Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида мева-сабзавотчилик тармоғини ривожланишининг эконометрик таҳлили ва прогнози iqtisodiyotni raqamlashtirish sharoitida meva-sabzavot tarmoqlarini rivojlantirishning ekonometrik tahlili va prognozi
Download 127.38 Kb.
|
ИҚТИСОДИЁТНИ РАҚАМЛАШТИРИШ ШАРОИТИДА МЕВА-саб
Тадқиқот натижалари. Маълумки, мажмуани ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсиз-лигини мустаҳкамлашда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмларининг ўсиши ва хилма-хиллигини таъминлаш, яъни бунинг учун республика ҳукумати белгилаганидек, келгусида мева - сабзавотчиликда ишлаб чиқариш ҳажмини бир неча баробар ошириш зарурлиги ҳамда бу йўналишдаги мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 55 та туман, 86 та кластер ва 125 та кооперативлар локоматив бўлиши кераклиги, шахсий участкалардан самарали фойдаланиш ва ҳосилдан катта зарар кўришнинг олдини олиш ҳамда уларда маҳсулот етиштириш нафақат мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшиши, балки аҳолига қўшимча даромад манбаи ҳам бўлиши, қишлоқ хўжалиги экспортининг ҳажмини ошириш, яъни бугунги кунда ўзбек мева-сабзавот маҳсулотлари жаҳон бозорларида рақобатбардош, обрў-эътибори юқори бўлган ҳақиқий брендга айланиши ҳамда бу маҳсулотарни қайта ишлаб, дунёнинг 66 мамлакатига экспорт қилиниши каби вазифалар белгиланди.
Иқтисодиётнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлари натижасида деҳқон (шахсий ёрдачи) хўжаликларининг мева-сабзавотчиликнинг барча кўрсаткичларидаги улуши йилдан-йилга салмоқли улуш бўлиб қолмоқда (3-расм). 3-расм. Республика деҳқон (шахсий ёрдачи) хўжаликларининг мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги улушининг ўзгариш динамикаси Таҳлиллар шуни кўрсатадики, деҳқон хўжаликларининг сабзавот ишлаб чиқаришдаги улуши 2010 йилдаги 65,3% дан 2019 йилда 66,7% га, мос равишда мева ва резаворлар 51,2% дан 58,2% га, узум 47,9% дан 55,3% га ва полиз экинлари 47,9% дан 55,7% га ошган. Маълумки, 2016-2021 йилларга мўлжалланган мева-сабзовотни етиштириш дастури ишлаб чиқилган режаларга асосан 5 йил давомида 285 минг гектар ер майдонлари пахта ва ғалла экин майдонлари қисқариши эвазига оптималлаштирилди. Бунинг натижасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 2019 йилда 19.7 млн. тоннага етказилди ва 2020 йилга келиб эса ушбу рақам 25 млн. тоннани ташкил этиши режалаштирилмоқда [10]. Мамлакатимиз ташқи иқтисодий фаолиятини ўзгартириш ва такомиллаштириш, унинг ташқи савдосини ривожлантириш учун энг мақбул ва самарали механизм ва институционал тузилмани шакллантириш, шу жумладан нафақат бошқарув ва мувофиқлаштириш тизими, балки маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун зарур бўлган хизматларни тақдим этиш тизими ҳам мавжуддир. Ҳозирги кунда аҳоли жон бошига мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқаришда барқарор ўсиш тенденцияси кузатилмоқда, бу эса минтақа бўйича аҳоли жон бошига мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича ушбу кўрсаткичлар республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тавсия этилган истеъмол меъёрларига яқин эканлигини кўрсатади (4-расм) [20]. 4-расм. Ўзбекистон Республикасида аҳоли жон бошига етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотлари динамикаси Маълумки, ахолини озиқ-овқат билан ўзини ўзи таъминлаш даражасининг пасайишига олиб келувчи омиллар мавжуд бўлиб, улар озиқ-овқат махсулотларига бўлган талабнинг ошиши, аҳоли сонининг ўсиши, аҳоли жон бошига истеъмол даражаасининг ўсиши, турли махсулотларга бўлган эхтиёжларнинг номутаносиблигида намоён бўлади. Хозирги вақтда экспортбоп мева-сабзавот маҳсулотлари ва уларни Евро-Осиё Иқтисодий Ҳамкорлик ва учинчи мамлакат бозорларига чиқариш бўйича тармоқ стратегияларини ишлаб чиқиш тармоқнинг рақобатбардошлигини оширишнинг муҳим воситасига айланмоқда. Шунга қарамасдан, жаҳон бозорида мева-сабзавот маҳсулотлари савдоси 205 миллиард долларни ташкил этган бир пайтда, мамлакатимиз улуши бир фоизга ҳам етмаяпти. Шу боис, келгуси йилда мамлакатимиз олдида мева-сабзавот экспортини 2,5 миллиард долларга, кейинги уч йилда бу кўрсаткични 5 миллиард долларга етказиш, шунингдек, мамлакатимиз аҳолисининг озиқ-овқатга бўлган талабини қоплаш ва экспорт ҳажмини ошириш учун мева-сабзавот етиштиришни йилига 8-10 фоизга кўпайтириш ва қўшимча 1 миллион тоннадан ортиқ маҳсулот етиштириш зарурдир. Тармоқни экспортга йўналтиришни ривожлантириш стратегиясини танлаш мамлакат минтақалар иқтисодий ихтисослашувининг рақобат устунликлари ва устуворликларини амалга оширишга қаратилган саъй-ҳаракатлар ва ресурсларни жамлашга имкон беради. Мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорт ҳажмини ошириш нафақат мамлакат экспорт салоҳиятини ошириш, янги бозорлар очиш, валюта тушумини кўпайтириш имконини берибгина қолмай, бу дунё учун бу мураккаб кронавирус пандемияси даврида глобал озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади. Fitch Solutions халқаро рейтинг агентлиги давлатлар, айниқса, қўшни мамлакатлар ўртасида озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини жадаллаштириш, бу глобал таъминот занжирларининг узилиши шароитида яширин имконият эканлигини таъкидламоқда [3,5,14]. Умуман олганда, республиканинг мева-сабзавотчилик тармоғиининг ҳолатини давлат томонидан қўллаб-қувватланиб, аҳоли ва ташқи бозорларнинг узум, мева-сабзавотга бўлган талаби ортиб бораётгани эътироф этиш мумкин ҳамда ички бозорни тўла таъминланганига қараб, бу тармоқни харакатга келтирувчи асосий куч экспорт бўлиши кераклигини кўришимииз мумкин. (1-жадвал). 1-жадвал Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти тузилмасидаги ўзгаришлар динамикаси
Жадваал маълумотларидан кўриниб турибдиики, 2016 йилдан 2019 йилгача жами экспортдаги мева-сабзавот тармоғининг улуши 4,6% дан 6,9% га, шу жумладан сабзавотлар 33,7% дан 46,1% га ошганлигига қарамасдан, мева ва резаворлар улуши 39,9% дан 34,0% га, узум улуши 26,1% дан 18,7% га ҳамда полиз маҳсулотлари улуши эса 0,3% дан 0,2% га камайган. Шуларни ҳисобга олиниб, мева-сабзавот тармоғини экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида Республика Президентининг 2020 йил 7 майдаги “Экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Энди мева-сабзавотчилик маҳсулотларининг ялпи ҳосилини таҳлил ва прогноз қилиш учун эконометрик моделлаштиришнинг корреляцион- регрессион таҳлил усулларидан фойдаланамиз ва буни 2010-2019 йиллардаги кузатув маълумотлари асосида амалга оширамиз [14]. Бунда мева-сабзавот тармоқлари (мева-резавор, сабзавотлар ва узум) бўйича ялпи ҳосил - Y ни экин майдони - хосилдорлик - ва экспорт - билан боғликлигини кўп омилли эконометрик моделини қуйидаги кўринишда тузамиз: Қўйилган масалани ечиш учун натижавий омил Y билан ҳамда ўзаро омилларининг ( , ) ҳар бири орасидаги боғланиш зичлигини ўлчайдиган жуфт корреляция коэффи-циентларининг матрицасини тузамиз (2 жадвал). 2 жадвал Жуфт корреляция коэффициентларининг матрицаси
Download 127.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling