Сигнал процессорлари учун синов ва диагностика воситалари режа


Download 452.19 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana25.01.2023
Hajmi452.19 Kb.
#1121437
  1   2   3   4   5


Сигнал процессорлари учун синов ва диагностика воситалари 
РЕЖА:
 
1. Texas Instruments компаниясининг сигнал процессорлар 
моделлари
2. TI фирмасининг икки ядерли сигнал процессорлари. 
 
Сигналларга рақамли ишлов бериш қўлланадиган турли иловалар 
ишлов бериш аппаратурасига ҳар хил, кўпинчазид талаблар қўяди. Шунинг 
учун аппарат воситаларини ишлаб чиқарувчилар истеъмолчиларнинг 
талабларинини максимал равишда қондириш учун СП турли моделларининг 
кенг 
тўламларини 
чиқаришга 
мажбурдирлар. 
Рақамли 
сигнал 
процессорларининг жаҳондаги етакчи ишлаб чиқарувчилари Texas Instruments, 
Analog Devices, Motorola ишлатилган технологик принцип бўйича ўзларининг 
СП моделларини яратмоқдалар. Дастлаб хотира, интерфейс, бошқариш 
элементларининг зарур тўплами ва буйруқларнинг тегишли тўпламига, эга 
бўлган ишлов беришнинг аппарат ядроси - асосий процессорнинг таянч модели 
яратилади. Процессор ядрос асосида аниқ тадбиқлар учун қўшимча модуллар 
тўплами билан фарқ қиладиган СПнинг модел қатори ишлаб чиқарилади. 
Модел қатори чегараларида СП дастурий коди, ишлаб чиқариш муҳити ва 
дастурлар созланиши (отладки) бўйича тўғри келади. Бундай ѐндашиш ишлов 
бериш ядросининг базавий архитектурасини ўзгартирмасдан турли соҳаларда 
қўллаш учун СП аппаратурасининг талаб этиладиган вариантларини тез яратиш 
имконини беради. 
СПнинг архитектураси, сўз формати, вазифаси ва бошқа кўпгина 
кўрсаткичларига мувофиқ унинг турли классификациялари мавжуд. Ушбу 
кўрсаткичлар аввалги бўлимларда кўриб чиқилган, шунинг учун уларни энг 
самарали қўллаш соҳаси нуқтаи назаридан келиб чиқиб замонавий СПларни 
кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир. 
Етакчи компаниялар СП сотиладиган бозорни ўзаро тақсимлаб 
олинганлигини ҳисобга олган ҳолда кўрсатиладиган хизматлар турлари ва ҳал 
этиладиган масалалар нуқтаи назаридан уларнинг қуришнинг ўзига 
хусусиятларини кўриб чиқамиз. Энг кўп эътибор универсал архитектурали 
СПга қаратилади. Универсал СП – бу гарвард архитектурасига, 
параллелизмнинг юқори даражасига эга, конвеерли ишлов бериш ва буйруқлар 
тўпламидан фойдаланадиган, сигналларга рақамли ишлов бериш амалларига 
оптималлаштирилган юқори тезликдаги сигнал процессорлардир. 

Download 452.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling