4. Қайси давлат органлари коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари ҳисобланади?
Жавоб:
• Коорупцияга қарши курашиш агентлиги;
• Бош прокуратураси;
• Давлат хавфсизлик хизмати;
• Ички ишлар вазирлиги;
• Адлия вазирлиги;
• Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
5. Ўзбекистон Республикасида сиёсий партияларни санаб беринг.
Жавоб: Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 5 та партия бор:
1. Ўзбекистон Халқ демократик партияси;
2. Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси;
3. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси;
4. Ўзбекистон Либерал-демократик партияси;
5. Ўзбекистон экологик партияси.
6. Ўзбекистон Республикасининг давлат ҳокимияти тизимини тушунтириб беринг.
Жавоб: Давлат ҳокимияти тизими – қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятларидан иборат бўлиб:
Олий Мажлис – олий давлат вакиллик органи ҳисобланиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади.
Вазирлар Маҳкамаси – ижро этувчи ҳокимиятни амалга оширади.
Суд ҳокимияти – қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади.
Давлат бошқаруви тизими – ижро этиш ва фармойиш бериш фаолиятини амалга оширувчи органлар тизимидан иборат бўлиб, бошқарув тизимига:
Президент – давлат бошлиғи;
ВМ – республика ҳукумати;
вазирликлар;
давлат қўмиталари;
Марказий давлат бошқаруви идоралари ва уларнинг жойлардаги маҳаллий органлари;
ҳокимлар, ҳокимиятлар ҳамда уларнинг бўлим ва бошқармалари.
7. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларнинг шакллари ва турлари тўғрисида тушунча беринг.
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни (11 сентябрь 2017 йил ЎРҚ-445-сон)га мувофиқ мурожаатлар оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда бўлиши мумкин. Шунингдек, мурожаатларнинг турлари аризалар, таклифлар ва шикоятлар киради. Мурожаатлар, уларнинг шакли ва туридан қатъи назар, бир хил аҳамиятга эга бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |