Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
-боб. Агентлик ва унинг Ҳудудий марказлар ҳамда идоравий мансуб ташкилотларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Download 1.87 Mb.
|
532 27.06.2019 низомии
4-боб. Агентлик ва унинг Ҳудудий марказлар ҳамда идоравий мансуб ташкилотларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
1-§. Агентликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги 18. Агентлик ўзига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга: вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва бошқа ташкилотлардан чорвачилик ва наслчилик соҳасига оид масалалар бўйича маълумотларни белгиланган тартибда сўраб олиш; юридик ва жисмоний шахсларга пуллик наслчилик-селекция ва бошқа хизматлар кўрсатиш тартиби, хизмат турлари ва тарифларини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Қўмитага тақдим этиш; Қўмитанинг ҳайъат мажлисига чорвачилик ва наслчиликни ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни киритиш; чорвачилик ва наслчилик соҳасига оид хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш, шунингдек ёрдамчи хўжаликлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш ҳамда Қўмитага киритиш; Агентлик марказий аппаратининг даромадлар ва харажатлар сметаси, штат жадвалларини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш; Агентлик ходимларини иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва шахсий устамалар ҳамда меҳнат ҳақи тизимида назарда тутилган бошқа рағбатлантиришларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириш; Қўмитага келиб тушаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан танишиш, хизматда фойдаланиш ва уларнинг тизимлаштирилган ҳисобини юритиш; Қўмита, шунингдек идоравий мансуб ташкилотларининг мансабдор шахсларидан Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни олиш; раҳбарият томонидан чақириладиган масалаларга тегишли йиғилишлар, кенгашлар ва мажлисларда иштирок этиш; юридик ва жисмоний шахслардан қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини шу худудга районлаштирилган зот бўйича сунъий уруғлантириш, чорва озуқаси етиштириш учун ажратилган ер майдонларида озуқабоп экинларни жойлаштириш ва тўлиқ экилишини талаб қилиш; ҳайвонларнинг идентификация қилиниши ва ветеринария паспортларининг юритилишини мониторинг қилиш; озуқабоп экинларни етиштириш учун ажратилган ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ёки белгиланган экинлардан бошқа турдаги экинларни жойлаштириш ҳолатлари кузатилганда, ушбу ҳолатларни бартараф этиш бўйича ваколатли орган ва муассасаларга тақдимнома киритиш; Агентлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. 19. Агентлик: ушбу Низом ва бошқа Қонун ҳужжатлари билан ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши; Агентликда, шунингдек тизим ташкилотларида қонун бузилиши ҳолатлари аниқланганлиги тўғрисида раҳбариятга хабар берилиши; ходимларнинг белгиланган тартибда ва муддатларда малака оширишини таъминлаши шарт. Агентлик ходимлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин. 20. Агентлик: Агентликка юкланган вазифа ва функцияларни самарали бажариш, шунингдек, чорвачилик ва наслчилик соҳасида давлат сиёсатини самарали амалга ошириш; Агентлик фаолиятига тегишли прогноз кўрсаткичларига эришилишини сўзсиз таъминлаш; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилаётган норматив — ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек, агентлик томонидан қабул қилинаётган буйруқларини сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари; чорвачилик тармоқарларини ривожлантириш соҳасига оид дастурлар, чора-адбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларни самарали амалга ошириш, шунингдек, чорвачилик ва наслчилик соҳасида ҳудудларни ижтимоий-қтисодий ривожлантириш ва муаммоларнинг ечилиши; фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун масъул ҳисобланади. 21. Агентлик ходими ўз мажбуриятлари ва функциялари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади. Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling