Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
-боб. Агентликнинг тузилмаси
Download 1.87 Mb.
|
532 27.06.2019 низомии
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-боб. Агентликнинг асосий вазифалари ва функциялари 1-§. Агентликнинг вазифалари ва функциялари
2-боб. Агентликнинг тузилмаси
8. Агентлик тизимига қуйидагилар киради: Агентликнинг марказий аппарати; Ҳудудий марказлар ва уларнинг туманлардаги вакилликлари; «O’znaslchilik» давлат корхонаси, «Ўззооветтаъминотхизмат» давлат унитар корхонаси ва уларнинг республика ҳудудларидаги бўлинмалари (филиаллари). 3-боб. Агентликнинг асосий вазифалари ва функциялари 1-§. Агентликнинг вазифалари ва функциялари 9. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади: чорвачилик тармоғини ривожлантириш, сунъий уруғлантиришни ташкил этиш, наслчилик-селекция ишларини такомиллаштириш, чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш; чорвачиликда соф генофондни сақлаб қолиш ва ривожлантириш, илмий-тадқиқот муассасалари томонидан ишлаб чиқилган наслчилик-селекция дастурларини амалиётга татбиқ этиш ва мувофиқлаштириш; чорвачиликда наслдорлик ва маҳсулдорлик сифатларини яхшилаш мақсадида наслчилик ресурсларини яратиш, сақлаш, такрор кўпайтириш ва улардан оқилона фойдаланиш; озуқабоп экинларни етиштириш учун ажратилган ер участкаларида ушбу экинлар етиштирилишини мониторинг қилиш. 10. Агентлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади: а) чорвачилик тармоғини ривожлантириш, сунъий уруғлантиришни ташкил этиш, наслчилик-селекция ишларини такомиллаштириш, чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш соҳасида: чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва чорвачиликнинг бошқа тармоқларини ривожлантиришга, маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш соҳасига доир тармоқ дастурлари, норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқади; чорвачилик соҳасини ривожлантириш бўйича тасдиқланган тармоқ дастурлари, норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг ижросини ваколатлари доирасида ташкил этади; чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва чорвачиликнинг бошқа тармоқларини ривожлантириш ҳамда наслчилик ишларини такомиллаштириш билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштиради, шунингдек ички ва ташқи бозорлар эҳтиёжидан келиб чиқиб, чорвачилик тармоқларини узоқ муддатли илмий-технологик, иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш концепцияси ва дастурларини ишлаб чиқади; мулкчилик шаклидан қатъий назар барча йўналишдаги чорвачилик билан шуғулланувчи субъектларга замонавий технологиялар ва инновацион ишланмаларни татбиқ этади; чорвачилик озуқа базасини мустаҳкамлаш учун замонавий ва инновацион технологиялардан фойдаланиш, шунингдек наслчилик ишларини такомиллаштириш орқали чорва моллари маҳсулдорлигини ошириш бўйича таклифлар тайёрлайди ҳамда раҳбариятга тақдим этади; хорижий давлатлардаги чорва молларини озиқлантириш ва наслчилик ишига оид илғор тажрибаларни ўрганиб боради ҳамда илм-фан ютуқларини ва ўрганилган тажрибаларни амалиётга кенг кўламда жорий этиш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқади; асосий, такрорий ва оралиқ озуқабоп экинларини экиш учун уруғлик билан таъминлашда озуқабоп экинлар ва яйлов уруғчилиги тизимини мувофиқлаштиради, озуқабоп экинлар етиштириш агротехникаси ва чорвачилик тармоқларидаги чорва молларини озиқлантиришнинг самарали услубларини ва илмий ишланмаларни амалиётга татбиқ қилади; чорвачилик тармоқларини ривожлантириш соҳасига оид Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, ҳужжатлари, мажлис баёнлари, Қўмита буйруқлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тизим ташкилотларида белгиланган тадбирларни бажарилишини мувофиқлаштиради ва уларни мониторингини юритади; чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, шунингдек, чорвачилик озуқа базасини мустаҳкамлаш билан боғлиқ ишларни ташкил этади, маҳсулотлар ишлаб чиқариш прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқади; чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва чорвачиликнинг бошқа тармоқларини ривожлантиришнинг устувор вазифаларини белгилаш, мавжуд муаммолар сабабларини ўрганиш ҳамда бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади ҳамда амалга оширишда иштирок этади; илмий-тадқиқот институтлари, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари ва бошқа илмий-тадқиқот муассасаларининг соҳани ривожлантириш борасидаги долзарб мавзуларини белгилаш, замонавий илмий ишланмалар, инновацион ғоялар ва технологиялари, илмий-технологик ишланмаларини, шунингдек, илғор хорижий технологиялар ва тажрибаларни ўрганиш, тарғиб қилиш ва ишлаб чиқаришга жорий қилиш ишларини мувофиқлаштиради; чорва молларини сунъий уруғлантириш ва уларни такрор кўпайтириш, наслдорлик ва маҳсулдорлик сифат кўрсатгичларини такомиллаштириш бўйича қўлланмалар ва услубий тавсияномалар ишлаб чиқади; идентификация қилинган чорва ҳайвонларини ягона маълумотлар базасини юритади ҳамда идентификация қилинган ҳайвонларни ҳисобга қўйилишини ва ҳисобдан чиқарилишини мониторинг қилади; чорва ҳайвонларининг наслдорлик ва маҳсулдорлик сифат кўрсатгичларини яхшилаш учун наслли маҳсулотларнинг ресурсларини яратиш, сақлаш, такрор кўпайтириш ва улардан оқилона фойдаланишни ташкил этади; аҳоли қарамоғидаги чорва ҳайвонларини идентификация қилишнинг афзалликлари ва моҳияти тўғрисида тушунтириш ҳамда тарғибот ишларини олиб боради; етакчи хорижий давлатлардаги илмий-тадқиқот ҳамда таълим муассасаларида чорвачилик тармоқлари ва наслчилик субъектларидаги кадрларнинг малакасини ошириш чораларини кўради; б) чорвачиликда соф генофондни сақлаб қолиш ва ривожлантириш, илмий-тадқиқот муассасалари томонидан ишлаб чиқилган наслчилик-селекция дастурларини амалиётга татбиқ этиш ва мувофиқлаштириш соҳасида: истиқболли селекция наслчилик иши дастурларини ва чорва ҳайвонларини жуфтлаш режаларини ишлаб чиқади ҳамда уларнинг бажарилиши бўйича мониторинг юритади; наслчилик ишларини, шунингдек чорва ҳайвонларини сунъий уруғлантириш ва қорамолларни зоти бўйича районлаштиришни ташкил этади; Ҳудудий марказлар, «Ўззооветтаъминотхизмат» давлат унитар корхонаси ва «O’znaslchilik» давлат корхонаси ҳамда наслчилик субъектлари орқали фермер хўжаликлари ва аҳоли хонадонларига наслдор ҳайвонлар етказиб беришни ташкил этади; жаҳон генофондига хос юқори маҳсулдор наслдор ҳайвонларнинг генофондларидан самарали фойдаланишни жорий этиш, хўжалик фойдали белгилари юқори бўлган ҳайвонларни четдан келтириш ва улардан наслчилик ишларида самарали фойдаланишни ташкил этади; республикадаги мавжуд генофондни сақлаб қолиш ва уни кўпайтириш чораларини кўради; илғор наслчилик хўжаликлари иш фаолиятини тарғиб қилишда оммавий ахборот воситаларидан кенг фойдаланиб, семинарлар ва кўргазмалар ташкил этади; юқори маҳсулдор наслдор буқачаларни парваришлаш, уларни баҳолаш ва танлаш асосида, селекция-наслчилик ишларида ва чорва молларини сунъий уруғлантиришда кенг фойдаланишни ташкил этади; юқори маҳсулдор (рекордист) сигирлардан эмбрион кўчириб ўтказишда ҳамда сигирларни сунъий уруғлантиришда замонавий селекция усулларидан фойдаланади; наслчилик хўжалиги мақомини бериш ишларини ташкил этади, шунингдек наслчилик заводи, наслчилик хўжалиги ва наслчилик фермаларини давлат аттестациясидан ўтказади; юқори маҳсулдор моллар каталоглари, бюллетенлари ва давлат наслчилик китобларини шакллантиради ва нашр қилишни ташкил этади; чорвачилик тармоқлари ва наслчилик иши соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштиради; в) чорвачиликда наслдорлик ва маҳсулдорлик сифатларини яхшилаш мақсадида наслчилик ресурсларини яратиш, сақлаш, такрор кўпайтириш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасида: чорва моллари ва паррандалар бош сони, асалари уялари сонини ошириш, маҳсулотлар етиштириш, маҳсулдорликни ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, замонавий технологиялар асосида чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлашни амалиётга жорий қилиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлилигини таъминлаш, экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида маркетинг тадқиқотларини олиб боради; деҳқон ва фермер хўжаликларида, аҳоли томорқаларида чорва моллари бош сонларини кўпайтириш, уларнинг наслини яхшилаш ва маҳсулдорлигини ошириш, озуқага бўлган талабини таъминлаш борасидаги ишларни мувофиқлаштиради; деҳқон ва фермер хўжаликлари, аҳоли томорқаларида балиқ ва балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришда интенсив технологияларни кенг кўламда жорий этиш ишларини мувофиқлаштиради; хориждан келтирилиб маҳаллий шароитга мослашган истиқболли балиқ турларини парваришлашни йўлга қўйишда ва илғор инновацион лойиҳаларни бажариш орқали турли ассортиментдаги балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш бўйича ишларни ташкил этиш, шунингдек, уларни озуқа билан таъминлаш тадбирларида тадбиркорлик субъектларига кўмаклашади; селекция ютуғи экспертизаси ва синовини белгиланган тартибда ўтказади; наслчилик маҳсулоти (материали)га белгиланган тартибда сертификат беради; наслдор чорва моллари етиштирувчи чет эл ташкилотлари билан ўз ваколати доирасида шартномалар тузади; наслчилик хизмати мутахассислари малакасини ошириш ва наслдор ҳайвонларнинг кўргазмаларини ташкил этади; наслчилик ишларида фойдаланиладиган технология ва асбоб-ускуналарни ишлаб чиқариш ва импорт қилишда иштирок этади; фермерлар ва деҳқон хўжаликларидаги чорва молларига наслчилик хизмати кўрсатишни ташкил этади; г) озуқабоп экинларни етиштириш учун ажратилган ер участкаларида ушбу экинлар етиштирилишини мониторинг қилиш соҳасида: асосий, такрорий ва оралиқ озуқабоп экинларини илмий асосда жойлаштириш, маданий яйловларни барпо этиш бўйича таклифларни тайёрлаш, Қорқалпоғистон Республикаси ва вилоятларни озуқабоп экинлар уруғликлари, ёқилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларга бўлган талабини аниқлаш, шунингдек, озуқа экинларини навлар ва турлар бўйича жойлаштирилиши, экилиши ва етиштирилишини мониторингини ташкил этади; асосий, такрорий ва оралиқ озуқабоп экинлари ҳамда яйлов ўтлари уруғчилигини йўлга қўйиш ва уруғликка бўлган талабни тўлиқ таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ва илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади. туман ҳокимликлари билан озуқа экинлари учун ажратилган ер майдонларига озуқабоп экинларни жойлаштирилишини келишади; чорвачилик хўжаликларидаги шартли мол бош сонига нисбатан ер майдонларини ажратилиши ва улардан самарали фойдаланишни мониторингини амалга оширади; пахта ва ғалла экин майдонларида алмашлаб экишни жорий қилишда чорва озуқаси учун экилиши белгиланган бедани тўлиқ экилишини ҳамда етиштириладиган ҳосилни чорвачилик хўжаликлари ва аҳолига тизимли етказилишини мониторинг қилади; 11. Агентлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин. 12. Агентлик ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бевосита, шунингдек таркибига кирувчи давлат органлари орқали ҳамда «Қоракўлчилик» Республика уюшмаси, «Паррандасаноат» уюшмаси, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси ва «Ўзбекистон асаларичилари» уюшмалари билан ҳамкорликда амалга оширади. Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling