Тошкент давлат иқтисодиёт университети худойқулов садриддин каримович солиқ статистикаси ва прогнози


Download 1.53 Mb.
bet1/77
Sana21.02.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1219050
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77
Bog'liq
Дарслик ССП


ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ


ХУДОЙҚУЛОВ САДРИДДИН КАРИМОВИЧ
СОЛИҚ СТАТИСТИКАСИ ВА ПРОГНОЗИ


ДАРСЛИК
Бакалавриатнинг "Солиқлар ва солиққа тортиш" йўналиши учун


ТОШКЕНТ
Худойқулов. С.К. Солиқ статистикаси ва прогнози. Дарслик.-Тошкент.: Iqtisodyot.
Мазкур дарслик бакалавриатнинг "Солиқлар ва солиққа тортиш" йўналишида таълим олаётган талабалар учун мўлжалланган бўлиб, унда "Солиқ статистикаси ва прогнози" фанининг солиқ соҳасида мутахассис кадрлар тайёрлашдаги ўрни, солиқ тўловчилари ва солиқ объектлари ҳамда солиқ тушумларининг статистик ҳисобини юритиш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг турли даражадаги бюджетларга келиб тушиш жараёнларини прогноз қилишнинг ўзига хос механизмлари ёритилган. Шунингдек, турли даражада солиқ потенциалини аниқлаш тартиблари, солиқ тўловчиларда солиқларни режалаштириш жараёни ҳамда солиқларни прогноз қилишнинг хорижий давлатлар тажрибаси каби масалалари ҳам кенг ёритиб берилган. Дарсликда келтирилган материаллар ва маълумотлар бўлажак солиқ мутахассисларининг ўз касбий билим ва малакаларини ошириш учун асосий манбалардан бири бўлиб хизмат қилиши мумкин.
КИРИШ
Солиқ категорияси иқтисодиётда давлат ва солиқ тўловчилар ўртасидаги мажбурий тўловлар билан боғлиқ муносабатларини изоҳлаши билан бир қаторда ушбу муносабатларни амалга оширишда ва давлатнинг мақсадли фондларини шакллантиришни ташкил этиш жараёнлари билан боғлиқ ўта мураккаб муносабатларни ҳам келтириб чиқаради. Солиқ тўловчиларнинг солиқ потеницали бозор қонунларига боғлиқлиги бюджетни режалаштиришда солиқ потеницални эътиборга олишнинг мураккаблиги, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг миқдорига таъсир этувчи омилларнинг кўплиги ва уларнинг таъсир доирасининг кенглиги(тезлиги), бюджет жараёни ижросини таъминлаши иқтисодий индикаторларга боғлиқлиги, бюджетнинг харажатларини сарфлашнинг даромадлар миқдоридан келиб чиқишлиги, солиқ тизимининг олдига қўйилган вазифаларнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг даражасига қараб ўзгариб боришлиги, бозор муносабатлари шароитида солиқлар иқтисодиётга таъсир этишнинг энг самарали ва қулай усулларидан бири сифатида намоён бўлишлиги каби омиллар солиқ тизимида солиқларни прогноз қилиш жараёнини объектив заруратга айлантиради. Солиқларни прогноз қилишнинг объектив зарурлигининг негизи аввало марказлаштирилган пул фондларининг ташкил этилишга боғлиқ бўлади ва фискал сиёсатнинг асосий ўзагини ташкил этади. Чунки, фискал сиёсат асосан пул фондларининг молиявий манбаларини аниқлаш ва уларни жалб этилишга қаратилган бўлади. Ўз навбатида солиқларни прогноз қилишнинг зарурлигини тавсифловчи ҳолатлар унинг ўзига хос белгилари билан ўзаро боғлиқликда бўлади.
Ваҳоланки, солиқларни прогноз қилиш жараёни бир томондан мавҳумликка эга бўлса, бошқа томондан унга таъсир қилувчи омилларнинг кўплиги бу жараённинг ўта қалтис иқтисодий муносабатлар тизимига асосланишини билдириб, чуқур илмий таҳлилларга асосланган ҳолда оқилона қарор қабул қилишни талаб этади. Солиқларни прогноз қилишнинг самарадорлиги асосан бюджетнинг тўғри режалаштирилганлиги билан изоҳланади. Агар солиқлар ва унга тенглаштирилган тўловлар оқилона ва объектив прогноз кўрсаткичлари аниқланса ва улар бюджетни тузиш жараёнида акс эттирилса, бюджетдан молиялаштириш жараёни бир маромда бўлади. Шундай экан солиқларнинг бюджетга келиб тушиш жараёни ҳам кўп жиҳатдан уни тўғри ташкил этилишига боғлиқ бўлади. бу жараёнда солиқларни прогноз қилишнинг боссқичларини тўғри аниқлаш, солиқ тўловчиларни маълум бир мезонлар асосида гуруҳлаш, юридик ва жисмоний шахслар бўйича солиқ тушумларини прогноз қилишда талаб қилинадиган шартларни аниқлаш ва уларга амал қилиш ҳамда солиқларни прогноз қилишда қўлланидиган моделлар ва усулларни тўғри қўллаш катта аҳамият касб этади.
Солиқларни прогноз қилиш жараёни эса ўз навбатида солиқ, молия, божхона ва ғазначилик органларининг энг муҳим асосий фаолиятларидан бирига айланади. Чунки, солиқларни прогноз қилиш жараёнини амалда ушбу органларда фаолият кўрсатувчи мутахассислар томонидан амалга оширилади. Демак, молия-кредит органларида солиқларнинг бюджетга келиб тушиш жараёнларини максимал даражада аниқликда прогноз қилишда турли хил методлардан фойдаланиш тақозо этилади.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил январь ойидаги “Республика солиқ органлари тизимини янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1257-сонли Қарорида солиқ хизмати органлари тизимида “.......ишларни ташкил этишнинг замонавий шакл ва методларидан зарур даражада фойдаланилмаяти...” деб кўрсатиб ўтилганлиги бошқа жараёнлар сингари солиқ тушумларини прогноз қилиш жараёнларини ҳам янада такомиллаштирилиб борилиш зарурлиги билдиради. Солиқларни прогноз қилиш жараёнининг асосий қисми солиқ хизмати органлари мутахассислари зиммасига тушади. Солиқлар ва бошқа тушумларни тўғри прогноз қилиш эса мутахассис ходимлардан иқтисодий билимлардан ташқари аниқ ва мураккаб ҳисоб-китобларни амалга ошириш кўникма ва билимларни ҳамда солиқ фанларидан ташқари, макроиқтисодиёт, статистика, экономметрика, иқтисодий таҳлил, микроиқтисодиёт, давлат молиясини бошқариш, иқтисодий режалаштириш, давлат бюджети ва шу каби фанларнинг мазмунидан ҳам хабардор(муаян даражада билимга эга) бўлиш талаб қилади.
Ушбуларни эътиборга олган ҳолда мазкур дарсликнинг мазмунини ёритишда қуйидаги йўналишларда ёритишга ҳаракат қилинди. Дарсликнинг дастлабки бобларида прогноз тушунчасининг моҳияти, башорат, прогноз ва режа каби тушунчаларнинг ўзаро хусусиятлари, солиқларни прогноз қилишнинг турлари, уларни амалга оширишда қўлланиладиган моделлар ва методларнинг моҳияти ва ўзига хос хусусиятлари ёритилган. Кейинги бобларда эса солиқларни прогноз қилишга таъсир қилувчи омиллар, солиқ потенциалини аниқлаш тартиби ва унга ҳам таъсир қилувчи омилларни баҳолаш механизмлари ҳамда солиқ турлари бўйича солиқларни прогноз қилишнинг услубий йўналишлари мисоллар тариқасида ифодаланди. Дарсликнинг сўнги бобларида эса солиқларни прогноз қилишни амалга оширишнинг айрим хорижий давлатлардаги тажрибалар, солиқларни прогноз қилиш жараёнидаги айрим муаммолар ва уларнинг мазмуни ҳамда солиқ тўловчиларда солиқларни режалаштириш жараёнини ташкил этиш тартиблари ёритилди.
Дарслик ушбу фан доирасидаги дастлабки дарсликлардан бири бўлганлиги у айрим камчиликлардан ҳоли бўлмаслиги табиий. Муаллиф ушбу дарсликда келтирилган материаллар солиқларни прогноз қилиш жараёни билан қизиқувчи ўқувчилар ҳам бўлажак солиқчи мутахассисларининг бу борадаги назарий қарашларини бойитишга хизмат қилади деб умид қилади ва бу борадаги танқидий мулоҳазалар келгусида ушбу дарсликнинг мазмунини янада бойитишга хизмат қилади деб ҳисобланади.
Муаллиф.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling