Иқтисодиёт ва таълим / 020 №6 Ўзбeкиcтoн pecпубликacидa тpaнcпopт хизмaтлapини pивoжлaниш иcтиқбoллapи ҳамда транспорт логистикаси
Download 240.78 Kb. Pdf ko'rish
|
6 son 2020 yil 6
САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 6 15 - транспорт ва йўл хўжалиги соҳасидаги халқаро ва ҳудудий ҳамкорликни ривожлан- тириш ҳисобидан жаҳон транспорт хизматла- ри бозорида Ўзбекистон Республикаси мил- лий манфаатларини таъминлаш; - транспорт соҳасидаги жорий ва истиқ- болли эҳтиёжларни инобатга олган ҳолда, таълим, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг илғор усуллари- ни тизимли равишда жорий этиш. Бундан ташқари транспорт вазирлиги- нинг таркибида транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази ҳам ўз иш фаолиятини олиб боради. Албатта турли олимлар томонидан логистиканинг турлари ва унинг кўлами тўғрисида маълумотлар келтирилган. Аммо, логистиканинг бугунги кундаги моҳиятидан келиб чиқиб, уни кенгайтириш ва ҳар бирини асослаш мумкин. Логистика олимлар томонидан ўтка- зилган тадқиқотлар ва уларнинг натижасини икки гуруҳга бўлинади. Биринчи гуруҳ олим- лар томонидан логистика алоҳида хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг йўналиши сифатида ишлаб чиқариш жараёнида мате- риаллар оқимини бошқариш деб таърифлан- ган бўлса, иккинчи гуруҳ тадқиотчилар томо- нидан фанлараро илмий йўналиш сифатида материаллар оқими самарадорлиги ва уни оширишнинг янги имкониятларини қиди- ришга қаратилган. Логистика тушунчасига термин сифати- да Родниковнинг (2000) адабиётида батаф- силроқ ва даврлар бўйича ўзгаришлар асо- сида йиғилган маълумотларга асосланган ҳолда берилган. Республикамизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг кейинги босқич- ларида барча соҳалар каби, логистика маса- ласига ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Айниқса, сўнгги йилларда транспорт логис- тикасининг ривожланиб бориши олиб бори- ши ва бу борада қилинаётган ишлар, логис- тика марказларини ташкил этилиши, улар томонидан хизматлар кўрсатиш сифатининг оширилиши муҳим қадамлардан биридир. Фикримизча, мамлакатимизда транс- порт логистикаси ривожланиб борар экан, мазкур соҳаси ҳисоб-ахборот билан таъмин- лаш, доимий кузатишлар ва ўрганишлар асо- сида таҳлил ишларини амалга ошириш ҳамда назорат қилиш орқали прогноз кўрсаткич- ларини шакллантириш муҳим аҳамият касб этади. Download 240.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling