Тошкент давлат иқтисодиёт университети худойқулов садриддин каримович солиқ статистикаси ва прогнози
Солиқларни прогноз қилишнинг иқтисодий моҳияти
Download 1.53 Mb.
|
Дарслик ССП
3.3. Солиқларни прогноз қилишнинг иқтисодий моҳияти
Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларнинг босқичма-босқич амалга оширилиши жараёнида солиқ сиёсати ижтимоий-иқтисодий устувор йўналишларни давлат томонидан рағбатлантиришга қаратилган бўлиб, бу соҳадаги ислоҳотлар ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Иқтисодиётни модернизациялашнинг ҳозирги шароитида бюджет-солиқ сиёсатининг муҳим устувор йўналишларидан бири бу бюджет жараёни ва солиқ тушумларининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш, қолаверса, солиқларнинг йиғувчанлик даражасини ошириш, шу орқали бюджет даромадларининг бир маромда шакллантиришга эришишдан иборатдир. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов таъкидлаганидек, “Принципиал муҳим устувор вазифалардан бири – солиқ сиёсатини янада такомиллаштиришдир. Айтиш жоизки, ….устувор вазифаларнинг барчаси солиқ сиёсатимизнинг такомиллаштириш билан бевосита боғлиқ”11. Солиқ сиёсатини янада такомиллаштиришда бюджет-солиқ сиёсатининг яхлитлигини таъминлаш, унинг негизида бош масалалардан бири бўлган бюджет даромадларини режалаштиришда солиқ потенциалини эътиборга олган ҳолда солиқ тушумларининг бюджетга келиб тушишини таъминлашга қаратилган солиқларни прогноз қилиш жараёнини ташкил этиш ҳисобланади. Бироқ, бу жараён ҳозирги кунда фудаментал муаммолардан бири сифатида намоён бўлиб келмоқда. “Республика солиқ органлари тизимини янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1257-сонли Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорида солиқ хизмати органлари тизимида “.......ишларни ташкил этишнинг замонавий шакл ва методларидан зарур даражада фойдаланилмаяти...” деб кўрсатиб ўтилганлиги бошқа жараёнлар сингари солиқ тушумларини прогноз қилишнинг самарали усуллари ишлаб чиқилмаганлигини ҳам билдиради. Демак, бюджет-солиқ муносабатларининг самарадорлик даражасида солиқ муносабатлари муҳим ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бизга маълумки, жамиятда эҳтиёжлар чексизлиги қонунияти мавжуд, бу ҳолат давлатнинг молиявий ресурсларга бўлган эҳтиёжига ҳам тегишлидир. Молиявий ресурсларга бўлган эҳтиёжнинг чексизлиги ва унинг ҳажмининг қанчалик кўплиги давлат фаолиятининг самарадорлигини таъминловчи омиллардан бири бўлади. Албатта бу борада давлат солиқ сиёсатида прогрессив солиққа тортиш тамойилларини кучайтириш орқали масалани ҳал этиш мумкин, аммо, ушбу тамойил маълум бир вақтлар ва даврлардагина ўз самарасини бериш мумкин.12 Миллий иқтисодиётдан узлуксиз равишда яратилган янги қийматни(миллий даромадни) бюджетга сафарбар этиш иқтисодиётда таназзулга олиб келиши бюджет-солиқ муносабатларига оид илмий назарияларда жуда кўплаб исботлаб берилган.13 Шундай экан, миллий иқтисодиётдан қанча миқдорда солиқ сифатида даромадларни бюджетга сафарбар этиш мумкин ва унинг ҳам иқтисодиётга ҳам бюджет орқали давлатнинг фаолиятига таъсирини мунтазам баҳолаб туриш домий муаоммолардан бири бўлиб юзага чиқади. Бу эса солиқларни бюджетга келиб тушиш даражасини, солиқ тўловчиларнинг солиқ тўлаш имконияти (потенциали)ни аниқлашни зарурият қилиб қўяди. Албатта, солиқ тўловчиларнинг солиқ тўлаш имконияти максимал даражада уларнинг ихтиёридаги молиявий ресурслар ҳажмида бўлиши мумкин. Бироқ, юқорида таъкидлаганидек, уларнинг молиявий ресурсларини ҳам уларнинг ўзлари ҳам давлат манфаатлари14 йўлида оқилона тақсимлаш иқтисодий жиҳатдан самаралидир. Бу жараён аслида миллий иқтисодиётни социал-иқтисодий прогнозлаштириш ва унга асосланган ҳолда социал-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Миллий иқтисодиётдаги социал-иқтисодий нисбатларни ўрнатиш мақсадида марказлашган пул фондларининг тўлақонли амал қилишини таъминлаш ўз навбатида давлатнинг молиявий бошқарув функциясини келтириб чиқаради. Молиявий бошқарувнинг муҳим таркибий қисмини эса молиявий режалаштириш ва прогнозлаштириш ташкил этади. Молиявий режалаштириш жараёнида эса солиқларни прогноз қилиш алоҳида аҳамият касб этади. Солиқларни прогноз қилиш жараёнининг зарурлиги шундаки, иқтисодий муносабатлар бозор қонунлари доирасида стихияли тарзда кечади, солиқ тўлаш мажбурияти юклатилган иқтисодий индивидларнинг фаолияти рақобат муҳитига боғлиқ бўлиб, улар турлича даражада даромадларга эга бўлади, уларнинг молиявий имкониятлари ҳам ўзгарувчан хусусиятга эга бўлади, бундан ташқари уларнинг фаолиятига таъсир этувчи жуда кўплаб омиллар мавжуд бўладики, уларнинг таъсирида миллий даромадни ўзлаштириш даражаси табақалашади ва нотекисликни келтириб чиқаради провардида жамиятнинг солиқ имкониятларининг кескин фарқланиши объектив равишда мавжуд бўлади. Бундан ташқари бошқарув жараёнида қарорлар қабул қилишда илмий асосланган ахборотларга таяниш энг муҳим шартлардан бири саналади. Илмий асосланган ахборотларни олиш усулларидан бири сифатида ҳам прогноз қилиш жараёни юзага чиқадики, бюджет-солиқ жараёнида қарорлар қабул қилишда прогнознинг, жумладан, солиқларни прогноз қилишга зарурлиги мавжуд бўлади. Солиқларни прогноз қилиш жараёни социал-иқтисодий прогнозлаштиришнинг таркибий қисми сифатида унинг зарурлиги, амалга ошириш тартиблари ва унинг натижаларининг қарорлар қабул қилиш(режалаштиришга асос қилиб олиниши)да миллий иқтисодиётнинг қайси тизимга асосланганлигига ҳам боғлиқдир. Маълумки табиат ва жамиятда содир бўладиган ҳар қандай ижтимоий-итқисодий жараён ва ҳодисаларни зарурлигини келтирувчи чиқарувчи омиллар мавжуд бўлади. Айнан ушбу қонуният солиқларни прогноз қилиш жараёнига ҳам тегишли бўлиб, унинг зарурлигини ифодловчи бир қатор омиллар мавжуд. Бюджет жараёни ижросини таъминлаши иқтисодий индикаторларга боғлиқлиги Бюджет харажатларини сарфлашнинг даромадлар миқдоридан келиб чиқишлиги Солиқ тўловчиларнинг солиқ потеницали бозор қонунларига боғлиқлиги Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling