Иқтисодиёт Ишсизлик даражаси қандай аниқланади?


Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги Қонуннинг моҳияти тўғрисида тушунча беринг


Download 201.8 Kb.
bet89/89
Sana17.10.2023
Hajmi201.8 Kb.
#1705584
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   89
Bog'liq
АРГОС жамланган

13. Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги Қонуннинг моҳияти тўғрисида тушунча беринг.
Жавоб: Қонун – коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида қабул қилинган.
Ушбу Қонун билан – коррупцияга қарши курашишнинг принциплари, давлат сиёсатининг йўналишлари, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари, коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш, коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга чек қўйиш, жавобгарликнинг муқаррарлиги белгилаб қўйилган.
Принциплар – қонунийлик, фуқаролар ҳуқуқи, эркинлик ва қонуний манфаатларнинг устуворлиги, очиқлик, жавобгарликнинг муқаррарлиги.
Давлат сиёсатининг асосий йўналишлари:
- аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;
- барча соҳаларда коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш;
- коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш.
14. Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси бўйича қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга субъектлар ким?
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ қуйидагилар қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга:
1) Ўзбекистон Республикасининг Президенти;
2) ўз давлат ҳокимиятининг олий вакиллик органи орқали Қорақалпоғистон Республикаси;
3) Қонунчилик палатаси депутатлари;
4) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;
5) Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди;
6) Ўзбекистон Республикаси Олий суди;
7) Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори.
15. Бош вазирга нисбатан билдирилган ишончсизлик вотуми нима?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ўртасида зиддиятлар доимий тус олган ҳолда Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан бир қисми томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига расман киритилган таклиф бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлиси муҳокамасига Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш ҳақидаги масала киритилади.
Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми овоз берган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади. Бундай ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазирни лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бутун таркиби Бош вазир билан бирга истеъфога чиқади.



Download 201.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling