«Иқтисодиёт назариясида мунозаралар» фани


Монетар сиёсат икки хил бўлади


Download 411.55 Kb.
bet5/13
Sana20.11.2023
Hajmi411.55 Kb.
#1788243
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Иқтисодий сиёсатга кириш 1 мавзу

Монетар сиёсат икки хил бўлади:
    • 1) қаттиқ сиёсат. Бунда пул массаси қисқартирилади, унинг эмиссия (пул чиқариш) ҳисобидан ўсиши қатъий чегараланади. Натижада пул массаси қисқариб, товар массасига тенглашади. Пулнинг қисқариши талабни камайтиради, нархлар эса ўсмайди, пул бирлигининг харид қурби барқарорлашади. Пул топишга интилиш иқтисодиётнинг жонланишига олиб келади. Бундай сиёсат илгари таъкидлаганимиздек, одатда иқтисодиётни тангликдан чиқариш ёки инфляцияни кескин сусайтириш учун қўлланилади;

Монетар сиёсат икки хил бўлади:
    • 2) юмшоқ монетар сиёсат. Бунда давлат пул массасининг ортишига тўсқинлик қилмайди, пул эмиссияси ҳадеб чекланавермайди, натижада пул кўпайиб, унинг арзонлашуви юз беради. Юмшоқ сиёсат иқтисодиёт ўсиш паллада бўлганда кўпроқ қўлланилади, чунки пул массасининг ўсишига қараб товарлар массаси ҳам ўсади. Бунда товар-пул мувозанати пулни қисқартириш ҳисобидан эмас, балки товарларнинг кўпайиши туфайли таъминланиб туради.

Сўнгги йилларда республика иқтисодиётида давлатнинг роли ва иштирокини қисқартириш, иқтисодиёт тармоқларини бошқаришга бозор принциплари ва механизмларини кенг жорий қилиш, шунингдек аҳоли фаровонлиги ва турмуш даражасини ошириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирлар амалга оширилди.
Шу билан бирга, иқтисодиёт органларининг амалдаги тузилмаси, уларнинг ишини ташкил қилиш принцип ва усуллари иқтисодиётни бошқаришнинг замонавий талабларига, шунингдек иқтисодиёт тармоқларидаги тузилмавий ўзгартиришларга жавоб бермайди.
Хусусан, иқтисодиётнинг ўзгариши шароитида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосланган мақсадли йўналишларини (индикаторларини) шакллантириш, шунингдек мавжуд ички ва ташқи омилларни ҳамда ислоҳотларнинг стратегик устувор йўналишларини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий ўсишнинг янги манбаларини аниқлаш тизими мавжуд эмас.
Иқтисодиётнинг ҳудудий ва тармоқ тараққиёти, шу жумладан урбанизация салоҳиятини амалга ошириш орқали мутаносибликни таъминлаш учун ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш тизими керакли даражада йўлга қўйилмаган.
Бозор тамойилларини кенг жорий этиш, маҳаллий ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, бозорни рақобатбардош товарлар билан тўлдириш ва уларни ташқи бозорларга йўналтириш ҳажмларини ошириш бўйича зарур тадбирлар ишлаб чиқилмаяпти.
Натижада, барқарор ишчи ўринлари яратиш даражаси пастлигича сақланиб қолаётганлиги аҳолини, айниқса қишлоқ аҳолисини барқарор даромад манбаи билан таъминлаш имконини бермайди ва сифатли инсон капиталини ривожлантиришга тўсқинлик қилади.
1. Глобаллашув даврида давлат сиёсатини амалга ошириш

Download 411.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling