“ИҚтисодиёт назарияси ” кафедраси


пулга бўлган талаб ва таклифини ўзгартириш борасидаги сиѐсати


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/18
Sana25.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1231615
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18
Bog'liq
iqtisodiyotni davlat tomonidan tartibga solishning mohiyati va shakllari

пулга бўлган талаб ва таклифини ўзгартириш борасидаги сиѐсати 
монетар сиѐсат деб юритилади.
Давлат бюджет сиѐсати унинг даромадлар ва харажатлар қисмини 
ўзгартиришга қаратилади. Давлат харажатларини қоплаш учун молиявий 
маблағларни жалб қилишнинг энг асосий дастаги солиқлар ҳисобланади. 
Улардан хўжалик субъеклари фаолиятига ва ижтимоий барқарорликка таъсир 
кўрсатишда ҳам кенг фойдаланилади.
Давлат солиқлар орқали товарлар, хизматларни ишлаб чиқариш ва 
сотишнинг иқтисодий шарт-шароитини тартибга солади ва бу билан 
иқтисодиѐт тармоқларининг иқтисодий фаолиятини амалга ошириш учун 
муайян «солиқ муҳити»ни яратади. Солиқ иқтисодиѐтни тартибга солиш 
вазифасини бажаради. Ушбу вазифа орқали давлат солиқ тизимига таъсир 
кўрсатади, яъни муайян тармоқда ишлаб чиқариш суръатларини 
рағбатлантиради ѐки жиловлаб туради, сармоянинг бир тармоқдан солиқ 
муҳити энг маъқул бўлган бошқа тармоққа қўйилишини кучайтиради ѐки 
пасайтиради, шунингдек, аҳолининг тўловга қобил талабини кенгайтиради 
ѐки камайтиради.
Солиқ имтиѐзлари рағбатлантириш ва самарали қўлланилишига қараб 
қуйидаги кўринишларда ифодаланиши мумкин: 

солиқлардан бутунлай озод қилиш; 

янги ташкил этилган корхоналарга имтиѐзлар бериш; 

солиқ тўлашдан вақтинча озод этиш; 

солиққа тортиладиган базани камайтириш; 

солиқдан қисман озод қилиш; 

хорижий инвестицияларга имтиѐзлар бериш; 

экспортга имтиѐзлар бериш ва бошқалар. 
Давлат иқтисодиѐтни тартибга солиш воситаси сифатида бюджет 
харажатларидан ҳам фойдаланади. Бунга биринчи навбатда, давлат 
кредитлари, субсидиялари ва кафолатлари, ҳамда хусусий сектордан 
товарларни сотиб олишга қилинадиган сарфлар мисол бўлади.
Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солиш ташқи иқтисодий 
усуллар ѐрдамида ҳам амалга оширилади. Бунда махсус восита ва дастаклар 
орқали мамлакатнинг ташқи дунѐ билан амалга ошириладиган хўжалик 
алоқаларига бевосита таъсир кўрсатилади.
Товарлар, хизматлар, капитал ва фан-техника ютуқлари экспортини 
рағбатлантириш тадбирлари, экспортни кредитлаш, чет эллардан 
инвестициялар ва экспорт кредитларини кафолатлаш, ташқи иқтисодий 


14 
алоқаларга чеклашлар киритиш ѐки бекор қилиш, ташқи савдода бож 
тўловларини ўзгартириш, мамлакат иқтисодиѐтига чет эл капиталини жалб 
қилиш ѐки чеклаш бўйича тадбирлар, мамлакатга четдан ишчи кучини жалб 
қилиш, халқаро иқтисодий ташкилотларда ва давлатлараро уюшмаларда 
қатнашиш мамлакатларнинг ташқи иқтисодий алоқаларини тартибга 
солишнинг асосий воситаларидир. Шундай қилиб, иқтисодиѐтни давлат 
томонидан тартибга солишнинг қараб чиқилган барча ички ва ташқи 
иқтисодий усуллари (восита ва дастаклари) биргаликда миллий 
иқтисодиѐтдаги такрор ишлаб чиқариш жараѐнига ва мамлакатнинг ташқи 
иқтисодий алоқаларига ўз таъсирини кўрсатади.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling