Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]
XVIII. Ушбу Қоидаларга риоя этилишини назорат қилиш
Download 0.57 Mb.
|
75 13.02.2003
- Bu sahifa navigatsiya:
- XIX. Савдо қоидалари бузилиши турлари
XVIII. Ушбу Қоидаларга риоя этилишини назорат қилиш
188. Ушбу Қоидаларга риоя этилишини назорат қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Назорат органлари (муассасалари) ушбу Қоидаларга риоя этилишини текширишга мутахассисларни, истеъмолчиларнинг жамоат ташкилотлари вакилларини жалб этиши мумкин. Савдо корхоналари ва якка тартибдаги тадбиркорлар текширувчи шахсларга текширишларни ўтказишда ва камчиликлар ва қоида бузилишларини бартараф этиш чора-тадбирларини кўришда кўмаклашиши керак. XIX. Савдо қоидалари бузилиши турлари 189. Ушбу Қоидаларни бузганлик қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг Жиноий кодексига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади: нархларни асоссиз равишда ошириш; товарлар, маҳсулотларни нотўғри ўлчаш, нотўғри тортиш ёки хизматлар кўрсатмаслик; Олдинги таҳрирга қаранг. товарлар, маҳсулотларни (хизматларни) чек (квитанция, счёт) бермасдан сотиш; (189-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 майдаги 147-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 22-сон, 258-модда) харидорга товарнинг сифати, бутлиги, ўлчами, оғирлигини текшириш имконияти яратишдан бош тортиш; харидорга узоқ муддат фойдаланиладиган сифати, ёмон товарни таъмирлаш ёки алмаштириш даврида яхши сифатли ана шундай товарни беришдан бош тортиш; Олдинги таҳрирга қаранг. пластик карточкалардан фойдаланилган тўловни қабул қилишдан бош тортиш; (189-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 октябрдаги 222-сон қарорига мувофиқ еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 40-сон, 307-модда) носоз ёки тамғаланмаган тортиш ва ўлчаш приборларидан фойдаланиш; товарларнинг мажбурий рўйхатига риоя қилмаслик; Олдинги таҳрирга қаранг. қуйидагиларга: Олдинги таҳрирга қаранг. мазкур Қоидаларнинг 13-бандида кўрсатилган сотувчи ҳақидаги маълумотларни жойлаштириш тартибига; (189-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарорига асосан ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон) тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартибига; (189-банднинг ўнинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 майдаги 147-сонли қарорига асосан ўнинчи ва ўн биринчи хатбоши билан алмаштирилган— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 22-сон, 258-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. назорат-касса машиналарини, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассаларни қўллаш тартибига; (189-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2019 й., 09/19/943/4066-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. аудиовизуал асарларни сотиш; (189-модданинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 мартдаги 72-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 12-сон, 130-модда) ёнилғи-мойлаш материалларини сотиш тартибига; Олдинги таҳрирга қаранг. алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш; (189-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 майдаги 148-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 22-сон, 244-модда) қуйидагиларни: Олдинги таҳрирга қаранг. аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларнинг контрафакт нусхаларини; (189-модда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 мартдаги 72-сонли қарорига асосан ўн еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 12-сон, 130-модда) сифатсиз, бут бўлмаган товарларни, кулинария буюмларини ва атайин ностандарт маҳсулотларни сотиш, шунингдек харидорга сотилган сифатсиз, бут бўлмаган товарни алмаштириб беришдан ёки пулларни қайтариб беришдан бош тортиш; товарларни уларнинг сифатини ва ишлаб чиқариш маркасини тасдиқловчи ёки сертификацияланган маҳсулотнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларсиз сотиш; Олдинги таҳрирга қаранг. идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкаланмаган товарларни сотиш (идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкалаш талаб этиладиган маҳсулотлар учун); (189-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 833-сонли қарорига асосан йигирманчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/833/1704-сон — 2022 йил 1 январдан кучга киради) ишлаб чиқариш маркасида ёки товар белгисида тайёрловчининг номи ва жойлашган ўрни тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган товарларни сотиш; Олдинги таҳрирга қаранг. Вазирлар Маҳкамасининг «Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими босқичма-босқич жорий этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 31 декабрдаги 833-сон қарорида назарда тутилган қоида ва тартибларига риоя этмаган ҳолда маҳсулотларни сотиш (идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкалаш талаб этиладиган маҳсулотлар учун); (189-банднинг йигирма биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2021 й., 09/21/595/0900-сон) яроқлилик муддати ўтган товарларни сотиш; кимёвий моддалар қолдиқлари юқори миқдорда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини сотиш. Олдинги таҳрирга қаранг. (189-банднинг йигирма олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 сентябрдаги ПФ-6314-сонли Фармонига асосан 2021 йил 15 сентябрдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2021 й., 06/21/6314/0876-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. полимер плёнкали пакетларни бепул бериш, уларнинг қийматини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган товарлар қийматига қўшиш, шунингдек, уларни ўз таннархидан паст нархларда сотиш (тутқичсиз ва товарларнинг ажралмас қисми ҳисобланган пакетлар бундан мустасно). (189-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 сентябрдаги 711-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.09.2018 й., 09/18/711/1865-сон) 190. Ушбу Қоидалар талабларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари: товарнинг ёнма-ён туришига риоя қилинмаганда ва товарларнинг сақлаш шароитлари бузилганда; савдонинг зарур шарт-шароитлари ва харидорлар томонидан товарларни танлаш имконияти мавжуд бўлмаганда; Олдинги таҳрирга қаранг. корхонанинг номи ва солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ҳамда ушбу маълумотларни сканерлаш имконини берувчи махсус QR-код, унинг иш режими тўғрисидаги маълумотлар бўлмаганда, харидорга ушбу Қоидаларда назарда тутилган маълумотларни бериш рад этилганда; (190-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 148-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2022 й., 09/22/148/0262-сон) савдо объекти иш режимига риоя қилинмаганда; товарларда нархномалар бўлмаганда ёки атайин нотўғри расмийлаштирилган нархномалар қўйилганда; битта товарни сотиш учун бошқа товарни мажбуран сотиб олиниши ёки уларнинг сотилиши муносабати билан мажбурий равишда хизматлар кўрсатилиши шарт қилиб қўйилганда; харидорнинг зарур даражада сифатли бўлмаган ноозиқ-овқат товарларини алмаштириш бўйича ушбу Қоидаларда назарда тутилган талабларига риоя қилинмаганда; рухсат берилмаган анжом қўлланилганда; Олдинги таҳрирга қаранг. техник регламентлар ёки стандартлар талабларига жавоб бермайдиган товарлар сотилганда қўлланилади. (190-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. полимер плёнкали пакетларни бепул бериш, уларнинг қийматини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган товарлар қийматига қўшиш, шунингдек, уларни ўз таннархидан паст нархларда сотиш (тутқичсиз ва товарларнинг ажралмас қисми ҳисобланган пакетлар бундан мустасно). (190-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 сентябрдаги 711-сонли қарорига асосан ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.09.2018 й., 09/18/711/1865-сон) «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Стандартлаштириш тўғрисида», «Метрология тўғрисида», «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификациялаш тўғрисида»ги қонунлар моддалари ва ушбу Қоидалар талаблари бузилганлиги жавобгарликка тортиш учун асос бўлиши мумкин. Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларига 1-ИЛОВА Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling