Тошкент давлат иқтисодиёт университети худойқулов садриддин каримович солиқ статистикаси ва прогнози


Якка тадбиркор ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликларига солиқ тўловчининг идентификация рақамини берилиши тўғрисида


Download 1.53 Mb.
bet8/77
Sana21.02.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1219050
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   77
Bog'liq
Дарслик ССП

Якка тадбиркор ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликларига солиқ тўловчининг идентификация рақамини берилиши тўғрисида
СЎРОВНОМА

Рўйхатдан ўтказувчи органдан электрон почта ёки факсимил алоқа орқали сўровномаларнинг келган вақтини қайд этиш мақсадида давлат солиқ хизмати органларининг тегишли бўлимларида қуйида келтирилган шакллардаги «Юридик шахсларга СТИР бериш ва уларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга олишни мониторинг қилиш» ва «Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркор ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжалигига СТИР бериш ва уларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга олишни мониторинг қилиш» журналлар юритилади.
-жавдал.
Юридик шахсларга СТИР бериш ва уларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга олишни мониторинг қилиш 
ЖУРНАЛИ




Юридик шахс номи

Сўровноманинг узатилган

Сўровнома юбориш шакли

Сўровномани қайта ишлаш учун қайтарилган сана, вақти ва сабаби



Тадбиркорлик субъектига СТИР бериш учун ДСҚга юборилган санаси ва вақти

ДСҚ томонидан СТИР берилди

Рўйхатга олувчи органга Маълумотнома юборилган сана ва вақт

Белгиланган 8 иш соатидан ортиқ муддатда СТИР беришнинг сабаби

рақами

санаси ва вақти

Электрон ҳужжат

факсимил

СТИР рақами

вақти ва санаси

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

















































































































































-жадвал.
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркор ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжалигига СТИР бериш ва уларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга олишни мониторинг қилиш 


ЖУРНАЛИ




Жисмоний шахс номи

Сўровноманинг
узатилган

Сўровнома юбориш
шакли

Сўровномани қайта ишлаш учун қайтарилган сана, вақти ва сабаби



Тадбиркорлик субъектига СТИР бериш учун ДСҚга юборилган санаси ва вақти

ДСҚ томонидан 
СТИР берилди

Рўйхатга олувчи органга Маълумотнома юборилган сана ва вақт

Белгиланган 8 иш соатидан ортиқ муддатда СТИР беришнинг сабаби

рақами

санаси ва вақти

Электрон ҳужжат

факсимил

СТИР рақами

вақти ва санаси







1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12









































































Журналлар тикилган, рақамланган, санаси кўрсатилиб, мансабдор шахснинг имзоси билан тасдиқланган ҳамда муҳрланган бўлиши, рўйхатдан ўтказувчи ҳамда давлат солиқ хизмати органларида техник талабларга жавоб берадиган компьютер ва факс ўрнатилган бўлиши лозим. Тадбиркорлик субъектларига СТИР бериш учун юборилган сўровнома давлат солиқ хизмати органларининг тегишли бўлинмасида алоҳида электрон манзилга эга бўлган компьютерда қабул қилиб олинади. Электрон ҳужжатларда тақдим этилаётган сўровномалардаги маълумотларнинг ҳимоясини таъминлаш мақсадида, электрон ҳужжат айланишининг иштирокчилари томонидан криптография ҳимоя воситалари қўлланилади. Давлат солиқ хизмати органлари белгиланган шакллардаги сўровномаларни қабул қилиб олгач, аниқ вақт режимида солиқ тўловчиларнинг идентификацион рақамлари марказлаштирилган базаси орқали тадбиркорлик субъектига СТИР беради. Тадбиркорлик субъектларига СТИР берилгандан кейин, давлат солиқ хизмати органлари рўйхатдан ўтказувчи органларга тадбиркорлик субъектига СТИР берилганлиги тўғрисидаги маълумотномани электрон почта орқали юборади(9- ва 10-иловалар).
Солиқ тўловчилар идентификация рақамларининг солиқ тизимидаги аҳамияти шундаки, у орқали Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг идентификация рақамлари ягона реестрини шакллантириш, солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни тартибга солиш, солиқларнинг бюджетга тушишини ҳисобга олиш ва давлат солиқ хизмати органларининг ўзаро ҳамкорлиги бўйича маълумотларни компьютерда ишлашни жорий этиш, солиқ қонунчилигига риоя этилиши бўйича ахборотларнинг яхлитлиги ва ишончлилиги кўп томонлама текширилиши ва назорат қилинишини ташкил этиш, давлат солиқ хизмати органлари билан давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органлари, тижорат банклари ва молиявий, шунингдек кўчар ва кўчмас мулк бўйича операцияларни амалга оширувчи бошқа ташкилотлар ўртасида ахборот айирбошлашни бирхиллаштириш, хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан жисмоний шахслар томонидан даромадлар, тўланган солиқлар, ижтимоий ва бошқа суғурталар бўйича давлат жамғармаларига тўловларни ҳисобга олишни бирхиллаштириш имкониятини беради.
Рўйхатдан ўтказувчи органлар давлат рўйхатидан ўтказиш амалга оширилган кундан бошлаб бир кун мобайнида тадбиркорлик субъекти жойлашган жой бўйича давлат реестридан олинган унинг тўғрисидаги маълумотларни "Статистика ва солиқ органларига тақдим этиш учун зарур бўлган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги
маълумотлар"га (5-илова) мувофиқ шакл бўйича: юридик шахслар бўйича — статистика ва солиқ органларига, акциядорлик жамиятлари ҳисобланган юридик шахслар бўйича эса, шунингдек қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига ва юридик шахс бўлмаган якка тадбиркорлар, юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжаликларини ва юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъектлари бўйича солиқ органига расман тақдим этадилар. Солиқ хизмати органлари — юридик шахсни, якка тартибдаги тадбиркорни, юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжалигини юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган оилавий тадбиркорлик субъектини, шу жумладан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига, иш билан таъминлаш жамғармаси ва йўл жамғармасига (тегишли жамғармаларга бадал тўловчилар ҳисобланган субъектлар учун) суғурта бадаллари тўловчи сифатида (юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликларидан ташқари) ҳисобга қўяди. Давлат статистика органлари — рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан берилган статистика кодларини текширади ва юридик шахсни Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрига киритади.
Зарур рўйхатдан ўтказиш ва рухсат бериш тартиб-қоидалари тугагандан кейин рўйхатдан ўтказувчи орган белгиланган муддатда: тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларга "Юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида гувоҳнома"ни(6-илова) ва «рўйхатдан ўтказилди» деган белги қўйилган таъсис ҳужжатларини, рўйхатдан ўтказувчи органнинг муҳри билан тасдиқланган муҳр ва штамп эскизини беради. Якка тартибдаги тадбиркорга ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этиладиган деҳқон хўжаликларига эса "Якка тартибдаги тадбиркор (юридик шахс бўлмасдан ташкилэтилган деҳқон хўжалиги)ни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида гувоҳнома"ни(7-илова), шунингдек рўйхатдан ўтказувчи органнинг муҳри билан тасдиқланган (уларнинг хоҳишига кўра) муҳр ва штамп эскизини беради. Юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъектларига эса "Якка тартибдаги тадбиркорни (юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъектини) давлат рўйхатидан 
ўтказиш тўғрисида гувоҳнома"ни(8-илова), шунингдек рўйхатдан ўтказувчи органнинг муҳри билан тасдиқланган (уларнинг хоҳишига кўра) муҳр ва штамп эскизини беради.
Агар, тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда тадбиркорлик субъектининг ваколатли бошқарув органи томонидан тегишли қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб 1 ой мобайнида уларни рўйхатдан ўтказган органга ўзлари келган ҳолда, почта алоқаси воситасида ёки Интернет тармоғи орқали қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
ариза;
тадбиркорлик субъектининг ваколатли бошқарув органининг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори;
ўзгартириш ва қўшимчалар матнининг ваколатли шахс томонидан имзоланган ва тадбиркорлик субъекти муҳри билан тасдиқланган икки нусхаси;
номи ўзгарган тақдирда — давлат рўйхатидан ўтказилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхаси ва фирма номининг захирага олиниши тасдиғи, алмаштириладиган муҳр ва штамп, шунингдек янги муҳр ва штампнинг икки нусхадаги эскизи;
давлат божи белгиланган миқдори тўланганлиги ҳақида банк тўлови ҳужжати;
устав фондининг миқдори кўпайтирилган тақдирда — тадбиркорлик субъекти ваколатли органининг таъсис ҳужжатларида эълон қилинган устав фонди миқдорининг шакллантирилганлиги ҳақидаги ҳужжат, шунингдек масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар учун-иштирокчи ҳиссасининг тўлиқ киритилганлиги ҳақида жамият томонидан жамият иштирокчисига берилган гувоҳнома нусхаси ҳамда жамият иштирокчилари томонидан қўшимча ҳиссалар ва учинчи шахслар томонидан ҳиссалар тўлиқ миқдорда қўшилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
устав фонди камайтирилган тақдирда — уларга маълум бўлган барча кредиторлар устав фонди миқдори камайтирилиши ва унинг янги миқдори ҳақида ёзма равишда хабардор этилганлигини ва оммавий ахборот воситаларида қабул қилинган қарор ҳақида ахборот эълон қилинганлигининг тасдиғи (уларга маълум барча кредиторлар устав фонди миқдори камайтирилиши ва унинг янги миқдори ҳақида ёзма равишда хабардор этилган ва оммавий ахборот воситаларида қабул қилингандан кейин бир ҳафта муддатда тақдим қилинади);
улуш (ҳисса) ёки акция бошқага ўтган тақдирда — ушбу улуш (ҳисса) ёки акциянинг бошқага ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат (шартнома, хат ва шу кабилар).
Тадбиркорлик субъектлари ўз почта манзили ўзгарган тақдирда ўн кун муддатда бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органларни ёзма равишда хабардор қилишлари шарт. Бунда давлат божи олинмайди. Рўйхатдан ўтказувчи органлар хабарномани олгандан бошлаб икки кун муддатда ушбу ўзгариш ҳақида давлат солиқ хизмати ва давлат статистика органларини хабардор қилади. Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат реестрига ўзгартириш киритишни тақозо этувчи тадбиркорлик субъекти — юридик шахснинг фаолияти тури ва унда ишловчиларнинг ўртача йиллик сони ўзгарса давлат статистика органлари тадбиркорлик субъектини жалб қилмаган ҳолда қонунчиликка мувофиқ ҳолда тақдим қилинадиган йиллик статистик ҳисоботлар асосида тегишли ўзгартиришлар киритади ва бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органлар, давлат солиқ хизмати органлари ҳамда тадбиркорлик субъектини хабардор қилади.
Якка тартибдаги тадбиркор унга берилган давлат рўйхатидан ўтказилганлик ҳақидаги гувоҳномада кўрсатилган фаолият жойи ўзгарган тақдирда, ўн кун муддатда бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органларни ёзма равишда хабардор қилади. Рўйхатдан ўтказувчи органлар хабарномани олган пайтдан бошлаб икки кун муддатда ушбу ўзгариш ҳақида давлат солиқ хизмати органларини хабардор қилади. Рўйхатдан ўтказувчи ва давлат солиқ хизмати органлари кўрсатиб ўтилган ахборотни олганларидан кейин уч кун муддатда якка тартибдаги тадбиркорни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар ҳақида ёзма равишда хабар беришлари лозим. Юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъекти номидан иш кўрувчи якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида унга берилган гувоҳномада кўрсатилган юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъекти қатнашчилари таркиби ўзгарган тақдирда ўн кун муддатда бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органни ёзма равишда хабардор қилади. Рўйхатдан ўтказувчи орган хабарнома олинган пайтдан бошлаб икки кун муддатда ушбу ўзгаришлар тўғрисида давлат солиқ хизмати органларига хабар қилади, тегишли давлат реестрларига ўзгартишлар киритади, давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги янги гувоҳномани расмийлаштиради, тадбиркорлик субъектини хабардор қилади ва унга давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги ушбу гувоҳномани беради.



Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling