1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.01 Бошқарув ва тартибга солишнинг умумий масалалари]
6-модда. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги:
ўсимликларни ҳимоя қилишнинг давлат дастурларини рўёбга чиқаради;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бошқа мамлакатлардан ўсимликларнинг карантинли ва ўта хавфли зараркунандалари, касалликлари ҳамда бегона ўтлар кириб келиши хавфининг олдини олиш ва унга барҳам бериш чораларини кўради;
ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини, янги техника ва технология жараёнлари ҳамда улардан фойдаланиш усулларини яратиш, синаш ва жорий этишга доир илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва лойиҳалаш ишларини мувофиқлаштиради;
ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича мутахассислар тайёрланиши, қайта тайёргарликдан ўтказилиши ва малакаси оширилишини таъминлайди;
кимёвий, биологик ва бошқа препаратларни қўллаш бўйича услубий кўрсатмалар, тавсияномалар ишлаб чиқади ва уларни тасдиқлайди;
ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларидан самарали фойдаланишни, шунингдек уларни ташиш, сақлаш қоидалари ва қўллаш регламентларига риоя этилишини уюштиради;
қишлоқ хўжалиги ўсимликларини ҳимоя қилишнинг кимёвий ва биологик воситаларига бўлган, фавқулодда вазият ҳоллари учун эса кимёвий воситаларнинг захираларини шакллантиришга бўлган эҳтиёжини аниқлайди;
ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини қўллашнинг сифати устидан назорат олиб боради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
(6-модданинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.01 Бошқарув ва тартибга солишнинг умумий масалалари]
Олдинги таҳрирга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: |