Тошкент давлат иқтисодиёт университети худойқулов садриддин каримович солиқ статистикаси ва прогнози


Солиқларни прогноз қилишнинг мақсади, прогнознинг вазифалари ва тамойиллари


Download 1.53 Mb.
bet22/77
Sana21.02.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1219050
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   77
Bog'liq
Дарслик ССП

3.4. Солиқларни прогноз қилишнинг мақсади, прогнознинг вазифалари ва тамойиллари
Солиқ прогнозининг моҳиятини аниқлашда яна муҳим босқичлардан бири бу унинг мақсади ва вазифаларининг белгиланишидир. Солиқларни прогноз қилишнинг мақсади - бюджет-солиқ сиёсатида белгиланган вазифаларга эришиш борасида бюджетга солиқ тушмумларини тушиши прогнозининг умумий ва хусусий қонуниятларини аниқлаш, миллий, ҳудуд ва солиқ тўловчиларнинг солиқ потенциалига баҳо бериш ҳамда бюджетни режалаштиришга оид муҳим натижавий ахборотларни тақдим қилишдан иборат бўлса, унинг вазифалари қуйидагилардан ташкил топади:



  • Давлатнинг ЯИМни қайта тақсимлаш борасидаги ва солиқ сиёсатининг асосий йўналишларини аниқлашга оид муҳим услубий йўналишларни кўрсатиб бериш ва ҳакозо.

    Турли даражадаги бюджетлар ўртасида бюджетлараро муносабатларни тартибга солишда муҳим молиявий инструмент сифатида иштирок этиш

    Иқтисодиётдаги турли даражадаги дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун зарурий ахборотларни шакллантириш

    Барча босқичдаги солиқларни прогноз қилиш жараёнига таъсир этувчи омилларнинг таъсирини баҳолаш

    Миллий иқтисодиёт, ҳудудлар, тармоқлар ва солиқ тўловчиларнинг солиқ потенциалини мунтазам аниқлаш ва унга таъсир этувчи омилларнинг таъсирини баҳолаш

    Миллий иқтисодиётни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришниинг прогнозларини аниқлашда муҳим ахборот манбалари билан таъминлаш

    Турли даражадаги бюджетларни оптимал режалаштириш учун унинг даромад манбаларининг келиб тушишининг турли вариантлардаги прогноз кўрсатикчларини аниқлаш

    Вазифалари

    Бюджет-солиқ сиёсатида белгиланган вазифаларга эришиш борасида бюджетга солиқ тушмумларини тушиши прогнозининг умумий ва хусусий қонуниятларини аниқлаш, миллий, ҳудуд ва солиқ тўовчиларнинг солиқ потенциалига баҳо бериш ҳамда бюджетни режалаштиришга оид муҳим натижавий ахборотларни тақдим қилиш.

    Мақсади

    Солиқларни прогноз қилишнинг мақсади ва вазифалари


Келтирилган чизмадан кўринадики, солиқларни прогноз қилишнинг вазифалари сифатида қуйидаги вазифалар юзага чиқади:

  • Турли даражадаги бюджетларни оптимал режалаштириш учун унинг даромад манбаларининг келиб тушишининг турли вариантлардаги прогноз кўрсатикчларини аниқлаш;

  • миллий иқтисодиётни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришниинг прогнозларини аниқлашда муҳим ахборот манбалари билан таъминлаш;

  • миллий иқтисодиёт, ҳудудлар, тармоқлар ва солиқ тўловчиларнинг солиқ потенциалини мунтазам аниқлаш ва унга таъсир этувчи омилларнинг таъсирини баҳолаш;

  • барча босқичдаги солиқларни прогноз қилиш жараёнига таъсир этувчи омилларнинг таъсирини баҳолаш;

  • иқтисодиётдаги турли даражадаги дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун зарурий ахборотларни шакллантириш;

  • турли даражадаги бюджетлар ўртасида бюджетлараро муносабатларни тартибга солишда муҳим молиявий инструмент сифатида иштирок этиш;

  • давлатнинг ЯИМни қайта тақсимлаш борасидаги ва солиқ сиёсатининг асосий йўналишларини аниқлашга оид муҳим услубий йўналишларни кўрсатиб бериш ва ҳакозо.

Ҳар қайси иқтисодий жараённинг ўзига хос белгилари бўлади. Ушбу белгилар унинг бошқа иқтисодий категориялардан фарқли жиҳатларини кўрсатиши билан бирга унинг ички хусусиятларини ҳам очиб беришга хизмат қилади. Шу жиҳатдан олганда солиқларни прогноз қилиш тушунчаси(жараёни)нинг ҳам ўзига хос белгилари мавжуд бўлиб улар қуйидагиларда ифодаланади(-чизмага қаранг). Солиқ прогнозининг энг муҳим белгиларидан бири бу унинг мавҳумлигидир, яъни прогноз аслида мавҳум бўлган жараён ва ҳодисаларни қамраб олади, ушбу мавҳумликни аниқлаш эса прогноз жараёнини тўғри ташкил қилиш, унда қўлланиладиган методлар ва моделларни тўғғри қўллаш ҳамда ахборот базасини тўғри шакллантирган ҳолда уларни тўғри қайта ишлаш каби тадбирлар(жараёнлар)га боғлиқ бўлади. Солиқларни прогноз қилишнинг мавҳумлик белгиси эса ўз навбатида унинг кейинги белгиси бўлган эҳтимолликка асосланиш белгисини ҳам келтириб чиқаради(прогноз кўрсаткичлари доим эҳтимолий бўлади, унинг ҳаққонийлигини эса ҳақиқий ҳолат кўрсатиб беради), прогноз жараёнининг аниқлилиги эса ўз навбатида таҳлиллар ва илмий асосланган ҳолда иш юритишни талаб этади. Прогнознинг яна муҳим белгилари сифатида албатта у олдиндан кўра билиш ва айтишлик тамойили асосида мавжуд бўлишлиги, жуда кўп омиллар таъсирига эгалиги ҳамда натижаларнинг муқобил вариантларда олинишлиги каби муҳим белгилари юзага чиқади. Прогнозни ташкил қилишдан мақсад ҳам иқтисодий жараён, ҳодиса ва воқейликларнинг келгусидаги ҳолати ва ривожланиш тенденцияларини олдиндан айтиш ҳисобланади. Албатта бу жараёнда прогноз кўрсаткичларига жуда кўплаб омиллар таъсир қилади ва бу унинг муҳим белгиси сифатида юзага чиқади.


  • Синтез ва таҳлилнинг ягоналиги

    Солиқларни прогноз қилишнинг ўзига хос тамойиллари

    Солиқларни прогноз қилишнинг ўзига хос белгилари



    Жарённи ташкил қилишда мантиқийлик, амалга оширишда таҳлил, якуний кўрсаткични қабул қилишда баҳолашнинг устунлиги

    Оғувчанликка асосланишда аввалги хатоларни бартараф этиш устунлиги

    Натижанинг кўп вариантлилиги ва мақсаднинг ягоналиги

    Догмаликдан узоқлашиш ва ўзгарувчанликка мойиллик

    Эҳтимолликдан аниқлиликка интилиш



    Тизимлилик

    Ҳисобга олиш

    Миқдорийлик

    Тўловга қобилиятлилик

    Олдиндан кўра билишлик ва олдиндан айтишлик тамойилига боғлиқлик

    Муқобил вариантларда мавжудлик

    Илмий асосланганлик

    Таҳлилларга асосланишлик

    Омиллар таъсирида бўлишлик

    Эҳтимоллилик

    Мавҳумлик

    Солиқларни прогноз қилишнинг белгилари ва тамойиллари


Ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг реал амал қилиши, уларнинг самарадорлигига эришиш кўп жиҳатдан унинг амал қилиш тамойилларини аниқлашга боғлиқ. Солиқлар иқтисодий категория сифатида мажбурий тўловларни ифодаласа, иқтисодий муносабатлар сифатида солиқ тўловчилар ва давлат ўртасида мажбурий тўловларни тўлаш билан боғлиқ иқтисодий-ҳуқуқий муносабатларни ҳам ифодалайдики, бундай муносабатларнинг самараси нафақат солиқ тамойилларига, шунингдек, солиқни прогноз қилиш тамойилларига ҳам боғлиқдир.
Солиқларни прогноз қилиш ва режалаштириш жараёнида энг муҳим нарса бу уни ташкил этиш ва амалга ошириш тамойилларидир. Тамойиллар бу жараённи ташкил этиш ва унинг йўналишининг "Йўлчи юлдузи" ҳисобланади. Шу боисдан солиқларни прогноз қилишда унинг тамойилларини тўғри белгилаб олиш прогноз натижаларининг ҳаққонийлигини таъминлайди. Солиқларни прогноз қилиш тамойиллари аввало жараёнлар ва илмий тадқиқотларни ташкил этишнинг умумий тамойилларига асослансада, шу билан биргаликда унинг ички хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ўз хусусий тамойилларига ҳам эга. Солиқларни прогноз қилиш тамойилларининг белгиланишига қараб уни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиблари белгиланади. Амалий нуқтаи назаридан солиқларни прогноз қилишнинг тамойиллари хусусида кўплаб илмий ёндошувлар мавжуд бўлиб уларни умумлаштирган ҳолда қуйидагиларни келтириб ўтиш мумкин: тизимлилик тамойил(барча жараёнлар ва элементларни ўзаро боғликликда қараш) мувофиқлик тамойили(прогноз жараёнида модел, метод ва ахборотлар тўпламининг бир-бирига мувофиқлиги), вариантлилик тамойили-прогноз натижалари бир неча вариантларда ишлаб чиқилиши), мослашувчанлик тамойили(прогноз кўрсаткичлари ва ахборотларининг прогноз белгиларига мослашуви), ишончлилик тамойили(прогноз натижаларининг ишончлилиги)., рентабеллилик тамойили(прогноз натижалари самараси прогноз жараёнини ташкил этиш, уни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлардан юқори бўлиши).
Солиқларни прогноз қилиш тамойилларини аниқ белгилаш ва уларга асосланиш солиқ тизимини самарадорлигини таъминлашга олиб келади, прогноз жараёнини амалга оширишнинг умумий йўналишларини тавсифлайди, унинг қонуниятларини кўрсатиб беради, бинобарин, солиқларни прогноз қилишнинг умумий тенденцияларини аниқлаш прогноз жараёнининг аниқлигини таъминлайди. Солиқларни прогноз қилиш жараёни мавҳумликка ва эҳтимоллик асосланиши ҳамда жуда кўп омиллар таъсирида мавжуд бўлиши унинг амал қилишининг ўзига хос тамойилларини тақозо қилади. Умумий тартибда солиқларни прогноз қилиш қуйидаги тамойилларга асосланади:

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling