Тошкент давлат иқтисодиёт университети худойқулов садриддин каримович солиқ статистикаси ва прогнози
Солиқ тўловчиларнинг статистикасини ташкил этиш тартиби
Download 1.53 Mb.
|
Дарслик ССП
- Bu sahifa navigatsiya:
- Юридик шахсларга идентификация рақамини берилиши тўғрисида СЎРОВНОМА
2.2. Солиқ тўловчиларнинг статистикасини ташкил этиш тартиби
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ русат этиладиган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтиш талаб этилади. Бунинг учун улар белгиланган тартиб асосида таъсис ҳужжатларини тегишли давлат рўйхатидан ўтказиш ваколати берилган органларга мурожаат қилади. Бундай ваколатли органлар жумласига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоят адлия бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари киради. Тартибга кўра аудиторлик ташкилотлар, суғурталовчилар ва суғурта брокерлари, биржалар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг тегишли қарорлари билан акциядорлик компаниялари (шу жумладан давлат-акциядорлик компаниялар ва холдинглар) шаклида ташкил этилаётган хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган бозорлар ва солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа ташкилотлар — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан; хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этиладиган бозорлар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа ташкилотлар — Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар адлия бошқармалари томонидан; барча тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари томонидан амалга оширилади. Тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун давлат божи тўланади. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида ва вилоятлар адлия бошқармаларида давлат рўйхатидан ўтказилганлик учун: хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун — энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари, шунингдек 500 АҚШ доллари; суғурта ва аудиторлик ташкилотлари, солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари, биржалар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорлари билан ташкил этиладиган акциядорлик компаниялари (шу жумладан давлат-акциядорлик компаниялари ва холдинглар) шаклидаги хўжалик бошқаруви органлари, Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган ҳудудий (вилоятлар, вилоятлараро ва туманлараро) базалар ва бозорлар учун — энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида давлат божи тўланади. Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан юридик шахсни ташкил этган барча тадбиркорлик субъектларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги маълумотлар "Юридик шахсларнинг Давлат реестри"га киритилади (1-иловага қаранг). Якка тартибдаги тадбиркорларни, юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжаликларини ва юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар тегишли реестрларга яъни, "Якка тартибдаги тадбиркорларнинг давлат реестри"(2-илова), "Юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликларининг давлат реестри"(3-илова), "Юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъектларининг давлат реестри"ларига мувофиқ шакллар бўйича киритилади(4-илова). Рўйхатдан ўтказувчи орган тадбиркорлик субъектига Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат статистика қўмитасининг тегишли идоравий сайтларидан фойдаланиб реал вақт режимида интернет тармоғидан олинган солиқ тўловчилар идентификация рақамларини (СТИР) ва корхона ва ташкилотларнинг умумдавлат таснифлагичи (КТУТ) кодларини беради. Юридик шахсларга корхона ва ташкилотларнинг умумдавлат таснифлагичи кодларини хос рақами берилганидан кейин, рўйхатдан ўтказувчи орган электрон почта алоқаси орқали юридик шахс томонидан аризада кўрсатилган почта манзилидаги давлат солиқ хизмати органларига СТИР бериш учун белгиланган шаклда ушбу орган мансабдор шахсининг электрон имзоси билан тасдиқланган сўровномаларни юборади(сўровномалар шакли қуйида келтирилмоқда). Электрон почта алоқаси мавжуд бўлмаган ҳолларда СТИР бериш учун сўровнома факсимил алоқа орқали юборилади. Бунда СТИР бериш ва уни рўйхатдан ўтказувчи органга юбориш вақти саккиз иш соатидан ошмаслиги лозим. Давлат солиқ хизмати органи рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан тадбиркорлик субъектларига СТИР бериш учун юборилган сўровноманинг белгиланган шаклга мос келмаслигини ёки хато ва камчиликлар билан тўлдирилганлигини аниқласа, рўйхатдан ўтказувчи органга ушбу сўровномани қайта ишлаш учун бир иш соати ичида юборади. Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан қайта ишлаш учун юборилган сўровномадаги камчиликларни тузатиш учун кетган вақт давлат солиқ хизмати органи томонидан СТИР бериш учун белгиланган саккиз иш соатига кирмайди. Сўровномадаги камчиликлар тузатилиб, давлат солиқ хизмати органига қайта юборилганда, янгидан юборилган сўровнома деб ҳисобланади. Юридик шахсларга идентификация рақамини берилиши тўғрисида СЎРОВНОМА Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling