"Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар" илмий электрон журнали. №5, сентябрь-октябрь, 2018 йил


Download 0.67 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/11
Sana22.04.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1378797
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ПАССИВЛАРИНИ БОШҚАРИШНИНГ ХОРИЖ макола

Таҳлил ва натижалар 
Замонавий банк фаолиятида пассивлар ҳолатини таҳлил қилиб бориш банк 
бошқарувининг асоси ҳисобланади. Тижорат банклари фаолиятини такомиллаштириш-
да жумладан, пассивларини бошқаришда илғор жаҳон тажрибасини ўрганиб бориш ва 
амалиётга татбиқ этиш республикамиз каби банк тизими шиддат билан ривожланиб 
бораётган давлатлар учун муҳим саналади. 
Маълумки, банк менежментида молиявий ресурсларни самарали жалб қилиш ва у 
орқали актив операцияларини кенгайтириб бориш натижада банкнинг даромад 
манабаини ошириш муҳимдир. Шу билан бир қаторда пул бозоридан қўшимча 
ресурсларни жалб қилиш орқали банк ликвидлилигини сақлаб туриш пассивларни 
бошқаришнинг асосий назарияси ҳисобланади. Мазкур назариянинг асосий устунлиги 
шундаки банклар ликвидлилик рискини оширмаган ҳолда пассив операцияларга бўлган 
харажатларни оптималлаштириш имкониятини яратади. Бугунги кунда Фзбекистон 
Республикаси тижорат банклари тезкор ликвидлиликни бошқаришда қуйидаги пул 
бозори манбаларидан фойдаланиб келмоқда: булар банклараро депозитлар жалб 
қилиш, марказий банк кредитларини олиш – овернайт операциялари, юридик 
шахслардан 
муддатли 
ва 
жамғарма 
депозитларни 
жалб 
қилиш, 
депозит 
сертификатларини муомалага чиқариш. 
Шу ўринда таъкидлаш лозимки ривожланган давлатлар пассивларни бошқаришда 
тобора классик усулларидан воз кечиб янги механизмларидан фойдаланиш 
амалиётлари кузатилмоқда. Жумладан, АҚШ тижорат банклари мажбуриятлари 


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил 

5/2018 
(

 
00037)

www.iqtisodiyot.uz
таркибини ўрганадиган бўласак қуйидаги жадвал маълумотларига эга бўламиз (1-
жадвал). 
Жадвал маълумотларидан кўриш мумкинки, бугунги кунда банк пассивларининг 
асосий қисмини депозитлар ташкил қилади бироқ бунда муддатли депозитлар жалб 
қилиш тенденцияси пасайиб бораётганлигини кузатиш мумкин, яъни 2013 йил муддатли 
депозитлар жами пассивлар таркибида 12,6 фоизни ташкил қилган бўлса 2017 йилга 
келиб мазкур кўрсаткич 10,8 фоизни ташкил қилган. 

Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling