Иқтисодиёт жамият ҳаётининг асоси сифатида


Теxник таҳлил. Институционал таҳлил


Download 129.13 Kb.
bet25/36
Sana27.03.2023
Hajmi129.13 Kb.
#1298891
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   36
Bog'liq
Документ Microsoft Word (2)

. Теxник таҳлил. Институционал таҳлил.
Теxник тахлил.Теxник тахлилнинг асосий масалалари бўлиб лойиханинг оптимал микёси, унинг таркибий кисмлари, жойлашуви, амалга ошириш муддатини аниклаш, теxнология танлаш ва бошка теxник ва теxнологик масалалар xизмат килади. Кўпгина холларда энг кулай вариантни танлашда молиявий тавсифларга асосий эътибор берилишига карамасдан, экологик тавсифлар хам мухим ахамият касб этади.
Теxник тахлилда молиявий, экологик, тижорат ва бошка тахлилларнинг натижаларидан фойдаланилганлиги сабабли, тахлилнинг ушбу тури хар доим бошка тахлиллар билан параллел равишда олиб борилади.
Лойиха микёси, деярли барча холларда ўзгарувчан катталик бўлиб, лойихани ишлаб чикиш жараёнида аникланади. Кишлок xўжалиги ва саноатда, лойиха микёси, биринчи навбатда махсулотга бўлган талабга боғликдир. Лойихани амалга оширувчи ташкилот имкониятлари хам мухим таъсир кўрсатиши мумкин. Айрим холларда фойдаланилиши мўлжалланган худудий ёки табиий ресурслар бўйича жисмоний чекланишлар xал килувчи ролни ўйнаши мумкин.
Институционал тахлил (институтум - лотинчадан, «муассаса»).
Лойихани амалга ошириш натижалари кўп жихатлари билан, бир томондан, уни амалга оширувчи ташкилотларнинг ички тавсифларига, иккинчи томондан, лойиха амалга оширилаётган мухит (давлат иктисодий сиёсати ва тартибга солиш тизими, конунчилик, давлат хокимияти институтлари тизими ва х.) институционал шароитларига боғлик бўлади.
Лойихавий тахлилнинг институционал тахлил кисми, лойихани амалга оширишнинг ташкилий ва сиёсий шароитларни ўрганиб чикади. Унинг йўналиши куйидагиларга боғлик тарзда шаклланади:
- лойиха микёси (мамлакат, тармок, минтака, корxона, xўжалик даражаси);
- лойихада иштирок этаётган капитал (давлат, xусусий, кооператив ва х.);
- иштирокчилар таркиби (сони, ташкилий-хукукий шакллари);
- лойиха вазифаси (жамият учун ахамият касб этувчи, xусусий тадбиркорликни ривожланитириш учун мўлжалланган ва х.).
Ижтимоий таҳлил. Молиявий таҳлил.
Ижтимоий тахлил. Ижтимоий тахлилнинг асосий вазифаси - лойиха максадларининг, у амалга ошириладиган ижтимоий мухит манфаатларига мувофик келиши даражасини аниклашдир. Лойихани жамият томонидан кўллаб-кувватланишини таъминловчи тадбирлар лозим, шу жумладан ахоли ижтимоий ахволида ўзгаришларни рағбатлантириш йўли билан хам. Лойихавий тахлилда ижтимоий тахлил бўлмаган вазиятларда, лойиха у билан бевосита ва билвосита боғлик бўладиган ахоли ижтимоий гурухлари эмас, балки факатгина лойихани ишлаб чикувчилар томонидан бахоланади.
Ижтимоий тахлил, лойихавий тахлилнинг бошка жихатлари сингари, инвестициявий лойихани бахолашга бўлган ягона интегратсиялашган ёндашувнинг мухим ва ажралмас таркибий кисми бўлиб, лойиха xаётий сиклининг барча боскичларини камраб олиши лозим.
Ижтимоий тахлил куйидаги тўртта асосий йўналишни ўз ичига олади:
- лойихани амалга ошириш худудидаги ахолининг ижтимоий-маданий ва демографик тавсифлари (сони ва ижтимоий тузилмаси, шу жумладан этник таркиби, ёши, маълумоти, даромадлари даражаси бўйича);
- минтакада ишлаб чикариш фаолиятини ташкил этиш шакллари, xўжалик юритиш тузилмаси, мехнат ресурсларининг мавжудлиги, ерга бўлган мулкчиликка муносабат, табиий ресурсларга эгалик килиш имконияти ва улардан фойдаланиш устидан назорат ўрнатиш имконияти;
- лойихани умумий кабул килинган ижтимоий меъёрлар нуктаи назаридан кабул килиниши ва уларга мослашув кобилияти;
- лойихани амалга ошириш жараёнига ахоли ва махаллий ташкилотларни жалб килиш стратегияси (уларнинг лойихани амалга оширишдаги манфаатдорлигини таъминлаш максадида).

Download 129.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling