Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]


-§. Ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


Download 1.87 Mb.
bet9/38
Sana18.06.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1578924
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   38
Bog'liq
532 27.06.2019 низомии

3-§. Ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
25. Ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар ўзларига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
ўз ваколатлари доирасидаги масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш;
соҳага оид қонун ҳужжатларида кўрсатилган қонун талаблари бузилишларини бартараф этиш тўғрисида юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатмалар бериш;
ўз ваколати доирасида белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ишларни кўриб чиқиш, мансабдор шахслар ва фуқароларга жарималар солиш.
26. Ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар:
туман (шаҳар) бўлимлар билан биргаликда уларга юкланган вазифа ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришилишини таъминлаш;
Қўмитага киритилаётган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифлар, шунингдек, ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлартомонидан қабул қилинаётган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари;
туманлар (шаҳарлар)да аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида соҳани ривожлантириш, юзага келадиган муаммоларнинг ечилиши бўйича дастурлар, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари»ни самарали амалга ошириш;
фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун масъулдир.
4-§. Туман (шаҳар) бўлимларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
27. Туман (шаҳар) бўлимлар ўзларига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг туман бўлинмаларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
ўз ваколатлари доирасидаги масалалар бўйича ҳудудий бошқармаларга, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш;
соҳага оид қонун ҳужжатларида кўрсатилган қонун талаблари бузилишларини бартараф этиш тўғрисида юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатмалар бериш;
ўз ваколати доирасида белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ишларни кўриб чиқиш, мансабдор шахслар ва фуқароларга жарималар солиш.
28. Туман (шаҳар) бўлимлар:
ўзларига юкланган вазифа ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
ҳудудий бошқармаларга киритилаётган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифлар, шунингдек, туман (шаҳар)даги бўлинмалар томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари;
аҳолини, айниқса ёшларни, тадбиркорлик субъектларини ташвишга солаётган долзарб муаммоларни, шунингдек, тегишли ҳудудда чорвачиликни ривожлантириш ва эпизоотик осойишталикни таъминлашга тўсқинлик қиладиган тизимли камчиликларни аниқлаш, туман (шаҳар)ни ривожлантириш дастурига киритиш учун таклифлар тайёрлаш ва киритиш;
туман (шаҳар)ларда соҳани ривожлантириш, юзага келадиган муаммоларнинг ечилиши бўйича дастурлар, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари»ни самарали амалга ошириш;
фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун масъулдир.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling