“ИҚтисодиёт назарияси ” кафедраси


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/18
Sana25.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1231615
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
iqtisodiyotni davlat tomonidan tartibga solishning mohiyati va shakllari

Хулоса
Бозор иқтисодиѐтини давлат томонидан тартибга солиш – бу давлатнинг 
жамият аъзолари эҳтиѐжларини қондириш даражасини ошириш учун 
чекланган иқтисодий ресурсларидан янада самарали фойдаланишни 
таъминловчи, умумий иқтисодий мувозанатга эришишга йўналтирилган, 
ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараѐнини ташкил этиш бўйича фаолияти 
ҳисобланади. Бозор иқтисодиѐти шароитида иқтисодиѐтни тартибга солиш 
объектив зарурлиги, унинг маълум бир салбий иллатлари мавжудлиги ва 
ижтимоий неъматларни яратиб бера олмаслигида намоѐн бўлади. Ҳозирги 
кунда дунѐда нечта бозор иқтисодиѐтига асосланган мамлакат бўладиган 
бўлса, барчасида иқтисодиѐт давлат томонидан тартиб солиниб турилади.
Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солиш назариялари таҳлили 
шуни кўрсатдики, бозорнинг ўзини-ўзи тартибга солиш механизмлари ва 
давлат механизмларини қўшиб амалга ошириш бозор иқтисодиѐти самарали 
амал қилиши учун етарли шароит яратади ва иқтисодиѐт ривожланиб боради.
Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солишнинг ҳозирги замон 
усуллари - бевосита, билвосита ва ташқи иқтисодий усуллар ҳамда 
давлатнинг махсус иқтисодий дастурлари орқали амалга оширилади. 
Иқтисодиѐтни билвосита тартибга солишда иқтисодий дастак ва 
воситаларга устунлик берилади. У давлатнинг пул-кредит ва бюджет 
сиѐсатида ўз ифодасини топади. Пул-кредит сиѐсатининг асосий воситалари 
қуйидагилардан иборат бўлади: ҳисоб ставкасини тартибга солиш; молия-
кредит муассасалаларининг Марказий банкдаги захиралари минимал 
ҳажмини ўрнатиш ва ўзгартириш; давлат муассасаларининг қимматли 
қоғозлар бозоридаги операциялари (давлат облигацияларини чиқариш, 
уларни сотиш ва тўлаш). Давлат бюджет сиѐсати унинг даромадлар ва 
ҳаражатлар қисмини ўзгартиришга қаратилиб, бу усулнинг энг асосий 
дастаги солиқлар ҳисобланади.
Пул-кредит соҳасида 2015 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш 
суръатларига мувофиқ иқтисодиѐтнинг ошиб бораѐтган пулга бўлган 
талабини тўлиқ қондириш ва банк тизими ликвидлигини мақбул даражада 
сақлаб туриш орқали инфляция даражасини белгиланган прогноз 
кўрсаткичидан оширмаслик мақсадларига қаратилган чора-тадбирлар амалга 
оширилди. Мажбурий заҳиралар меъѐри ўзгартирилмасдан қолдирилди. 
Қайта молиялаш ставкаси 2015 йил 1 январдан бошлаб 9 фоизга туширилди. 
Инфляция даражаси прогноз кўрсаткичлар доирасида сақланиб қолинди ва 
5,6 фоиздан ошмади ва бошқалар. 
Бюджет-солиқ соҳасида 2015 йилда давлат бюджети ялпи ички 
маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз профицит билан бажарилди, давлат жами 
харажатларининг асосий қисми, яъни 59 фоиздан ортиғи ижтимоий соҳа ва 
аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга оширишга 
қаратилди, Кичик бизнес субъектлари учун белгиланган ягона солиқ тўлови 
2012 йилдаги 5 фоиз кўринишида қолдирилди.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling