Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида мева-сабзавотчилик тармоғини ривожланишининг эконометрик таҳлили ва прогнози iqtisodiyotni raqamlashtirish sharoitida meva-sabzavot tarmoqlarini rivojlantirishning ekonometrik tahlili va prognozi
Download 127,38 Kb.
|
ИҚТИСОДИЁТНИ РАҚАМЛАШТИРИШ ШАРОИТИДА МЕВА-саб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сабзавот y
Жуфт корреляция коэффициентларининг матрицасидан кўриниб турибдики, натижавий кўрсаткич Y билан х2 омил ўртасида энг кучли боғликлик мавжуд бўлиб, бунда жуфт корреляция коэффициентининг қиймати энг юқоридир, яъни 0.978 тенгдир. Матрица натижаларига асосланиб, энг муҳим кўрсаткич мева ва резаворлар ҳосилдорлиги (х2) эканлигини аниқладик, бу эса мева-сабзавот тармоғи ялпи ҳосилига таъсир этувчи танланган омил адекват эканлигини кўрсатади. Статистик маълумотлар ва стандарт амалий дастурдан фойдаланиб, мева-сабзавот тармоқлари бўйича корреляцион- регрессион таҳлил натижаларини ҳосил қиламиз (3-жадвал) [16-19]. 3- жадвал Мева-сабзавот тармоқлари бўйича корреляцион- регрессион таҳлил натижалари
Корреляцион- регрессион таҳлил натижаларидан фойдаланиб, мева- сабзавот тармоқлари (мева-резаворлар, сабзавот ва узум) ҳар бири бўйича регрессия моделини тузамиз: Мева – резаворлар учун: Сабзавот учун: Узум учун: Натижалардан кўринадики, математик статистика баҳолаш мезонлардан фойдаланиб, регрессия тенгламаси учун асосий H0: гипотезаси рад этилганлигини ва муқобил гипотеза а=0,05 қийматлилик даражаси билан қабул қилинишини аниқлаш мумкин. Тузилган кўп омилли регрессия тенгламаларининг ахамиятлилиги Фишернинг қуйидаги F-мезонидан фойдаланиб текширилади: F = Dҳақ. / Dқол. = [R2/(1-R2)][(n-m-1)/m] бунда, Dҳақ. - эркинлик даражаси учун квадратларнинг омил йиғиндиси Dқол.-эркинлик даражаси учун квадратларнинг колдик йиғиндиси R2- кўп омилли детерминация коэффициенти; m - х ўзгарувчилар олдидаги параметрлар сони; n - кузатишлар сони. Бизда Фишернинг F-тақсимоти эркинлик даражаси ҳар бир мева- сабзавот тармоғи бўйича қуйидагига тенгдир: Мева – резаворлар учун: F = [0,9912 / (1-0,9912)][(10-3-1)/3]=1,96 Сабзавот учун: F = [0,7642 / (1-0,7642)][(10-3-1)/3]=2,85 Узум учун: F = [0,7142 / (1-0,7142)][(10-3-1)/3]= 4,25 Бунда Фишер мезонига кўра, регрессия тенгламалари тақсимотининг хакикий қийматлари Фишер жадвалидагидан каттадир, яъни Fҳақ. > Fжад. ва бундан тузилган барча моделларнинг аҳамиятлилиги келиб чиқади. Шунинг-дек, регрессион таҳлилда аниқланган детерминация коэффициенти R2=0.991 га тенглигидан тузилган моделларнинг адекватлиги кўриниб турибди. Бундан ташкари, ўрганилаётган жараённинг тузилган моделларининг адекватлигини аниклаш учун ўрганилган даврда хосил бўлган регрессия тенгламасига эрксиз омилларнинг қийматларини қўйиб, эрксиз омилнинг назарий қийматлари ҳисоблаб чикилди ҳамда боғлик эркли ўзгарувчининг хакикий ва назарий қийматлари йиғиндиси тенглигини аниқланди. Демак, Фишернинг F-мезони тузилган моделларнинг адекватлилигини, яъни регрессия тенгламаси статистик жиҳатдан аҳамиятли эканлигини тасдиқлади ва шу сабабли тузилган моделлар қарор қабул қилиш ва юқорида ҳисобга олинган X1, X2, X3 омиллар таъсирида мева-сабзавот тармоғи ялпи ҳосилини прогноз қилиш учун ишлатилиши мумкин. Ялпи ҳосилнинг прогноз қийматларини ҳисоблашда тегишли давр учун эрксиз омилларнинг прогноз қийматларига эга бўлиш зарурдир. Улар эрксиз омилларнинг бошланғич қаторларини аналитик текислаш усуллари, жараён динамикасини тавсифловчи тенгламаларни тузиш йўллари орқали аниқланиши мумкин. Масалани ечиш учун тенгламалар шаклини танлашда бир катор ҳисоблаш тажрибалари амалга оширилди ва синов натижалари тенгламани Xi=a0+a1t шаклга эга эканлигини кўрсатди [10]. Шундай килиб, X1, X2, X3 эрксиз омилларнинг регрессия тенгламасининг мос равишда а0 ва а1 параметрларини ҳисоблаш натижасида омилларнинг t вактга боғликлиги, яъни Xt = a0+a1t олинади. Республика статистика қўмитасининг 2009-2020 йиллар учун мева-сабзавотчилик тармоғининг мева – резаворлар (МР), сабзавотлар (САБ) ва узумчилик (УМ) йўналишлари маълумотлари ва корреляцион-регрессион усуллардан фойдаланиб, X1, X2, X3 эрксиз омиллар учун тренд тенгламаларини тузамиз [4,13,21]. Мева-сабзавотчилик тармоғи йўналишлари бўйича 3 та омилнинг вақтга боғликлигининг регрессия тенгламалари қуйидаги кўринишга эга эканлигини топамиз: - биринчи Х1 омил (экин майдони) учун: мева – резаворлар учун: Y = 211,18 + 9,4473 t ; сабзавотлар учун: Y = 161,6691 + 4,99 t ; узум учун: 118,4945 + 1,0327 t ; - иккинчи Х2 омил (ҳосилдорлик) учун: мева – резаворлар учун: Y = 89,5054 + 3,7355 t ; сабзавотлар учун: Y = 267,7709 + 1,5527 t ; узум учун: 76,4018 + 7,9118 t ; - учинчи Х3 омил (экпорт) учун: мева – резаворлар учун: Y = 268258,5 + 24652,6991 t ; сабзавотлар учун: Y = 289811,2 + 11228,8255 t ; узум учун: Y = 343764,6 + 14929,0154 t ; t нинг ўрнига қийматларини қўйиб, эрксиз омилларнинг келгуси даврлар учун башо-рат килинган маълумотларини оламиз ва олинган X1, X2, X3 ларнинг қийматларини юқоридаги регрессия тенгламаларига қўйиб, мева-сабзавот тармоқлари бўйича ялпи ҳосилни келгуси даврлар учун аниклаймиз. Шундай килиб, мева-сабзавот тармоқлари бўйича ялпи ҳосилни ривожланиш динамикасини ҳисоблаш натижаларини умумлаштириб, уларни 4-жадвал шаклида кўрсатиш мумкин. 4-жадвал Мева-сабзавот тармоқлари бўйича ялпи ҳосил ва у боғлиқ бўлган омилларнинг ривожланиш динамикасини ҳисоблаш ва башорат килиш натижалари
Download 127,38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling