259. Иқтисодий соҳадаги рақобат деганда нимани тушунмоқ керак?
- Турли субъектлар ўртасида қулайроқ ишлаб чиқариш шароитига эга бўлиш, унимлироқ технология, умуман юқори даромад олиш учун олиб бориладиган курашни.
260. Мулкчилик шаклига кўра инвестициялар қандай турларга бўлинади?
- Капитал, ижтимоий ва инновация инвестициялар.
261. Қайси атама-кишиларнинг кўпинча тор, ўта мутаасиб ва экстремистик қарашлар доирасида бирлашиши, умумий диний йўналишдан четга чиқиш-маъносини англатади?
- Секта
262. Таниқли муҳаддис олим ва аҳамиятига кўра Қуръондан кейинги ўринда турувчи “Ал-Жомий-ас-Саҳиҳ” китобининг муаллифи ким?
- Имом Исмоил ал-Бухорий.
263. Ўзбекистон ҳудудидаги энг қадимги давлатлар?
- Хоразм, Суғдиёна, Бақтрия.
264. Мамлакат олтин-валюта захираси нима мақсадда шакллантирилади?
- Тўлов баланси дефицитини молиялаштириш мақсадида.
265. Иқтисодий ўсиш шароитида соф инвестициялар қандай бўлиши мумкин?
- барқарор.
266. Мамлакатимизда қайси шаҳарларга Абу Райҳон Беруний ҳайкаллари ўрнатилган?
- Тошкент ва Хоразм.
267. Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлисига илк маротаба сайловлар қачон ўтказилган?
- 1994 йил 24-декабр.
268. “Банк” тушунчасини тўғри таърифланг.
- жамиятда мавжуд пул маблағларини тўплаш уларни жойлаштириш ва харажатини тартибга солишга хизмат қилувчи кредит муассаса.
269. “Қимматли қоғозлар эгаси” ким?
- Қимматли қоғозлар эгаси-қимматли қоғозлар ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган жисмоний шахс.
270. Қандай маълумотлар очиқ маълумотлар (Open data) бўлади?
- Фойдаланишда қулай ва машинада ўқиладиган форматда Интернет тармоғида жойлаштириш.
271. Жамиятда тутган ўрнидан келиб чиқиб, шахснинг бажарадиган вазифалари қандай аталади?
- Ижтимоий муносабат.
272. Ўзбекистон Республикаси Президенти Қачондан бошлаб ўз лавозимига киришади?
- Қасамёд қабул қилигандан кейин.
Do'stlaringiz bilan baham: |