Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]


Download 125 Kb.
bet1/4
Sana30.04.2023
Hajmi125 Kb.
#1415564
  1   2   3   4
Bog'liq
ПҚ-3989 30.10.2018



[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида инвестициявий лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
[Кўчирма]
«Хавфсиз шаҳар» аппарат-дастурий комплексини ривожлантириш ва уни босқичма-босқич амалга ошириш, йўл ҳаракати хавфсизлигини назорат қилиш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишнинг самарали механизмларини жорий қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида лойиҳа бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 29 августдаги ПҚ-3245-сон ҳамда «2018-2019 йилларда инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 19 июлдаги ПҚ-3874-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг «ATLAS International» (Германия) компаниялар гуруҳи билан ҳамкорликда «Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати қоидалари бузилишини фото-видео фиксация қилишнинг автоматлаштирилган тизими» инвестициявий лойиҳаси (кейинги ўринларда — лойиҳа)ни амалга ошириш бўйича таклифи маъқуллансин.
2. Лойиҳа доирасида қуйидаги шартлар белгилансин:
йўл ҳаракати қоидалари бузилишини фото-видео фиксация қилишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда — автоматлаштирилган тизим)ни жорий этиш 2018-2019 йилларда Андижон, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳудудида амалга оширилади;
«ATLAS International» компаниялар гуруҳи (кейинги ўринларда — Инвестор) томонидан «Ўзстандарт» агентлиги билан ҳамкорликда фото-видео фиксация қилиш тизимининг техника ва жиҳозларини белгиланган стандарт ва талабларга мувофиқлигини ўлчаш бўйича лаборатория очилиши назарда тутилади;
лойиҳани амалга ошириш ва молиялаштириш давлат-хусусий шериклик шартлари асосида Инвестор томонидан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан лойиҳа ҳужжатларини босқичма-босқич ишлаб чиқиш орқали амалга оширилади;
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги лойиҳани амалга ошириш бўйича ишчи орган ҳисобланади;
инвестициявий харажатларни қайтариш учун лойиҳа буюртмачиси — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги масъул ҳисобланиб, жорий қилинаётган автоматлаштирилган тизим унинг балансига берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Белгилансинки, ўрнатилган автоматлаштирилган тизим ёрдамида аниқланган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима суммаси қуйидагича йўналтирилади:
30 фоиз — йўл ҳаракати қоидалари бузилиши қайд этилган жойнинг маҳаллий бюджетига, шундан (100 фоиз деб ҳисобланганда) 50 фоизи миқдорида йўл инфратузилмасини ривожлантириш ва автоматлаштирилган тизимни электр энергияси билан таъминлаш учун тўловларни амалга ошириш мақсадларида фойдаланилади;
20 фоиз — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига;
25 фоиз — Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг «Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда» республика жамғармасига;
25 фоиз — шартномада белгиланган инвестициявий харажатларнинг ҳажми тўлиқ қоплангунига қадар Инвестор ҳисобига.
Белгилансинки, инвестициявий харажатлар тўлиқ қопланганидан сўнг, мазкур қарорда назарда тутилган жарима суммасининг Инвесторга тегишли улуши Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ-190-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2022 й., 07/22/190/0268-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига лойиҳани амалга ошириш доирасида, истисно тариқасида, қуйидагиларга рухсат этилсин:
автоматлаштирилган тизимни жорий этишни техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини ишлаб чиқмасдан ва тасдиқламасдан амалга ошириш;
Инвестор ёки у томонидан лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташкил қилинган корхона (кейинги ўринларда — Корхона) билан тендер ва танлов савдоларини ўтказмасдан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш;
Инвестор билан ҳамкорликда автоматлаштирилган тизимни жорий қилиш ишларини лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда олиб бориш.

Download 125 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling