Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]


-§. Агентликнинг бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби


Download 1.87 Mb.
bet27/38
Sana18.06.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1578924
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   38
Bog'liq
532 27.06.2019 низомии

3-§. Агентликнинг бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби
43. Агентлик ўз вазифа ва функцияларини амалга оширишда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
44. Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлари ўз ваколатлари доирасида бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлар тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ўзаро узвий ҳамкорлик қиладилар.
4-§. Агентликнинг ҳайъати
45. Агентликда бош директор (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек, асосий фаолият йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалар раҳбарларидан иборат таркибдаги ҳайъат тузилади.
Ҳайъат таркибининг сони ва шахсий таркиби Агентлик бош директори тақдимномасига биноан Қўмита раиси томонидан тасдиқланади.
46. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:
ушбу Низомда белгиланган Агентлик фаолиятининг асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
қонун ҳужжатларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларида, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида ҳамда Қўмита томонидан белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Агентлик тизими ходимлари ва раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чораларни қабул қилиш, таркибий ва Ҳудудий марказлар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини тизимли асосда эшитишни ташкил этиш;
ҳар чоракда ва тизимли тарзда Агентлик фаолияти доирасида ҳудудий ва тармоқ дастурлари амалга оширилиши натижадорлигини кўриб чиқиш;
Агентлик фаолияти доирасидаги долзарб масалаларни жойларда муҳокама қилишни таъминлаган ҳолда Ҳайъатнинг кенгайтирилган сайёр мажлисларини ўтказишни ташкил этиш, шунингдек, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Агентлик марказий аппарати ва унинг тизимига кирувчи лавозимлар номенклатурасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Қўмитага киритиш;
Агентлик номенклатурасига кирувчи лавозимларга ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш масалаларини кўриб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Қўмита раисининг қарор ва топшириқларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш.
Шунингдек, Ҳайъат Агентлик ваколатларига кирувчи бошқа масалаларни кўриб чиқишга ҳақлидир.
47. Ҳайъат мажлисига Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари таклиф қилиниши мумкин.
48. Ҳайъат мажлисида унинг таркибининг ярмидан ортиғи иштирок этса Ҳайъат мажлиси қонуний ўтказилган деб ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
49. Ҳайъат қарорлари Агентлик бош директорининг буйруғи билан амалга оширилади.
50. Агентлик бош директори ва Ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, бош директор Қўмита раисига юзага келган келишмовчиликлар ҳақида хабар берган ҳолда, мустақил равишда қарор қабул қилади. Бундай вазиятда Ҳайъат аъзолари Қўмита раисига ўз фикрларини билдиришлари мумкин.
51. Ҳайъатнинг фаолият юритиш тартиби Ҳайъат томонидан тасдиқланадиган унинг регламенти билан белгиланади.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling