7. Якка тартибдаги уй-жой лойиҳасини қайси орган келишиб беради?
Жавоб: Туман (шаҳар) қурилиш бўлими
8. Мулкдорнинг ўзига тегишли ер участкасида қўшимча йирик мажмуа қуриш учун қандай рухсат берувчи ҳужжат талаб этилади?
Жавоб: Туман (шаҳар) қурилиш бўлимининг рухсатномаси
9. Буюртмачининг вазифаси нималардан иборат?
Жавоб: Буюртмачининг вазифаси объект бошланишидан фойдаланишгатопширишгача АРТ, Лойиҳага, экспертиза, тендерге буюртма бериб қурилиш сифатини ва белгиланган муддатида бажарилишини таъминлайди.
10. Қурилиш соҳасида экспертиза хулосаси нима учун керак?
Жавоб: Лойиха смета ҳужжатларининг сифати шахарсозлик ва қурилиш норма қоидаларига жавоб беришини таъминлайди.
11. Ижтимоий соҳа объектларига нималар киради?
Жавоб: Мактаб, мактабгача таълим ташкилоти,соғлиқни сақлаш ва бошқа объектлар.
12. Реконструкция деганда нимани тушунасиз?
Жавоб: Мавжуд нарса (корхона, шаҳар, бино)ни яхшилаш, амалий аҳамиятини ошириш, такомиллаштириш мақсадида қайта қуриш.
13. Урбанизация деганда нимани тушунасиз?
Жавоб: Жамият хаётида шаҳарлар ролининг ортиб бориши, ишлаб чиқарувчи кучларнинг жойлашуви, аҳолининг ижтимоий демографик таркиби, турмуш тарзи ва маданиятидаги ўзгаришлар.
14. Қурилиш соҳасидаги янгиликлардан нималарни айтиб бера оласиз?
Жавоб:
1. Вазирлар Маҳкамаси томонидан 17.09.2021 йилдаги “Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиботларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 579-сон қарор қабул қилинди. Ҳужжатга асосан, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизасини амалга оширишда:
шаҳарсозлик ҳужжатлари объектларнинг хавф-хатарлар тоифаларининг таснифига мувофиқ "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими орқали кўриб чиқилади;
давлат бюджети ва унга тенглаштирилган манбалар, давлат ва давлат ташкилотлари кафолатлари остида олинган ташқи инвестиция маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган ишларнинг лойиҳа ҳужжатлари "Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси" ДУК ёки унинг ҳудудий филиаллари томонидан кўриб чиқилади;
бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар лойиҳа ҳужжатлари объектлар хавф-хатарлар тоифаларининг таснифига мувофиқ аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари - юридик шахслар, "Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси" ДУК ёки унинг ҳудудий филиаллари томонидан кўриб чиқилади;
лойиҳа ҳужжатлари бўйича ижобий экспертиза хулосаси эксперт ташкилоти томонидан ахборот тизимининг "Экспертиза хулосаларининг ягона реестри"га киритилган тақдирда ҳақиқий деб тан олинади;
эксперт ташкилотлари томонидан шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказганлик учун хизматлар ҳақини табақалаштирилган тартибда ҳисоблаш тизими жорий этилади.
2. Президент томонидан 22.02.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексини тасдиқлаш ҳақида»ги ЎРҚ-676-сон Қонун имзоланди. Кодексда қуйидагилар белгиланди:
шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги жамоатчилик назоратининг шакллари (жамоатчилик муҳокамаси ва жамоатчилик экспертизаси);
жамоатчилик назорати субъектлари (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, ОАВ, фуқаролар);
аҳоли пунктларининг бош режалари тасдиқланганлиги тўғрисидаги ахборот, уларнинг жамоатчилик муҳокамаси, жамоат назорати натижалари бўйича уларга ўзгартиришлар киритиш, шунингдек аҳоли пунктининг муқобил бош режасини ишлаб чиқиш тартиби;
қурилиш-пудрат ташкилотларининг мажбуриятлари (шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида қурилишни амалга ошириш, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этиш, техник ва муаллифлик назорати талабларини бажариш, шунингдек қурилиш соҳасида назорат инспекцияси) ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |