Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
-§. Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Download 1.87 Mb.
|
532 27.06.2019 низомии
3-§. Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
24. Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлар ўзларига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга: ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан белгиланган тартибда сўраб олиш; ўз ваколатлари доирасидаги масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш; Ҳудудий марказлар директорлари молия органлари билан келишган ҳолда ҳар йили наслчилик иши ва сунъий уруғлантиришни ташкил қилиш учун Агентлик томонидан белгиланган миқдор ва намунавий шартнома шартлари асосида ишчиларни жалб қилиш; чорвачилик тармоқларини ривожлантириш соҳасига оид қонун ҳужжатларида кўрсатилган қонун талаблари бузилишларини бартараф этиш тўғрисида юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатмалар бериш. 25. Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлар: Агентликнинг туман (шаҳар) вакиллари билан биргаликда уларга юкланган вазифа ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш; Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришилишини таъминлаш; Агентликка киритилаётган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифлар, шунингдек, Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари; туманлар (шаҳарлар)да аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда чорвачилик ва наслчиликни ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш; Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда соҳани ривожлантириш, юзага келадиган муаммоларнинг ҳал этилиши бўйича дастурлар, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари»ни самарали амалга ошириш; фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун масъул ҳисобланади. Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling