“ИҚтисодиёт назарияси ” кафедраси


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/18
Sana25.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1231615
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
iqtisodiyotni davlat tomonidan tartibga solishning mohiyati va shakllari




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ 
 
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ 
 
 
 
“ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ ” КАФЕДРАСИ 
 
 
 
“ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ ” фанидан 
 
 
 
КУРС ИШИ 
 
 
Мавзу: Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солишнинг моҳияти 
ва шакллари 
 
 
 
Бажарди: «Банк иши» факультети, 
MR-84 гуруҳ талабаси Олимжанов К.Ж. 
 
Текширди: кат.ўқит. Шарипов Қ.Б. 
 
 
 
 
 
ТОШКЕНТ – 2016 
РЎЙХАТГА ОЛИНДИ 
“____” _______2016 й. 
__________________ 
РЎЙХАТГА ОЛИНДИ 
“____” _______2016 й. 
__________________ 
Курс иши тақризга 
топширилган сана 
“____” _______2016 й. 
 
Курс иши тақриздан 
қайтарилган сана 
“____” _______2016 й. 
Курс иши ҳимоя қилинган 
сана 
“____” _______2016 й. 
 
Баҳо “_____” _________ 
___________ 
(имзо) 
___________ 
(имзо) 
Комиссия аъзолари: 
__________________ 
 
_________________ 
 



РЕЖА: 
Кириш 
1. Давлатнинг бозор иқтисодиѐтини тартиблашдаги роли тўғрисидаги 
назария ва қарашлар таҳлили 
2. Иқтисодиѐтни давлат томонидан иқтисодиѐтни тартибга солишнинг 
объектив зарурияти, мақсад ва вазифалари 
3. Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солишнинг ҳозирги замон 
усул ва воситалари 
4. 
Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартиблашда пул-кредит 
воситаларининг ўрни ва такомиллаштириш йўналишлари 
5. Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартиблашда бюджет-солиқ 
воситаларининг ўрни ва такомиллаштириш йўналишлари
Хулоса 
Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати 
 
 



КИРИШ 
Барча иқтисодий тизимларда давлат ва бозор тизими ўзига хос аҳамият 
касб этиб, ҳар бири мустақил амал қилади. Шу билан бирга турли иқтисодий 
тизимлар бир-биридан иқтисодиѐтни бошқариш ва тартибга солишда давлат 
ва бозор ролининг нисбати бўйича кескин фарқланади. Масалан, бир 
иқтисодий тизим кўпроқ давлат томонидан бошқаришга таянса, бошқаси 
бозор механизми орқали тартиблашга устунлик беради.
Президентимиз ўз маърузасида “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози 
ҳамон давом этаѐтганига қарамасдан, ҳисобот йилида ялпи ички маҳсулот 8 
фоиз, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 8 фоиз, қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотлари қарийб 7 фоиз, қурилиш-монтаж ишлари ҳажми салкам 18 
фоизга ошди. Йиллик бюджет ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз 
профицит билан бажарилди. Инфляция даражаси 5,6 фоизни ташкил қилди, 
яъни прогноз кўрсаткичлари доирасида бўлди”
1
деб таъкидлаб ўтди. 
Бозор иқтисодиѐти шароитида давлатнинг иқтисодиѐтга аралашиб, уни 
тартибга солиб туриши объектив ҳолат ҳисобланади. Бу эса қуйидагиларда 
намоѐн бўлади: бозор иқтисодиѐтига ўтиш шароитида давлатнинг миллий 
иқтисодиѐтга аралашуви унинг бозор воситасида ўзини-ўзи тартибга солиш 
орқали бажариш мумкин бўлмаган ѐки самарали равишда амалга ошириб 
бўлмайдиган вазифаларни ўз зиммасига олиши; бозор иқтисодиѐти 
шароитида ишлаб чиқариш ва истеъмолнинг хусусий тавсифи келтириб 
чиқарувчи 
салбий 
оқибатларни 
бартараф 
этиш 
зарурлиги; 
истеъмолчиларнинг манфаатларини ҳимоялаш; бозорнинг табиатидан келиб 
чиқадиган айрим ҳолатларни қисман енгиллаштириш, жумладан, аҳолининг 
кам таъминланган қатламининг турмуш даражаси ҳақида ғамхўрлик қилиш, 
бепул (ѐки имтиѐзли) билим бериш, тиббий хизмат кўрсатиш ва шу 
кабиларни ўз зиммасига олиши; ҳозирги шароитда барқарор, изчил 
иқтисодий ўсишни рағбатлантириш вазифасини ҳам ўз зиммасига олиши 
орқали изоҳланади. 
Ушбу курс ишида давлатнинг бозор иқтисодиѐтини тартиблашдаги роли 
тўғрисидаги назария ва қарашлар таҳлили, иқтисодиѐтни давлат томонидан 
тартиблашнинг объектив зарурияти, мақсад ва вазифалари, Ўзбекистонда 
иқтисодиѐтни давлат томонидан пул-кредит, бюджет-солиқ воситалари ва 
дастаклари 
орқали 
тартиблашнинг 
ҳозирги 
ҳолати 
таҳлили 
ва 
такомиллаштириш йўналишларига аҳамият берилади.
1
Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, олиб бораѐтган ислоҳотларни, 
иқтисодиѐтимизда таркибий ўзгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик 
бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир. Ўзбекистон 
Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор 
йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси. // “Халқ сўзи” 
газетаси, 2016 йил 15 январь. 




Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling