15. Қурилиш соҳасида бугунги кунда учраётган амалиётдаги муаммолар нималардан иборат?
Жавоб: Ўзбекистонда 22 мингга яқин қурилиш-пудрат ташкилоти бўлиб, уларнинг аксариятида ишчилар сони ва касб малакаси тўғрисида маълумот юритилмайди. Ҳудудлардаги барча қурилишлар ягона буюртмачи хизмати ташкилотларига топшириб қўйилгани кўрсаткичларга салбий таъсир кўрсатмоқда. Илғор хорижий тажрибада қурилиш хавфсизлиги, сифати ва натижаси назорат қилинса, бизда барча куч ва ресурслар жараённи назорат қилишга сарфланиб (муддатига), сифат иккинчи ўринга тушиб қолган.
ЙЎНАЛИШЛАР КЕСИМИДА САВОЛЛАР ТЎПЛАМИ
Сиёсий-ҳуқуқий йўналиши бўйича
1. Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг устивор йўналишларини айтиб беринг.
Жавоб:
Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш;
Мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш;
Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш;
Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш;
Маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш;
Миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш;
Мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш.
2. Ўзбекистонда 2022 йил қандай номланди?
Жавоб: 2022 йил Ўзбекистонда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб номланди.
3. Ўзбекистон Республикаси халқи номидан кимлар ва қайси органлар иш олиб боради?
Жавоб: Ўзбекистон халқи номидан фақат Олий Мажлис ва Президент иш олиб боради.
Олий Мажлис – олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади.
Президент – давлат бошлиғи ҳисобланади, давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |