Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида мева-сабзавотчилик тармоғини ривожланишининг эконометрик таҳлили ва прогнози iqtisodiyotni raqamlashtirish sharoitida meva-sabzavot tarmoqlarini rivojlantirishning ekonometrik tahlili va prognozi
Download 127.38 Kb.
|
ИҚТИСОДИЁТНИ РАҚАМЛАШТИРИШ ШАРОИТИДА МЕВА-саб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар
ИҚТИСОДИЁТНИ РАҚАМЛАШТИРИШ ШАРОИТИДА МЕВА-САБЗАВОТЧИЛИК ТАРМОҒИНИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ЭКОНОМЕТРИК ТАҲЛИЛИ ВА ПРОГНОЗИ Iqtisodiyotni raqamlashtirish sharoitida meva-sabzavot tarmoqlarini rivojlantirishning ekonometrik tahlili va prognozi T.T.Turgunov Department of Information Technologies and Mathematics, Tashkent State Agrarian University, Tashkent, Uzbekistan Аннотация: Мақолада иқтисодиётни рақамлаштириш ва пандемия шароитида республикада мева-сабзавотчилик соҳасини ривожланиш динамикаси, соҳада эришилган натижаларнинг статистик кўрсаткичлари таҳлили, соҳанинг ўзига хос жиҳатлари ҳамда мева-сабзавотчилик соҳасини устивор ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ҳамда мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ва экспорт қилишни ривожлантириш масалалари тадқиқ қилинган. Шунингдек, мақолада мева-сабзавотчилик маҳсулотларининг ялпи ҳосилини ва унга кучли таъсир этувчи омилларни эконометрик моделлаштиришнинг корреляцион- регрессион таҳлил усулларидан фойдаланиб таҳлил ва прогноз қилинган ҳамда амалий тавсия ва таклифлар берилган. Калит сўзлар: глобаллашув, озиқ-овқат хавфсизлиги, динамика, тенденция, экспорт, ҳосилдорлик, омил, корреляцион- регрессион таҳлил, регрессия тенгламаси, корреляция коэффициенти, баҳолаш мезонлари, натижа, рақамли теҳнологиялар Кириш. Ўзбекистон Республикасини 2017−2021 йилларда ривожлантириш ҳаракат-лар стратегиясининг бешта устувор йўналишларида ҳамда мамлакатни 2035 йилгача ривож-лантириш стратегиясида қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлан-тириш, яъни таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини изчил ривожлантириш, мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аграр секторнинг экспорт салоҳиятини сезиларли даражада ошириш, пахта ва бошоқли дон экиладиган майдонларни қисқар-тириш, бўшаган ерларга мева-сабзавот, картошка, озуқа ва ёғ олинадиган экинларни экиш, шунингдек, янги интенсив боғ ва узумзорларни жойлаштириш ҳисобига экин майдонларини янада оптималлаштириш, фермер хўжаликлар, энг аввало, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан бир қаторда, қайта ишлаш, тайёрлаш, сақлаш, сотиш, қурилиш ишлари ва хизматлар кўрсатиш билан шуғулланаётган кўп тармоқли фермер хўжаликларини рағбатлантириш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, иқтисодиётимизнинг жаҳон бозоридаги рақобатдошлигини янада ошириш, унинг соҳа ва тармоқларини модернизация ва фаол диверсификация қилиш зарурлиги кўрсатиб ўтилган. Шуларни ҳисобга олиб, 2030 йилга қадар ялпи ички маҳсулот ҳажмини икки баробардан зиёд кўпайтириш, асосий эътиборни замонавий рақамли ва инновацион агротехнологияларни кенг жорий этиш, маҳсулотларни сақлаш инфратузилмасини такомил-лаштириш ҳамда чуқур қайта ишлаш, қишлоқ хўжалигини комплекс механизациялаштириш ва автоматлаштиришга қаратиш бизнинг олдимиздаги устувор вазифалар ҳисобланади. Республика иқтисодиётида ҳосилдорлик ва маҳсулдорликнинг ўсишига давлат сиёсатига комплекс ёндашувисиз эришиб бўлмаслиги равшан бўлиб қолгани ҳамда ер майдони чекланганлиги сабабли фойдаланилаётган табиий захиралар ҳажмини кўпайтириш орқали уни ҳал қилиб бўлмаслиги учун қишлоқ хўжалигида маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу билан бир қаторда пахта учун паст ҳосилли ерларни бўшатиб, кейинчалик бу майдонларга мева-сабзавот, картошка ва бошқа экинларни жойлаштириш, шунингдек интенсив боғлар ташкил этиш, наслчилик ва уруғчиликни янада ривожлантириш билан босқичма-босқич оптималлаштириш кўзда тутилган ва бунинг натижасида келгуси 5 йилда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажмини 1,8 баробар ошириб, бугунги 2018 йилдаги 17 фоиздан 30 фоизга кўпайтиришни вазифа қилиб қўйилган [9,10]. Download 127.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling