8-боб. Қўмита фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва ишчи индикаторлари
76. Қўмита фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги мунтазам баҳолаб борилади.
77. Қўмита фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Қўмита раиси томонидан тасдиқланадиган Қўмита фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва ишчи индикаторларига асосланади.
78. Қўмита фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш натижалари асосида:
Қўмита раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жазолаш;
Қўмита фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилади.
9-боб. Қўмитани молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш
79. Қўмита марказий аппарати, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат органлари ҳамда муассасаларини моддий-техник таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, грантлар, ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси, пуллик хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
80. Давлат ветеринария хизмати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
81. Қўмита ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, иш ҳақига туман (ҳудудий) коэффициентлар, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа рағбатлантирувчи тўловлардан иборат бўлади.
82. Қўмита қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда соҳа ходимларининг ҳаётини суғурталаш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш ҳамда ижтимоий муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширади.
Қўмита ходимлари лавозим маошларига ҳар ойда қўшиладиган қўшимча ҳақлар, устамалар ва рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган бошқа тўловлар белгиланган тартибга мувофиқ тўланади.
83. Ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини бузганлик учун маъмурий жарима маблағлари Қўмитанинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |