Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
-боб. Малака оширишнинг мақсади ва вазифалари
Download 1.87 Mb.
|
532 27.06.2019 низомии
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-боб. Малака ошириш тизимини бошқариш
2-боб. Малака оширишнинг мақсади ва вазифалари
6. Ветеринария хизмати мутахассисларининг ветеринария соҳасидаги халқаро тажрибани ўзлаштиришини, зарур касбий билим ва кўникмаларни янгилашини, малака талаблари, ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ уларнинг касбий лаёқати ва маҳоратининг доимий ривожланишини таъминлаш малака оширишнинг мақсади ҳисобланади. 7. Қуйидагилар малака оширишнинг асосий вазифалари ҳисобланади: касбий лаёқат ва маҳоратни янада ошириш; ветеринария хизмати мутахассисларининг мустақил фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш, шунингдек уларнинг билимларини янада такомиллаштириш; ахборот технологиялари, Интернет жаҳон ахборот тармоғи имкониятларидан ишда фойдаланишнинг амалий кўникмаларини шакллантириш; ветеринария хизмати мутахассисларига ҳайвонларни даволаш ва профилактика қилишнинг замонавий методларини, шунингдек ветеринария-санитария тадбирларини ўтказишда қўлланадиган технологиялар хусусиятларини ўргатиш; ветеринария хизмати мутахассисларига ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бўйича назарий билимлар бериш. 3-боб. Малака ошириш тизимини бошқариш 8. Қўмита: малака ошириш тизимига умумий раҳбарликни амалга оширади; Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш ҳудудий бошқармаларидан (кейинги ўринларда ҳудудий бошқарма деб аталади) олинган маълумотлар асосида ҳар йили декабрь ойининг биринчи ўн кунлигида келгуси йилда малака оширишга юборилаётган ветеринария хизмати мутахассисларининг ҳар йилги рўйхатини шакллантиради ҳамда рўйхатга мувофиқ декабрь ойининг учинчи ўн кунлигида малака ошириш курсларидан ўтишнинг ҳар йилги жадвалини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди; малака оширишнинг тўлиқ ҳамда сифатли ўтказилиши юзасидан доимий мониторинг ва назоратни амалга оширади; ветеринария хизмати мутахассислари малакасини ошириш курсларининг ўқув режалари ва дастурларини тасдиқлайди; малака ошириш бўйича Малака ошириш марказининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини кўради. 9. Қўмита, ҳудудий бошқармалар, тасарруфида ветеринария хизмати мавжуд бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар, нодавлат ветеринария ташкилотлари ва жисмоний шахслар ветеринария хизмати мутахассисларини ўқитишнинг буюртмачиси ҳисобланади. Буюртмачилар белгиланган тартибда тасдиқланган калькуляция асосида Малака ошириш маркази билан ветеринария хизмати мутахассислари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш курсларини ўтказиш юзасидан шартномалар тузади. 10. Малака ошириш маркази: малака оширишнинг илмий-услубий асосларини, ўқув-услубий ҳужжатларини, ягона таълим механизмини ишлаб чиқиш ишларини ташкил қилади; ветеринария соҳасига оид фанларнинг умумкасбий ва махсус блоклари бўйича қайта тайёрлаш ва малака оширишни ташкил этади ҳамда улар бўйича замонавий методик, ахборот-маълумотнома базасини яратади; таълимнинг ишлаб чиқариш билан самарали ўзаро ҳамкорлигини, ветеринария ва чорвачилик соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнига кўчма машғулотлар, замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозланган корхоналарга ташрифлар жорий этилишини таъминлайди; ишлаб чиқариш, илмий-тадқиқот тузилмаларининг моддий-техник базасидан фойдаланган ҳолда машғулотлар ўтказиш учун зарур ўқув ва моддий-техник базасини яратади; ветеринария ва чорвачилик соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг инновацион илмий ютуқларни, замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни, масофадан ўқитишни, мустақил таълим олишни кенгайтиришни назарда тутувчи техника ва технологияларнинг истиқболда ривожланишини ҳисобга олувчи дастурларини ишлаб чиқади ва жорий этади. минтақалар учун хос бўлган ҳайвонлар касалликларини ҳисобга олган ҳолда малака ошириш курсларининг ўқув режаси ва дастурларини шакллантиради; малака ошириш курсларида таълим жараёнини такомиллаштириш механизмларини ва методларини белгилайди; ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги илғор хорижий тажрибани умумлаштирган ҳолда даволаш ва диагностиканинг замонавий, самарали усуллари ва методларининг, янги технологияларнинг ўқув жараёнига жорий қилинишини таъминлайди; тасдиқланган ўқув режалари ва дастурлари асосида малака ошириш курсларини ташкил қилади; Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг профессор-ўқитувчилар таркиби, илмий-тадқиқот институтларининг етакчи олимлари, ветеринария хизмати мутахассислари, амалиётчи мутахассисларнинг малака ошириш курсларида машғулотларни ўтказишга қонунчиликда белгиланган тартибда, меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартлари билан жалб этилишини таъминлайди; малака ошириш бўйича хорижий тажрибани ва илғор таълим муассасалари ютуқларини таҳлил қилади ва умумлаштиради; хорижий мутахассисларни шартнома асосида, шунингдек соҳа мутахассислари, маҳаллий йирик корхоналар раҳбарларини таклиф этган ҳолда, энг аввало, юқори ва инновация технологиялари соҳасида ветеринария ва чорвачилик соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим дастурларини амалга оширади; тузилган шартномалар асосида номзодларни тингловчиликка қабул қилади, қоида тариқасида, гуруҳлар 20 — 24 нафар тингловчилардан иборат таркибда шакллантирилади; малака ошириш курсларининг зарур даражада ташкил этилиши ва ўтказилиши учун масъул ҳисобланади. 11. Самарқанд ветеринария медицинаси институти: малака ошириш йўналишлари бўйича зарур ахборот-маълумотлар базасини шакллантиради, малака ошириш жараёни учун замонавий инновация ва ахборот-коммуникация технологиялари ишлаб чиқилишини ва уларнинг малака ошириш жараёнига жорий этилишини ташкил қилади; ветеринария хизмати мутахассисларига малака ошириш даврида Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг ётоқхоналарида яшаш жойи бериш чораларини кўради; малака ошириш натижаларининг ички мониторингини юритади. 12. Қўмита тизимига кирувчи илмий-тадқиқот институтлари, ташкилотлар ҳамда чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик, йилқичилик ва бошқа тармоқ хўжаликлари: малака ошириш амалиётини ўташга кўмаклашадилар; илмий билимлар ва ветеринария амалиётининг ўзаро боғлиқлигини таъминлайдилар. Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling