Иқтисодиёт / Умумий масалалар
фоизи — тадбиркорлик субъекти ҳисобварағига; 15 фоизи
Download 232.5 Kb.
|
232 21.04.2021
50 фоизи — тадбиркорлик субъекти ҳисобварағига;
15 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига; 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига; 15 фоизи — йўл инфратузилмасини ривожлантириш учун мақсадли йўналтирилган ҳолда, йўл ҳаракати қоидалари бузилиши қайд этилган жойнинг маҳаллий бюджетига; 5 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати ҳузуридаги «Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонасига; 5 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «Хавфсиз шаҳар» жамоат тартибига кўмаклашиш марказига «Хавфсиз шаҳар» концепциясини тўлиқ жорий этиш учун мақсадли йўналтирилади; б) тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари жорий этилиб, ишга туширилганидан 1 йил ўтгандан сўнг: 25 фоизи — тадбиркорлик субъекти ҳисобига; 20 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига; 15 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига; 25 фоизи — йўл инфратузилмасини ривожлантириш учун мақсадли йўналтирилган ҳолда, йўл ҳаракати қоидалари бузилиши қайд этилган жойнинг маҳаллий бюджетига; 5 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати ҳузуридаги «Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонасига; 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «Хавфсиз шаҳар» жамоат тартибига кўмаклашиш марказига «Хавфсиз шаҳар» концепциясини тўлиқ жорий этиш учун мақсадли йўналтирилади. 5. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати: тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилишини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимининг ўрнатилиши ва эксплуатация қилинишини назорат қилувчи ваколатли орган ҳисобланади; тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда, автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилишини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизими фаолиятини доимий равишда, бевосита ҳамда масофавий тарзда мониторинг қилади; Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳузуридаги «Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонаси билан биргаликда махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимида ҳамда «Маъмурий амалиёт» комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимида (КААТда) мунтазам равишда ахборот ва киберхавфсизлик ҳолати бўйича ўрганишлар ўтказиш, шунингдек, ахборот ва киберхавфсизлик ҳодисалари ҳамда таҳдидларини мониторинг қилиш ишларини амалга оширади. 6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспорт вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда: транспорт воситаларининг ҳаракатланиш жадаллиги ва охирги икки йилда содир этилган йўл ҳаракати қоидабузарликларининг таҳлили асосида йўл ҳаракати қоидалари бузилишини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатилиши мумкин бўлган жойларнинг дислокациясини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин; йўл ҳаракати қоидалари бузилишини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатилиши мумкин бўлган жойларнинг дислокациясини ўзларининг расмий веб-сайтларида жойлаштирилишини ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишини ҳамда заруратга кўра мунтазам янгилаб борилишини таъминласин. 7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг ҳудудий бошқармаларида Йўл ҳаракати хавфсизлиги компьютерлаштирилган бошқарув тизимининг ҳудудий бўлинмаларини ташкил этиш ҳамда замонавий сервер қурилмалари билан жиҳозлаш бўйича асослантирилган таклиф киритсин. 8. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин. 9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин. 10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин. Download 232.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling