Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида мева-сабзавотчилик тармоғини ривожланишининг эконометрик таҳлили ва прогнози iqtisodiyotni raqamlashtirish sharoitida meva-sabzavot tarmoqlarini rivojlantirishning ekonometrik tahlili va prognozi


Download 127.38 Kb.
bet2/5
Sana13.04.2023
Hajmi127.38 Kb.
#1353464
1   2   3   4   5
Bog'liq
ИҚТИСОДИЁТНИ РАҚАМЛАШТИРИШ ШАРОИТИДА МЕВА-саб

Объект ва тадқиқот усуллари. Хозирги коронавирус пандемияси оқибатлари таъсири остида ташқи иқтисодий алоқалар ривожланишда давом этмоқда. БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотини қўшма баёнотида, жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва жаҳон савдо ташкилоти глобал савдо ва озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган хавфларни олдини олиш бўйича пандемияга қарши кураш чораларини кўриш кераклиги ҳақида огоҳлантирди. Бундан ташқари, етарли озиқ-овқат таъминоти ҳақидаги ноаниқлик жаҳон бозорида тақчилликни юзага келтириб, экспорт чекловлари тўлқинини яратиши мумкинлиги ҳақида таъкидлаб ўтилган. Шу билан бирга, ФАО, ЖССТ ва ЖСТ мутахассислари озиқ-овқат таклифи ва талаб ўртасидаги мувозанатни ўзгариши нархларнинг кескин ўсишига ва нархнинг ўзгарувчанлигига олиб келиши ҳақида огоҳлантирмоқда [12].
COVID-19 коронавируси пандемияси шароитида озиқ-овқат хавфсизлиги муаммо-сининг кескинлашувига биринчидан, глобал озиқ-овқат таъминоти занжиридаги узилишлар, яъни озиқ-овқат таъминоти занжирларига аллақачон таъсир қила бошлаган дунё мамла-катлари томонидан қўйилган қаттиқ чеклов чоралари, иккинчидан, "озиқ-овқат миллатчилиги"нинг ўсиши, яъни экспорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари консентрацияси аҳолиси унча кўп бўлмаган мамлакатлар ва улар қўллайдиган ҳимоя чораларида глобал таъминотнн янада заифлашуви натижасида, айрим иқтисодчиларнинг фикрича, протекционизм ва экспорт субсидиялаштириш қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг халқаро савдосига сезиларли даражада таъсир кўрсатиши, хусусан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларнинг даромадларини қўллаб-қувватлаш бўйича кенг тарқалган сиёсат бўлмиш жаҳон бозоридаги нархларни заифлашуви, учинчидан, бир қатор асосий озиқ-овқат маҳсулотлари учун инфляция ва нархларни кўтарилишини жадаллаштирилиши, тўртинчидан, қишлоқ хўжалигида мавсумий меҳнат ресурслари етишмаслиги ҳамда унда банд бўлган мигрант ишчиларнинг йиллик сони 200 миллиондан ошиши каби омиллар таъсир қилиши мумкин [11] .
Маълумки глобаллашув бутун жаҳонда шиддат билан юз бераётган замонавий жараёнларнинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб, ҳар қандай мураккаб ҳодиса сингари янги имкониятларни яратибгина қолмай, балки янги хавф-хатарларни ҳам келтириб чиқаради. Ўзбекистон бозор иқтисодиёти янгидан ривожлана бошлаган мамлакат сифатида унга самарали мослашиши, рақобатбардош миллий иқтисодиётни шакллантириши керак. Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви ва минтақаланиши шароитида мамлакат ва ҳудудларнинг давлат ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг асосий вазифаси миллий ва минтақавий иқтисодиётни рақобатбардошлигини оширишдан иборатдир.
Мамлакатимизнинг табиий-иқлим шароити турли хил сифатли ажойиб таъмли мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш учун қулай бўлиб, деярли барча ҳудудларда қишлоқ хўжалик ерларининг салмоқли қисми мева-сабзавот ишлаб чиқаришга яроқли ҳисобланади. Мева-сабзавот маҳсулотларининг деярли барча турларини ишлаб чиқаришда барқарор ўсиш тенденцияси кузатилмоқда, бу, асосан, уларнинг ҳосилдорлигини ўсиши ва экин майдонлари билан боғлиқдир. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, 2010-2019 йиллар давомида республика-мизда сабзавот экиладиган экин майдони 13,5% га, полиз экинлари майдони- 7,5% га, мева ва резаворлар (мева тугиш даврида) - 11,6% га, узум (мева тугиш даврида) - 9,8% га ошди (1-расм) ва бунда мева - сабзавот экинлари экин майдонининг ўсиши, аввало, пахта экин майдонларини камайиши билан боғлиқ бўлди. Шунингдек, 2010-2019 йилларда мева ва резаворлар ишлаб чиқариш 1710,3 минг тоннадан 2410,6 минг тоннага, сабзавот - 6346,5 минг тоннадан 9286,7 минг тоннага, узум - 987,3 минг тоннадан 1441,2 минг тоннага, полиз маҳсулотлари эса 1182,4 минг тоннадан 1696,1 минг тоннага ошди (2-расм) ҳамда 2015 йилдан бошлаб республикада 9,7 минг гектар майдонда янги интенсив боғлар ва 9,2 минг гектар майдонда токзорлар яратилди [2,8].
Жаҳон банки ва республикамиз ҳукумати мева-сабзавотчилик соҳасини ривож-лантириш лойиҳасини молиялаштириш учун халқаро тикланиш ва тараққиёт банкидан 150 миллион долларлик кредит шартномасини имзолади. Бунда мева-сабзавот етиштириш билан шуғулланувчи фермерларнинг рақамли ва инновацион теҳнологиялар ва техника билан таъминланиши, билим олиши ва малакасини ошириши, жаҳон бозорларга бемалол киришини яхшиланиши кўзда тутилган.



1-расм. Экин майдонларининг 2010-2019 йиллар давомида
ўсиш динамикаси (%)



2-расм. Мева-сабзавот маҳсулотларининг ҳосилдорлигини 2010-2019 йиллар
давомида ўсиш динамикаси (т)
Шу билан бир қаторда ўсиб бораётган глобал муаммолар олдида тўхтаб қолмаслик ва агросаноат мажмуасини ривожлантириш ҳамда мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича ишларни давом эттириш муҳим аҳамиятга эгадир.

Download 127.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling