Иқтисодиёт / Метрология. Асиллик даражаси ишлари]
-модда. Катталик бирликлари
Download 39.57 Kb.
|
ЎРҚ-614 07.04.2020
- Bu sahifa navigatsiya:
- 15-модда. Катталик бирликларининг эталонлари
- 16-модда. Ўлчаш воситалари ва синов воситалари
14-модда. Катталик бирликлари
Ўзбекистон Республикасида халқаро бирликлар тизимининг катталик бирликларини белгиланган тартибда қўллашга йўл қўйилади. Катталик бирликларининг номлари, белгилари, уларни ёзиш ва қўллаш қоидалари махсус ваколатли давлат органининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан халқаро бирликлар тизимига киритилмаган бирликларни қўллашга рухсат берилиши мумкин. Ташқи савдо фаолиятини амалга ошириш чоғида шартнома шартларига мувофиқ ўзга катталик бирликларидан ҳам фойдаланиш мумкин. 15-модда. Катталик бирликларининг эталонлари Катталик бирликлари эталонлар воситасида сақланади ва қайта ҳосил қилинади. Эталонлар орқали қайта ҳосил қилинадиган катталик бирликлари халқаро бирликлар тизимининг бирликларига қадар метрологик кузатилувчанликни таъминлаши керак. Махсус ваколатли давлат органининг қарори билан миллий эталон Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муайян катталик бирлигининг ўлчамини белгилаш учун бирламчи эталон сифатида эътироф этилади. Миллий эталонларни хусусийлаштиришга йўл қўйилмайди. Эталонларни яратиш, тасдиқлаш, сақлаш ва қўллаш тартиби махсус ваколатли давлат органи томонидан ўрнатилади. 16-модда. Ўлчаш воситалари ва синов воситалари Фойдаланишда бўлган ўлчаш воситалари ва синов воситалари ўлчаш натижаларининг белгиланган аниқликдаги қонунийлаштирилган бирликларда бўлишини таъминлаши ва қўллаш шартларига мос келиши керак. Ўлчаш натижаларининг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган рухсат этилмаган созлаш ва аралашувларнинг олдини олиш мақсадида ўлчаш воситаларининг конструкцияси ўлчаш воситаларининг функционал қисмларига (шу жумладан дастурий таъминотга) кириш чекланишини таъминлаши керак. Қуйидагилар техник воситалар, қурилмалар, моддалар ва (ёки) материалларнинг ўлчаш воситалари ва (ёки) синов воситалари жумласига киритиш мезонлари ҳисобланади: қийматлари маълум вақт давомида ўзгармас деб қабул қилинадиган нормаланган метрологик хусусиятларга ва техник тавсифларга эга бўлиши; ўлчаш натижаларининг белгиланган аниқликда қонунийлаштирилган бирликларда бўлишини таъминлаш қобилияти, шунингдек синов натижаларининг ишончлилиги; механик, электрик, оптик, физик-кимёвий, электрон принципларда ишлаши. Қуйидаги ҳолларда техник воситалар ўлчаш воситалари ва (ёки) синов воситалари ҳисобланмайди: индикатор функциясига эга бўлганда; натижалари ўлчаш ва (ёки) синов ҳисобланмайдиган, фақат дастлабки баҳолаш учун фойдаланилганда; фақат ўлчаш ва (ёки) синов натижалари ҳақида ахборот узатиш функцияларини бажарганда. Download 39.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling