


-модда. Ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат бошқаруви ва назорати


Download 29.47 Kb.
bet2/12
Sana25.02.2023
Hajmi29.47 Kb.
#1230550
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
116-II 31.08.2000

4-модда. Ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат бошқаруви ва назорати
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат бошқаруви ва назорати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси махсус ваколат берган орган (бундан буён — махсус ваколатли орган деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва бошқа давлат бошқаруви органлари томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(4-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-685-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2021 й., 03/21/685/0373-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.01 Бошқарув ва тартибга солишнинг умумий масалалари]
5-модда. Махсус ваколатли органнинг ваколатлари
Махсус ваколатли орган:
ўсимликларни ҳимоя қилишнинг самарали, экологик жиҳатдан хавфсиз ва кам заҳарли воситаларини қўллаш ҳисобига қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигини ошириш ва уларнинг ҳосилини сақлаб қолишга қаратилган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларидан фойдаланишнинг ягона сиёсатини амалга оширади;
ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш синовлари натижалари юзасидан хулоса беради;
ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини қўллаш регламентлари ва қоидаларини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ўсимлик зараркунандалари, касалликларига ва бегона ўтларга қарши фойдаланиш учун рухсат этилган кимёвий ва биологик ҳимоя воситалари, дефолиантлар ҳамда ўсимликларни ўсишини бошқарувчи воситалар рўйхатини юритади ҳамда вақти-вақти билан эълон қилиб боради;
ўсимликларни ҳимоя қилишда Қўлланилиши тақиқланган ҳамда чекланган фаол ва нофаол ингредиентлар реестрини юритади;
ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш, уларни қўллаш регламентларига риоя этиш, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг инсон соғлиғи ва атроф муҳитга таъсирини аниқлаш билан боғлиқ давлат бошқаруви органларининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
Ўзбекистон Республикаси корхоналарида ишлаб чиқариладиган ва импорт бўйича олиб келинаётган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг сифати устидан назоратни уюштиради, улардан фойдаланишга доир хулосалар беради, агар инсон соғлиғи ва атроф муҳитга номақбул таъсир кўрсатаётгани аниқланса, улардан фойдаланишни тўхтатиб қўяди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
(5-модданинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 сентябрдаги 735-сон “Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига қаранг.
[ОКОЗ:

Download 29.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling