"Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар" илмий электрон журнали. №5, сентябрь-октябрь, 2018 йил


Download 0.67 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/11
Sana22.04.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1378797
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ПАССИВЛАРИНИ БОШҚАРИШНИНГ ХОРИЖ макола


5/2018 
(

 
00037)

www.iqtisodiyot.uz
тушиб қолиши мумкин бўлган иқтисодий инқироздан чиқариб олиш имкониятига эга
шу билан бирга, аҳолининг мамлакатдаги банк тизимига бўлган ишончини сақлаб туриш 
ва уни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади деб таъкидлайди” *10+. Албатта ҳозирги 
кунда аҳолининг банкларга бўлган ишончини орттириш банкларда мўътадил фоиз 
ставкасига эга бўлган ресурс базасини шакллантиришда ҳам катта аҳамият касб этади. 
Жумладан, Н.Э.Жиянова ўзининг номзодлик диссертациясида тижорат банкларида 
пассивларни бошқариш деганда, банкнинг ликвидлилиги ва даромадлилигининг 
оқилона даражасига эришишни таъминлаган ҳолда ресурсларни жалб қилиш 
тушунилишини илгари суради. Бунда банк пассивларини бошқаришнинг муҳим жиҳати 
депозитларга нисбатан қўлланиладиган фоиз ставкаларининг турларидан оқилона 
фойдаланиш ҳисобланади деб таъкидлайди *11+. Фикримизча, Н.Э.Жиянова 
пассивларни бошқаришда бакнинг амалга оширмоқчи бўлган актив операциялари 
кўламини ҳам инбатга олган холда бошқариш назарда тутиши мақсадга мувофиқ бўлар 
эди, чунки тижорат банклари биринчи навбатда самарали актив операцияларини 
амалга ошириш мақсадида ресурс жалб қилади. Демак, пассивларни бошқариш бир 
томондан банк амалга оширмоқчи бўлган актив операциялари кўламига кўра 
бошқаришни назарда тутса, иккинчи томондан банк учун муҳим саналган 
ликвидлилигини сақлашни назарда тутаган холда бошқаришни англатади. 
Тадқиқот методолгоияси 
Мазкур мақолада хорижий ва маҳаллий олимларнинг докторлик, номзодлик 
диссертациялари, илмий монографиялари, ўқув қўлланмалари ва мақолаларини таҳлил 
қилиш, жадвалларни аналитик таққослаш, гуруҳлаш, миқдор ва сифат кўрсатикичларни 
ҳисоблаш, уларни бир-бири билан солиштириш каби услублардан фойдаланилди. 

Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling