Тошкент давлат иқтисодиёт университети худойқулов садриддин каримович солиқ статистикаси ва прогнози


"Солиқ статистикаси ва прогнози" фанининг бошқа фанлар билан алоқаси


Download 1.53 Mb.
bet4/77
Sana21.02.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1219050
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77
Bog'liq
Дарслик ССП

1.3. "Солиқ статистикаси ва прогнози" фанининг бошқа фанлар билан алоқаси
"Солиқ статистикаси ва прогнози" фани ўз ўрганиш предметини бошқа бир қатор аниқ, ижтимоий ва иқтисодий фанлар билан биргаликда ўрганади ва улар билан боғлиқ бўлади. Албатта иқтисодий фанлар учун умумий методологик фан сифатида хизмат қиладиган "Иқтисодиёт назарияси" фани билан умумий иқтисодий ҳолатларни биргаликда ўрганса, "Иқтисодий таълимотлар тарихи", "Иқтисодий тарих" каби фанлар билан биргаликда солиқларни прогноз қилиш жараёни билан боғлиқ назарий қарашлар, ғояларни ҳамда солиқларни прогноз қилиш жараёнининг турли даврларда қандай ривожаланганлик ҳолатлари ўрганилади.
"Солиқ статистикаси ва прогнози" фани шунингдек, макроиқтисодий жараёнларни ўрганувчи "Макроиқтисодиёт", ижтимоий-иқтисодий режалаштиришни тадқиқ этувчи "Иқтисодий режалаштириш" каби фанлар жуда боғланади. Солиқларни прогноз қилиш жараёнида энг муҳим босқичлардан бир бу уни амалга оширишда қўлланиладиган моделлар ва методларни аниқлаш ва улардан унумли фойдаланиш ҳисобланади. Илмий тадқиқотлар методологиясида модел ва методлар илмий билишнинг муҳим қуроли сифатида қайд этилади. Прогнозда қўлланиладиган макроиқтисодий моделларни эконометрик(таркибсиз) ва гибридли(таркибли) гуруҳларга ажратилади. Эконометрик моделлар давлатнинг иқтисодий сиёсатини қиёсий таҳлил қилишга мўлжалланмаган бўлади. Гибриди моделлар эса ўрта ва узоқ муддатли иқтисодий мувозанатни моделлаштиришга хизмат қилиб иқтисодий ислоҳотларнинг оқибатларини таҳлил қилишда аҳамиятлидир. Ушбу иккала моделларнинг ўхшашлиги шундаки, иқтисодий назарияларга асосланади давлатнинг иқтисодий сиёсатининг сценарияларини ишлаб чиқишга хизмат қилади. Гибридли макроиқтисодий моделлар макроиқтисодий назарияларга асосланган ҳолда иқтисодий жараёнларнинг афзаллик жиҳатлари алоҳида олинган статистик методлар орқали аралаштирилиб, улар маълум бир ўлчамларга келтирилади, бунда эса энг муҳим иқтисодий индикаторлар(масалан, ялпи ички маҳсулот, инвестиция, истеъмол даражаси в ш.к.) асосий мезон сифатида олинади. Бироқ, алоҳида олинган параметрлар макроиқтисодий таҳлилларга асосланган ҳолда уларнинг динамик жараёнини ўрганиш қийин, шу сабабли эконометрик методлардан фойдаланилади. Бу эса макроиқтисодий моделларни икки турга бўлинишига олиб келди. Ушбу моделларда асосан статистик қонуниятларга асосланиб, ўзаро боғлиқликдаги параметрларнинг қайси бири кўпроқ таъсирчан хусусиятга эга бўлишига алоҳида урғу берилади. Эконометрик моделлар эса кўпроқ қисқа муддатли макроиқтисодий прогнозлаштиришда кўпроқ самара беради. Статистик методлар ва ҳисоблаш техникаларнинг такомилашиб бориши эконометрик моделларнинг афзалликларини кўрсатиб бермоқда. Бундан кўринадики, "Солиқ статистикаси ва прогнози" фани "Макроиқтисодиёт", "Эконометрика" ва "Статистика" каби фанлар билан чамбарчас боғлиқ бўлади. "Солиқ статистикаси ва прогнози" фанининг "Статистика" фани билан боғлиқлиги яна шу нарсаларда кўринадики, солиқ тўловчилар ва солиқ объектларини ҳисобга олиш, турли даражадаги бюджетларга солиқ тушумларини келиб тушиш жараёнларини ҳам миқдор жиҳатдан ҳам сифат жиҳатидан ҳисобга олишда статистиканинг умумий тамойилларидан фойдаланилади. Айни бу жараёнларда, яъни солиқ тушумларининг бюджетга келиб тушиш жараёни эса банклар орқали амалга ошириладики, бунда "Солиқ статистикаси ва прогнози" фани "Банк иши" фани билан ўзаро боғлиқликда бўлади.
Ўз навбатида бюджетни режалаштириш ва солиқларни режалаштириш жараёнларининг ўзига хос хусусиятларини эса албатта "Иқтисодий режалаштириш" фани билан биргаликда ўрганади. Чунки, мазмунан олиб қаралган солиқларни режалаштириш ва прогнозлаштириш жараёнлари мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг прогноз кўрсаткичларининг бир бўлаги ҳисобланади. Макроиқтисодий режалаштириш ва прогнозлаштиришни амалга оширишда эса бюджетни режалаштириш ва прогнозлаштириш ҳолати катта аҳамиятга эга бўлади. Миллий иқтисодиёт доирасидаги кўплаб лойиҳаларнинг молиявий асосини эса марказлашган пул фондлари ташкил қилади. Шундай экан макроиқтисодий ривожлантиришнинг прогноз кўрсаткичларини аниқлашда эса асосан солиқ тушумлари орқали шаклланадиган Давлат бюджетининг даромадлари ҳажми прогнози ҳам муҳим ҳал қилувчи ролга эга бўлади.
"Солиқ статистикаси ва прогнози" фани бошқа иқтисодий фанлар каби албатта "Миқдорий усуллар", "Ахборот технологиялари" каби фанлар билан ўзаро алоқадорликда бўлади. Айниқса солиқларни прогноз қилиш жараёнида қўлланиладиган турли хил методлардан фойдаланиш қоидаларини билиш учун албатта миқдорий усуллар ҳамда ахборот технологияларининг моҳиятини билиш талаб қилинади. Мазмунан солиқларни прогноз қилиш жараёни турли даражадаги бюджетларга солиқ тушумларининг келиб тушишининг келгуси даврлар учун ҳажмини аниқлашга қаратилган бўлиб, бу жараёнда эса албатта "Молия", "Давлат бюджети", "Давлат молиясини бошқариш" фанлар билан ўзаро алоқадорликда бўлади.
Прогноз жараёнидаги энг муҳим жараёнлардан бири бу таҳлил ҳисобланади. Шу боисдан "Солиқ статистикаси ва прогнози" фани "Иқтисодий таҳлил" фанида қўлланиладиган таҳлил турларидан кенг фойдаланилади. Таҳлил жараёнига зарур бўладиган ахборот манбаларидан фойдаланиш жараёнлари эса "Бухгалтерия ҳисоби" фани билан боғлиқликда бўлишлигини ифодалайди.
Солиқларни прогноз қилиш жараёни бевосита корхоналарда пул оқимлари ва фондларининг ҳаракати билан боғлиқ бўлиб, бунда "Хўжалик юритувчи субъектлар молияси", "Микроиқтисодиёт" фани билан боғлиқликда бўлса, солиқларни прогноз қилишнинг тарихий ривожланиш аспектлари ва унга оид дастлабки илмий назарий қарашларни ижтимоий фанлар, жумладан "Тарих", "Археология", "Фалсафа" каби фанлар билан ўзаро боғлиқликда ўрганади. Демак, "Солиқ статистикаси ва прогнози" фани ўзининг тадқиқот предметини бир қатор бошқа ижтимоий иқтисодий фанлар билан боғлиқ ҳолда ўрганиб боради.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling