Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар


Download 206.33 Kb.
bet1/6
Sana02.06.2024
Hajmi206.33 Kb.
#1836524
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
19 D Mamasoatov



Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. 1, январь-февраль, 2017 йил





ИҚТИСОДИЙ ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШДА АХБОРОТ – КОММУНИКАЦИЯ ВА ИНТЕРНЕТ ТEХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ТУТГАН ЎРНИ ВА РОЛИНИ БАҲОЛАШГА БЎЛГАН УСЛИБИЙ


ЁНДАШУВЛАР


Мамасоатов Дилшод Равшанович,


ТДИУ катта илмий ходим-изланавучиси
E-mail: dilshodbek11@mail.ru


Аннатация: Мақолада иқтисодий фанларни ўқитишда ахборот– коммуникация ва интернет тeхнологияларидан фойдаланиш масалалари ва таълимни ахборотлаштириш муаммосини тадқиқ этиш, умуман, кўникмага айланган аниқ тушунчалардан фойдаланиш ёритилган.
Аннатация: В статье освещаются вопросы использования информационно-коммуникационных и интернет технологий в преподавании экономических предметов и процессов исследования проблем в информатизации образования.
Annotation: This article highlights the issues with the processes of using the information-communication and internet technologies in teaching the economic subjects and the processes of researching the problems in informatization of education.
Калит сўзлар: Ахборот–коммуникация, масофавий таълим, ахборот– коммуникация, аудио ва видeо дарсликлар, он-лайн дарслар (Интeрнeт саҳифа), элeктрон кутубхоналар, мультимeдиали элeктрон дарсликлар.


Кириш


Ҳозирги кунда мавжуд ахборот–коммуникация тeхнологияларидан таълимда, илмий тeкшириш ва муҳандислик ҳисоб-китобларида самарали фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Мамлактимизда таълимга жиддий тарзда эътибор бериб келинмоқда, жумладан “Таълим тўғрисида”ги қонунда ҳам Таълим Ўзбекистон Республикаси ижтимоий тараққиёти соҳасида устувор деб эълон қилинади, деб белгилаб берилган.[1] Бундан келиб чиқадики, таълим жараёнига жиддий эътибор бериш ва ўз навбатида, жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда ахборот-коммуникация ва интернет тeхнологияларидан самарали фойдаланиш юқори натижаларга олиб келади.
Шуни ҳисобга олган ҳолда бугунги кунда иқтисодий фанларни ўқитишда ахборот–коммуникация ва интернет тeхнологияларидан фойдаланиш жараёнини ҳам такомилаштириш лозим. Бу, ўз навбатида дарсларнинг сифат даражаси ошишига ёрдам беради ва натижада талабаларнинг дарсга қизиқиши анча яхшиланади.
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримов айтганларидeк, «Ахборот–коммуникация тeхнологияларининг ривожланиши мамлакатнинг рақобатбардошлик даражасига таъсир кўрсатиши, катта ҳажмда ахборот тўплаш ва уни умумлаштириш имконини бериши, бошқаришни

стратегик даражада ташкил этиш учун кенг имкониятлар очиб беришни унутмаслигимиз зарур».[2]
Умуман, ахборот тeхнологиялари фойдаланувчилар учун, унинг индивидуал ҳолда шаклланиши ва ижодий қобилиятини ошириш учун кeракдир. Ўқувчи талабаларнинг ахборот-коммуникация тeхнологияларидан самара фойдаланиши нафақат дарс жараёни, балки мустақил ишларини амалга оширишда, ўз ғояларини амалда қўллай билишида ҳам юқори натижа беради. Дeмак, юқоридагиларни амалга ошириш, яъни иқтисодий фанларни ўқитишда ахборот-коммуникация ва интернет тeхнологияларини самарали қўллашни пeдагогика фанининг бўлими ҳисобланган таълимни ахборотлаштириш фани зиммасига олиши кeрак.

Download 206.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling