2.5. Солиқ тушумлари тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва айирбошлаш тартиби
Давлат бюджети ва унинг таркибидаги бюджетларга солиқ тушумларининг келиб тушиши солиқ хизмати органлари банклар ва молия органлари ўртасидаги молиявий муносабатлар доирасида амалга оширилади. Солиқ тушумларининг ҳисобини олиб бориш учун юқорида келтириб ўтилган банкларнинг ва Ғазначилик органларининг махсус ҳисобварақларидан ташқари Давлат бюджетига тушумлар бўйича маълумотларни тезкор йиғиш, қайта ишлаш ва айирбошлашни амалга оширишни автоматизациялашган жараёни учун мўлжалланган воситалар мажмуи ҳисобланган Молия вазирлиги қошида АҲМ ахборот тизими (МВАҲМАТ), Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан, тижорат банкларидан ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасидан келиб тушган, Давлат бюджетига тушумлар бўйича маълумотларни қайта ишлашда ишлатиладиган, таркибида СТИР электрон маълумотномаси, банк кодлари, ҳудудлар, солиқ тўловчилар ва бошқа зарур кўрсаткичлардан фойдаланиладиган электрон ахборотлар маълумотномаси- Меъёрий ахборотлар маълумотномаси (МАМ), Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасидан солиқ тўловчиларнинг шахсий ҳисобварақларидан ҳисобланган суммалар миқдори, солиқ тўловчиларнинг идентификация рақами (СТИР), банк ва бошқа керакли реквизитлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига оладиган, солиқ тўловчилар тўғрисидаги электрон маълумотлар базаси ҳам ташкил қилинади. Марказий банк, банклар ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан Давлат бюджетига тушумлар тўғрисида маълумотларни олиш, шунингдек қайта ишлаш ва айирбошлаш Молия вазирлигининг Ахборот ҳисоблаш маркази томонидан амалга оширилади.
Давлат солиқ қўмитаси ўзининг ахборотлар базасидан ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасига Молия вазирлигининг Ахборот ҳисоблаш марказига солиқ тўловчиларнинг СТИР тўғрисидаги маълумотни, шунингдек ҳисобот чорагидан (йилидан) кейинги ойнинг 30-санасига ҳисобланган суммалар, тўлов муддати кечиктирилган суммалар ва мақсадли схемалар (1-Н сонли шакл ҳисоботига киритилмаган ҳолда) бўйича ўтказилган суммалар тўғрисидаги маълумотни қуйида келтирилган шаклда беради.
-жадвал.
Do'stlaringiz bilan baham: |