Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
-§. Ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларининг вазифалари ва функциялари
Download 1.87 Mb.
|
532 27.06.2019 низомии
3-§. Ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларининг вазифалари ва функциялари
17. Қуйидагилар ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларининг вазифалари ҳисобланади: Қўмитага юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлайди; ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорликни амалга ошириш; ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасидаги ва улар ваколатига кирадиган бошқа масалаларга доир қонун ҳужжатларига, норматив ҳужжатларга риоя этиш юзасидан мониторинг ва назорат олиб бориш; туман (шаҳар) бўлимлар ва идора бўйсунувидаги ташкилотларига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш; туман (шаҳар) бўлимлар ва идора бўйсунувидаги ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда таҳлил қилиш; қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин. 18. Ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради: ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлайди ҳамда унга раҳбарлик қилади; Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг ҳамда Қўмита қарорлари ва буйруқларининг туман (шаҳар) бўлимлар, идоравий мансуб ташкилотлар томонидан бажарилишини тизимли назорат қилади; туман (шаҳар) бўлимлар ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан киритиладиган ҳужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизаси ўтказилишини ташкил этади; туман (шаҳар) бўлимлар ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига раҳбарлик қилади, уларни мувофиқлаштиради ва назорат қилади; ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасида хизматлар кўрсатиш юзасидан фаолият олиб борувчи субъектлар билан ҳамкорлик қилади; ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасида ҳудудий дастурларни бажарилиши мониторингини олиб бориш, юридик ва жисмоний шахсларга давлат хизматларини кўрсатиш бўйича туман (шаҳар) бўлимлар ва идоравий мансуб ташкилотлар хатти-ҳаракатларини мувофиқлаштиради; туман (шаҳар) бўлимлар ва идоравий мансуб ташкилотларнинг моддий-техник таъминотини ташкил этади; туман (шаҳар) бўлимлар ва идоравий мансуб ташкилотлар бинолари ва иншоотларидан жорий фойдаланиш бўйича ишлар мониторингини ўтказади ва мувофиқлаштиради; жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишларни ташкил этади; оператив, ташкилий, кадрлар, молиявий, ишлаб чиқариш ва ўз ваколатига кирадиган бошқа масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади; қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функцияларни амалга оширади. Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling