Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]


-§. Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотларининг вазифалар ва функциялари


Download 1.87 Mb.
bet20/38
Sana18.06.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1578924
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   38
Bog'liq
532 27.06.2019 низомии

3-§. Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотларининг вазифалар ва функциялари
15. Қуйидагилар Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Агентликка юкланган вазифаларни самарали бажарилишини таъминлаш;
туман вакилликларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
ҳудудларни комплекс ижтимоий — иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорликни амалга ошириш;
чорвачилик ва наслчиликнинг амалдаги ҳолатини пухта таҳлил қилиш асосида уларни ривожлантиришга доир ҳудудий ва тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш, шунингдек амалга оширилишини ташкил этиш;
чорвачилик тармоқларини ривожлантиришда чорвачилик субъектларига наслдор ҳайвон ва наслли маҳсулотлари (материаллар)ни етказиб бериш;
чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш борасида таклифлар тайёрлаш ва ижросини мувофиқлаштириш;
чорвачилик тармоқларининг янада ривожалантириш борасидаги тадбирларни «Қоракўлчилик» Республика уюшмаси, «Паррандасаноат» уюшмаси, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси ва «Ўзбекистон асаларичилари» уюшмалари билан биргаликда ташкил этиш ва мониторингини юритиш;
озуқа майдонларига экинларни жойлаштириш юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари таклифларини келишиш учун Агентликка тақдим этиш;
ваколатли органлар билан озуқабоп экинлар етиштирилишини мониторинг қилиш;
фермер хўжаликлари кесимида келгуси йил учун озуқабоп экинларини жойлаштириш режасини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа вазифаларни амалга ошириш.
16. Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлар ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлил жиҳатидан таъминлайди;
чорвачилик тармоқларини ривожлантириш соҳасига оид Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Қўмита ва Агентликнинг қарорлари, буйруқлари ва топшириқлари ижросини таъминлайди;
Қўмита ва Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган чорвачилик ва наслчилик соҳасига оид ҳужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини ҳамда уларнинг иқтисодий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишида иштирок этади;
Агентлик фаолияти, шу жумладан, қонун ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятини ҳуқуқий таъминланишида иштирок этади;
Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотларнинг ваколатига тегишли оператив, ташкилий, кадрлар, молия, ишлаб чиқариш — хўжалик масалалари ва бошқа масалаларини ҳал этади;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функцияларни амалга оширади.
17. Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлар ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек Қўмитанинг ҳудудий ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат органлари ва муассасалари билан ҳамкорликда амалга оширади.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling