Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар


Download 164.33 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/12
Sana11.11.2023
Hajmi164.33 Kb.
#1767104
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
9 Djumanov Sayitkulova (1)


3/2018 
(

 
00035)
 
www.iqtisodiyot.uz
 
Ёш таркиби бўйича 1991 йилда меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар (0-15 
ёшдагилар) 43,1 фоизни, меҳнатга лаёқатли ёшдагилар (эркаклар 16-59 ёш, аёллар 
16-54 ёш) 49,1 фоизни, меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар (эркаклар 60 ёш ва ундан 
катта, аёллар 55 ёш ва ундан катта) 7,8 фоизни ташкил этган бўлса, 2017 йил 1 январь 
ҳолатига мазкур кўрсаткичлар мос равишда 30,1 фоиз, 60,5 фоиз ва 9,4 фоизни 
ташкил этган. Бундан кўринадики, 2017 йилда 1991 йилга нисбатан меҳнатга лаёқатли 
ёшдан кичиклар улуши камайиш тенденциясига эга бўлиб, меҳнатга лаёқатли 
ёшдагилар ва меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар улуши ўсган (1-жадвал).
1-жадвал 
Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолисининг ёш таркиби (фоизда)
№ 
Аҳолининг ёш таркиби 
1991 йил
1 январь ҳолатига 
2011 йил
1 январь ҳолатга 
2017 йил
1 январь ҳолатига 
1. Меҳнатга лаёқатли ёшдан 
кичиклар 
43,1 
31,3 
30,1 
2. Меҳнатга лаёқатли 
ёшдагилар 
49,1 
61,1 
60,5 
3. Меҳнатга лаёқатли ёшдан 
катталар 
7,8 
7,6 
9,4 
 
Манба: Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари. 
1991 йилда республикада 723,4 минг нафар бола туғилган бўлиб, 1000 аҳолига 
нисбатан туғилиш коэффициенти 34,5 промиллени, мазкур йилда 130,3 минг киши 
вафот этган бўлиб, 1000 аҳолига нисбатан ўлим коеффициенти 6,2 промиллени, 
аҳолининг табиий ўсиши 593,1 минг кишига, яъни 1000 аҳолига нисбатан табиий ўсиш 
коэффициенти 28,3 промиллени ташкил этган. 2004-2015 йилларда туғилганлар сони 
ўсиш тенденциясига эга бўлиб, 2015 йилда республика тарихида энг кўп, яъни 734,1 
минг нафар боланинг туғилганлиги қайд этилган (2-жадвал).

Download 164.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling