Иқтисодиёт Ишсизлик даражаси қандай аниқланади?


Жавоб: Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги 6. «Электрон ҳукумат» нима? Жавоб


Download 201.8 Kb.
bet70/89
Sana17.10.2023
Hajmi201.8 Kb.
#1705584
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   89
Bog'liq
АРГОС жамланган

Жавоб: Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги
6. «Электрон ҳукумат» нима?
Жавоб: Ахборотларга электрон ишлов бериш, узатиш ва тарқатиш воситалари асосида давлатни бошқариш тизими
7. Электрон рақамли имзо нима ва у нимага керак?
Жавоб: Электрон рақамли имзо ёрдамида электрон ҳужжатларни имзолаш, масофадан туриб давлат хизматларидан фойдаланиш мумкин.
8. my.gov.uz портали ҳақида нима биласиз?
Жавоб: Ягона интерактив давлат хизматлари портали, Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали доирасида, шу жумладан «бир дарча» режимида фаолият кўрсатади.
Ягона портал давлат органлари томонидан кўрсатиладиган, шу жумладан пулли асосда кўрсатиладиган интерактив давлат хизматларидан эркин фойдаланишнинг ягона нуқтаси ҳисобланади.

9. «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш белгиланган асосий вазифалар нималардан иборат?


Жавоб: Давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан Стратегия, ҳудудлар ва тармоқларни рақамли трансформация қилиш дастурлари, «йўл харита»ларида кўзда тутилган лойиҳа ва чора-тадбирларнинг тўлиқ ҳажмда амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек, уларнинг ўз вақтида бажарилишини тизимли назорат қилиш;

10. Рақамли инфратузилмани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳақида гапириб беринг.


Жавоб: Оптик толали алоқа линиялари, халқаро коммутация марказларини модернизация қилиш ва ривожлантириш орқали минтақавий ва халқаро телекоммуникация тармоқларининг, Ўзбекистон Республикасининг чегарадош Марказий Осиё давлатлари билан транзит алоқаларининг ўтказувчанлик қобилиятини кенгайтириб бориш, тақдим этилаётган хизматлар ҳажмини ошириш, резервлаш, тизимларнинг ишончлилигини таъминлаш, шунингдек, аҳоли пунктлари ва ижтимоий объектларни кенг полосали хизматлардан фойдаланиш имконияти билан таъминлаш учун маълумотлар узатиш тармоғини кенгайтириш;
11. Рақамли иқтисодиёт тушунчасига таъриф беринг.
Жавоб: Мамлакат миқёсида сифатли ва талаб юқори бўлган электрон давлат хизматларини янада кенгайтириш, босқичма-босқич барча давлат хизматларини рақамли шаклга ўтказиш, шу жумладан кўрсатилаётган автоматлаштирилган хизматлар улушини 2022 йилга қадар 60 фоизга етказиш, электрон ҳукумат ахборот тизимларини ишлаб чиқишда ягона технологик ёндашувни таъминлаш, шу жумладан очиқ кодли дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда давлат органларининг идоравий тизимларини ишлаб чиқиш харажатларини қисқартириш, истеъмолчилар талабидан келиб чиққан ҳолда очиқ давлат маълумотларини ишлаб чиқиш, шакллантириш ва улардан фойдаланиш механизмларини такомиллаштириш, шунингдек, «очиқ маълумотлар»га асосланган давлат мобил иловалари ва дастурлари улушини ошириш;
12. «E-qaror» электрон тизими ҳақида айтиб беринг.
Жавоб: Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштиради, жамоатчилик муҳокамаси якунлангандан сўнг лойиҳа бўйича белгиланган тартибда хулоса тузади, лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун ҳудудий адлия органларига белгиланган тартибда тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда киритади.
13. «E-auksion» электрон платформа ҳақида айтиб беринг.
Жавоб: Электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш учун зарур ахборотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, истаги бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг бундай аукцион ва танловлар жараёнига кириш ҳамда уларда қатнашиш имконини таъминлайдиган ахборот тизими.
14. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ижроси қайси электрон тизим орқали назорати амалга оширилади?
Жавоб: "Ijro.gov.uz" тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларида белгиланган вазифалар ижросини назорат қилиш идоралараро электрон ҳамкорлик амалга оширилади.

15. Коррупцияни олдини олишда АКТ ўрни ва аҳамияти қандай?


Жавоб: Рақамлаштириш бу – бугун коррупциянинг биринчи олдини олишда аҳамияти вазифа. Соҳада коррупцияни олдини олишда кадрлар масаласи ўта муҳимлигини инобатга олиб, бўш иш ўринларига номзодларни ишга қабул қилишда шаффофликни таъминлаш мақсадида, қадрларни танлов асосида ишга қабул қилиш, суҳбат жараёнларини онлайн режимда кузатиб бориш амалиётини йўлга қўйилди.

Маълумки, коррупцияни олдини олишда энг таъсирчан механизмлардан бири бу соҳани рақамлаштириш орқали инсон омилини чеклашдир. Шундан келиб чиққан ҳолда қурилиш соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бугунги кундаги ислоҳотларимизнинг энг муҳим йўналишига айланган.



Download 201.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling