Иқтисодиёт ва и нн о вац и он технологияла р


Download 355.32 Kb.
bet4/21
Sana19.04.2023
Hajmi355.32 Kb.
#1364710
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
27 Burkhanov

Тадқиқот методологияси
Илмий адабиётларни ўрганиш асосида олиб борган тадқиқотларимиз натижасида қурилиш материаллари саноати корхоналари мисолида молиявий барқарорлик кўрсаткичлари тизимини шакллантирамиз. Ушбу тармоқ корхоналарининг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
- корхоналарнинг фонд сиғими юқорилиги;
- катта ҳажмдаги инвестицияларнинг талаб этилиши; - нархларнинг монопол характерга эга эканлиги;
- транспорт харажатлари юқорилиги;
- асосий бозор ички талабнинг қондирилишига қаратилганлиги;
- ишлаб чиқариш мажмуининг хомашё базаси ҳудудида жойлашганлиги; - технологик жараёнларнинг мураккаблиги;
- иш кучига талабнинг юқорилиги ва бошқалардан келиб чиққан ҳолда, фикримизча, молиявий барқарорликни мутлақ ва нисбий кўрсаткичлар (молиявий коэффициентлар)га ажратган ҳолда таснифлаш мақсадга мувофиқдир.
Жумладан, молиявий барқарорликнинг мутлақ кўрсаткичлар тизимини захира ва харажатлар ҳажми ўртасидаги фарқ кўринишида юзага келувчи захира ва харажатларни шакллантирувчи маблағлар манбаларининг ортиқлиги ёки етишмаслиги сифатида умумий талқин этиш лозим.
Бунда захира ва харажатлар ўз айланма маблағлар, узоқ ва қисқа муддатли кредитлар ва қарзлар, кредиторлик қарзларининг таъминотчилар қарзлари қисми каби манбалардан таъминланиши назарда тутилади.
Захира ва харажатларнинг шаклланиш манбаларини изоҳлаш учун қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади:
1. Фз айланма маблағларининг мавжудлиги. Буни аниқлашда ўз айланма

6/2018 (№ 00038) www.iqtisodiyot.uz 4
Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар илмий электрон журнали. 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

маблағлардан, узоқ ва қисқа муддатли мажбуриятлар айириб ташланади ва у қуйидаги формула билан ифодаланади:

Download 355.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling