Таянч сўз ва иборалар:
Солиқ статистикаси, солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш, солиқ объектларини ҳисобга олиш, тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси, юридик шахсларнинг Давлат реестри, юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъектларининг давлат реестри, солиқ тўловчилар идентификация рақами, корхона ва ташкилотларнинг умумдавлат таснифлагичи, юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида гувоҳнома, солиқ тўловчи-жисмоний шахсни рўйхатга олиш варақаси, солиқ тўловчи — жисмоний шахснинг солиқларини ҳисобга қўйиш варақаси, солиқ тўловчи — юридик шахсни рўйхатга олиш варақаси, баланс ҳисобварақлари, шахсий ғазна ҳисоб рақамлари, АҲМ ахборот тизими, СТИР электрон маълумотномаси, банк кодлари, меъёрий ахборотлар маълумотномаси, мемориал ордер.
Назорат учун савол ва топшириқлар:
Солиқ статистикасининг моҳияти нимани айтиб беринг.
Солиқ статистикасининг таркиби нималардан иборат?
Солиқ тўловчиларнинг солиқ статистикасини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби қандай?
Солиқ объектларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга олиш механизмини тушунтириб беринг.
Солиқ тўловчилар ва солиқ объектларининг статистикаси билан боғлиқ давлат ваколатли органларнинг фаолияти қандай йўлга қўйилган?
Солиқ тушумларини банк муассасаларида ҳисобга олиш тартибини айтиб беринг.
Ғазначилик органларида бюджетга келиб тушадиган солиқ тушумлари қандай ҳисобга олинади?
Солиқ тушумларни ҳисобга олиш учун тижорат банкларида қандай баланс ҳисобварақлар очилади?
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан Давлат бюджетига ўтказиладиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар банклар томонидан қабул қилиниш тартибини тушунтириб беринг.
Солиқ тушумлари ҳақидаги маълумотлар Молия вазирлигида қандай умумлаштирилади?
Марказий банк томонидан бюджетга солиқ тушумларини ҳисобга олиш тартиби ва у ҳақда ахборотларни умумлаштириш тартиби қандай ташкил қилинади?
Солиқ тўловчилар идентификация рақами нима?
Корхона ва ташкилотларнинг умумдавлат таснифлагичи деганда нима тушунилади?
Шахсий ғазна ҳисоб рақамларининг мазмуни ва уларни ташкил этишдан мақсад нима?
Do'stlaringiz bilan baham: |