"Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар" илмий электрон журнали. №2, март-апрель, 2018 йил


Download 122.47 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/9
Sana17.06.2023
Hajmi122.47 Kb.
#1523868
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2 Turobova Madaminova

Тадқиқот методологияси 
Тадқиқот учун Бухоро вилояти фермер хўжаликлари танлаб олиниб, уларнинг 
фаолияти тизимли таҳлил қилинди. Тадқиқот давомида монографик, эксперт ва SWOT 
таҳлил каби усуллардан фойдаланилди.


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил 

2/2018 
(

 
00034)
 
www.iqtisodiyot.uz
 
Таҳлил ва натижалар 
Олиб борилаётган изчил ислоҳотларга қарамай ҳозирги кунда фермер 
хўжаликларни ривожланишига тўсиқ бўлаётган муаммоларни учратамиз. Тадқиқот 
давомида фермер хўжалигини ривожланишига таъсир кўрсатаётган бир қанча 
масалаларни қуйида кўриб чиқишга ҳаракат қилдик.
Биринчидан, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун муҳим бўлган ирригация ва 
мелиорация тизимини ривожига эътибор қаратсак. Кейинги йилларда ерларнинг 
мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича сезиларли амалий тадбирлар амалга 
оширилмоқда. Биргина 2016 йилда Бухоро вилоятида 1663,77 км, яъни қиймати 
16650,06 млн.сўмлик мелиоратив объектларда таъмирлаш ва тиклаш тадбирлари 
бажарилди. Бунинг натижасида ирригация тармоқларини ва ерларнинг мелиоратив 
ҳолати яхшиланди. Натижада фермер хўжаликларида олинаётган деҳқончилик 
маҳсулотларининг ҳосилдорлиги ҳам ошиб бормоқда дейиш мумкин (1-расмга 
қаранг). Лекин, ушбу тизимга қилинган харажатларни янада самарали бўлишини 
таъминлаш учун сув ресурсларини тежаб-тергаб ишлатиш ҳам зарур ҳисобланади. 
1-расм. 2012-2016 йилларда Бухоро вилоятида фермер хўжаликларида 
деҳқончилик маҳсулотлари ҳосилдорлиги, ц/га 
Манба: Бухоро вилоят Статистика бошқармаси маълумотлари асосида тузилди. 
Бухоро вилоятида сув ресурслари танқислиги ва сувни олиб келиш қимматлигини 
ҳисобга олиб, хўжаликларда сувни тежовчи технологияларни қўллаш зарур. 
Мутахассисларни фикрича, сувни тежаш усуллари ўсимликларни турига қараб, турли 
хил усулларни қўллаш мумкин экан [2]. Бизга маълумки, сув тежаш технологиялари кўп 
маблағ талаб этади. Шунинг учун сувни тежаш технологияларини қўлламоқчи бўлган 
хўжаликларга имтиёзли кредитлар ажратиш ва сувни тежовчи технологияларни 
қўллаган хўжаликларни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш зарур.
Иккинчидан, кейинги йилларда фермер хўжаликлари фаолиятида чорвачиликни 
янада ривожлантиришга эътибор қаратилмоқда ва бунинг натижасида фермерлар 
ихтиёридаги чорва бош сонлари кўпайиб бормоқда (2–расм).
56,6
205,4
202,5
186,2
134,5
109,6
56,8
205,9
207,7
192,8
143,6
115,2
56,9
214
208,1
193,2
139,2
108,1
57
216
209,3
193,2
166,4
132,8
57,1
219
214,6
205,1
189,1
152,3
дон
Картошка Сабзавотлар 
Полиз 
Мева ва 
резаворлар
Узум 
2016 йил
2015 йил
2014 йил
2013 йил
2012 йил


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил 

Download 122.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling