Тошкент давлат иқтисодиёт университети худойқулов садриддин каримович солиқ статистикаси ва прогнози


Солиқларни прогноз қилиш жараёнининг тарихий шакллланиши ва унга оид назарий қарашлар


Download 1.53 Mb.
bet26/77
Sana21.02.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1219050
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   77
Bog'liq
Дарслик ССП

3.5. Солиқларни прогноз қилиш жараёнининг тарихий шакллланиши ва унга оид назарий қарашлар15
Солиқларни прогноз қилиш тушунчаси ва жараёни маълум шаклланиш ва ривожланиш акспектларига эга. Қадимги дастлабки ва кейинги даврларда ҳам албатта, давлат хазинасининг молиявий манбаларини чамалаб боришда давлатнинг маълум бир шахслари, мансабдорлар, кейинчалик алоҳида бўлинмалари шуғулланишган, бу жараён давлатнинг шакли, унинг тузилиши, қолаверса иқтисодий сиёсатининг мазмунига қараб шаклланиб такомиллашиб борган. Бу масалага тарихий нуқтаи назардан қаралганда айрим тарихий далиллар буни исботлайди.
Масалан, қадимги Рим давлатида император А.Октавиан томонидан давлат хазинасига келиб тушадиган даромадларнинг ҳажмини аниқлаш мақсадида жойларда давлатнинг молияси шуғулланувчи давлат идораларини ташкил қилинди, ҳар бир ерларнинг кадастрларини аниқлаш, ҳар бир мол-мулк ва ер эгаларининг декларациялар топшириш мажбуриятлари жорий қилинди. Чунки, Рим империясининг бошқа босиб олган ҳудудлари ҳажми кенг бўлиб, улардан мажбурий тўловларни ундириш мураккаблашиб, уларнинг ҳажмини аниқлаш ҳам қийинлашиб борган эдики, оқибатда эса давлат даромадларининг ҳажмини аниқлаш ва уларнинг келгусида келиб тушиш эҳтимолларини аниқлаш ишларини ташкил қилишни тақозо этди.
Қадимги араб давлатларида жумладан, Муҳаммад Пайғамбардан кейинги даврларда давлат ҳукмдорди бўлган Умар ибн ал-Хаттоб даврида олиб борилган солиқлар сиёсатидаги ислоҳотлар натижасида бошқарув тизимини такомиллаштирилиб давлат хазинасига келиб тушадиган тушумларнинг ҳисобини олиш ва уларнинг келгуси даврдаги ҳажмини аниқлаб бориш мақсадида Девонлар ташкил қилинди. Девон – форс тилида «рўйхат», «қайд қилиш» ёки «дафтар» маъноларини англатади. Унда бир неча бўлимлар мавжуд эди. Жумладан, Аскарлар девони (الجند دیوان) да аскарлар номи, қабилалар таркиби ва уларнинг ҳар бирига бериладиган маошлар белгиланган бўлса, Харож девони(الخراج دیوان)да эса «Байт ал-мол»га топшириладиган солиқлар қайд этиб борилган. Бу даврда девоннинг доимий таркибини ўз ичига олувчи рўйхат тузилган бўлиб, унда кирим ва чиқим, шунингдек, давлатдан маош олиш ҳуқуқига эга бўлган кишилар рўйхати қайд этиб борилган.
1200 йилларнинг бошларида Хитойнинг Муғуллар томонидан босиб олиниши ва унга қарши кураш олиб борган Чжу Юаньчжана ҳукмдорлиги вақтида ҳам солиқ тизими такомиллаштирилиб борилиб, давлат хазинасига келиб тушадиган бошқа даромадлар билан биргаликда солиқли даромадларнинг келиб тушишини аниқлаш мақсадида 1370 йилдан бошлаб ерларнинг рўйхати тузилди ва уларнинг кадастрлари ишлаб чиқилди ва бу "Сариқ реестр" деб номланди. 1387 йилда эса бутун Хитойда ягона ерларнинг реестри яратилди ва хитой тилида "рибичейшўйча-того" деб номланди. Ушбу ҳужжатда ҳар бир ерга бириктирилган деҳқонлардан ундириладиган солиқлар аниқ қилиб белгилаб қўйилиш биргаликда солиқ тушумларининг келгусидаги ҳажмлари ҳам ёзиб борилган.
Ватанимиз ҳудудида амал қилган қадимги давлатчилик шаклларида ҳам солиқли тушумларни ҳисобга олиб бориш ва уларнинг келгусидаги ҳамжини аниқлаш ишлари ташкил қилиб борилган. Айниқса бу жараён давлатчиликнинг кейинги даврларида милоддан кейинги 800-900 йилларда юзага келган, Фарғона, Исфижоб, Шош, Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Чоғаниён, Хутталон, Кеш, Хуросон ва Сейистон каби ўлкаларни бирлаштирган йирик Сомонийлар давлатида анча ривож топди. Сомонийлар давлат бошқарувида 10 га яқин девонлар(вазирликлар) ташкил этилиб, уларнинг орасида давлатнинг молиявий масалалари билан шуғулланадиган Молия ишлар девонлиги тузилиб, унда давлат ғазнасига тушадиган барча даромадлар, жумладан солиқларнинг келиб тушиши ва ундан давлат манфаатлари йўлида сарфланиш масалалари билан биргаликда солиқ тушумларининг келгусидаги ҳажмини аниқлаш асосида харажатларни режалаштириш ишлари амалга ошириб борилган. Вилоят ва туманлар(шаҳарлар)дан солиқ йиғувчилар томонидан ундирилиладиган солиқларнинг ҳисоб-китоб ишлари ушбу девоннинг зиммасига юклатилган. Масалан, IX-XIII асрларда қадимги рус давлатларида ерларга феодал эгалик қилишнинг жорий этилиши, ер эгаларининг ўз ерларидан фойдаланганлиги учун турли хил тўловларни жорий этиш билан бирга унинг келгусидаги ҳажмини аниқлаш ишларини ҳам ташкил қилган.
А.Темур ҳукмронлиги даврида давлатнинг бошқарув тизими икки бўғинга, яъни Даргоҳ ва Девонларга бўлинган. Давлатнинг молиявий ва солиқларни ундириш билан боғлиқ ишларни Мулкчилик ва солиқ ишлари вазири ҳамда Молия вазири томонидан ташкил этилган. Мулкчилик ва солиқ ишлари вазирлиги турли сабабларга кўра эгасиз қолган мол-мулкларни рўйхатга олиш, уларни тақсимлаш, савдогарлардна закот ва бож тўловларни олиш, жорий қилинган солиқларнинг ҳисобини юртиш ва уни ундириш ишларини ташкил этиш, мамлакат чорвалари яйловзор ва майзазор ерларни бошқариш, улардан тушадиган даромадларни ҳисобга олиш, мулкчилик бўйича меросхўрлик мақомларини белгилаш масалалари билан шуғулланишган. Молия ишлари вазирлиги эса давлат ғазнасига келиб тушган даромадларнинг сарфлаш ҳамда уни назорат қилиш, даромадларни кўпайтириш йўлларини аниқлаш ишлари билан шуғулланишган. Бундан кўринадики, А.Темур ҳукмронлиги даврида ҳам давлат хазинасига келиб тушадиган солиқли даромадларнинг ҳажмини аниқлаш ишлари ташкил қилинган ва у махсус вазирлик томонидан амалга ошириб борилган.
XIII асрда Рус давлатининг Қизил Ўрда хонлигига ўлпонлар тўлашига мажбурлиги оқибатида бундай мажбуриятни бажаришни таъминлаш мақсадида подшоҳ(Иван III) амри билан 1460 йилларда давлат хазинасига солиқларнинг келиб тушишини режалаштириб бориш ишлари ташкил қилинади.16 1655 йилда эса Рус давлатида давлат хазинасига маблағларнинг келиб тушишини таъминловчи ва унинг прогнозини амалга ошириш билан шуғулланувчи махсус "Ҳисоб палатаси" тузилади, 1672-1725 йилларда Петр I томонидан солиқлар ва тўловларни ундиришнинг янги тартиблари жорий этилади. 1693 йилда махсус қонунга кўра ҳар бир шаҳар ва қишлоқлардан солиқларни ундириш жорий қилиниб, давлатнинг хазинасини бойитиб бориш ва унинг ҳажмини аниқлаб бориш ишлари билан шуғулланувчи махсус бўлинмалар ташкил қилинади ва унга йирик мутахассислар жалб қилинади.
XIX асрга келиб давлат арбоби М.М. Сперанский томонидан «молия режаси» ишлаб чиқилади ва унда молиявий манбаларнинг ҳажми ва унинг хазинага келиб тушишини прогнозлаш масалалари ҳам ўрин олади. Бу даврга келиб яъни, молия, солиқ масалалари билан биринчилардан илмий тадқиқотлар олиб борган Н.И. Тургенев 1818 йилда ўзининг "Солиқ назариясидан тажриба" номли асарини чоп этади. Ушбу асарда солиқларнинг иқтисодий моҳияти, давлатнинг молия хўжалик фаолияти масалалари билан бир қаторда давлат хазинасига солиқларни жалб этиш ва унинг прогнози ҳақидаги илмий ғоялар ўрин олади. 1898 йилда Николай II томонидан ҳунармандчилик солиғининг жорий этилиши ва унинг ставкасининг табақалаштирилиши солиқларни келиб тушиши ишларини ташкил қилинишини ҳам тақозо этди. иқтисодчи мутахассис С.Ю. Витте 1899 йилда давлатга хорижий инвестицияларни жалб этиш, улардан солиқ ундириш ҳамда солиқларнинг ҳажмини аниқлашга қаратилган давлатнинг молиявий сиёсатини ишлаб чиқади ва солиқларни режалаштириш ишлари давлат даражасида ривожлантирилади.
Давлат даражасида режалаштириш ва прогнозлаштириш ишларининг ривожлантирилиши 1920 – 1955 йиллар оралиғида режали бошқаришнинг муҳим бўғинларидан бири сифатида собиқ СССР даврида Халқ Хўжалиги Олий Кенгаши тузилиб давлат даражасида режалаштириш ва прогнозлаштириш ишларига бошчилик қилди. 1960 йилларга қадар солиқ иттифоқ иқтисодиётини ривожлантиришда асосан режалаштириш ишларига урғу берилди, фақат 1960 йиллардан сўнг эса режалаштириш ишлари прогнозлаш кўрсаткичларилдан келиб чиқиб белгилана бошланди, ўз навбатида мамлакат хўжалигини прогнозлаштириш билан шуғулланувчи махсус илмий текшириш муассасалари ва марказ ташкил қилинди.
Ўтган асрнинг 60 йилларига қадар прогноз жараёнида прогноз тушунчаси амалиётда деярли қўлланилмаган. Ҳатто, 1971 йилда нашр қилинган "Математика ва кибернетика иқтисодиётда" номли луғатда ҳам прогноз термини киритилмаган. 1970 йилларнинг охирларида собиқ иттифоқ даврида прогнозлаштириш ишлари бўйича мамлакатнинг йирик олимлари бошчилигида йирик ҳажмдаги прогнозлаштириш ва режалаштириш бўйича лойиҳалар амалга оширилди. Бу даврларда биринчи марта мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришнинг 1976-1990 йилларга мўлжалланган муқобил режалари ишлаб чиқилди ва прогнознинг муқобиллик хусусияти ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан юзага чиқа бошлади.
Режалаштириш ва прогнозлаштириш жараёнлари асосан "Футурология" термини билан изоҳланган. "Футурология" (лот. futurum —келажак ва ...логия) — кенг маънода инсоният келажаги, умумбашарий муаммолар ҳақидаги умумий концепция ёки тасаввурлар мажмуаси; тор маънода — ижтимоий жараёнлар ҳамда фантехника тарақкиётига оид соҳалардаги жараёнларни изчилликда ўрганиш ва келажагини башорат қилиш имкониятини берадиган фан соҳаси, «башорат қилиш» сўзининг синоними. 1943 й. немис социологи О. Флейтхейм «Футурология» терминини келажак ҳақидаги фан сифатида ишлатишни таклиф қилган. Ҳозирги вақтда футурологияда 2 асосий йўналиш кузатилади. 1 йўналиш — «экологик пессимизм» тарафдорлари инсоният ривожининг салбий оқибатларини башорат қилсалар, 2 йўналиш — илмий-техникавий оптимизм намояндалари технология тараққиётининг ижобий имкониятлари асосида инсоният цивилизациясини саклаб қолиш мумкин, деб ҳисоблайдилар.17
Прогноз жараёнининг кўлами, унинг олдига қўйилган мақсад ва вазифалар иқтисодий тизимга ҳам боғлиқ бўлади. Режали иқтисодиётдаги прогнознинг хусусияти билан аралаш бозор муносабатларига асослаган иқтисодий тизимдаги прогнознинг кўлами ва унинг олдига қўйилган мақсад ва вазифалар тубдан фарқланади. Прогноздан асосий мақсад ва унинг вазифалар ҳам давлатнинг иқтисодий сиёсатидан келиб чиққан ҳолда белгиланган. Собиқ иттифоқ даврида прогнозлаш жараёнига буржуазия белгилари сифатида қаралган, айниқса молиявий жараёнлар, бюджет ва солиқларни прогнозлаш жараёни деярли тўлиқ мафкуранинг мазмунидан келиб чиққан ва амалга оширилган. Ўтган асрнинг олтмишинчи йилларида солиқ иттифоқ давлатини солиқларсиз давлат бюджетини шакллантиришга эришадиган ягона давлатга айлантириш борасидаги мафкуравий-иқтисодий ғоялар юзага келган бир шароитда солиқларни прогноз қилиш хусусидаги илмий қарашларга ўрин қолмади.
Ваҳоланки, ўтган асрнинг 20 йилларидаги ўша машҳур ГОЭЛРО режасида бошқа масалалар қатори давлат бюджетининг манбаларини(солиқларни) режалаштириш ва унинг кўламини аниқлаш борасидаги дериктив вазифалар белгилаб олинган эди. Бу даврларда солиқларга эксплутация қуроли сифати қаралиши нуқтаи назардан ёндошилганлиги ўз навбатида уларнинг бюджетга келиб тушиш жараёнларини прогноз ҳам ҳам амалий ҳам назарий жиҳатдан мазмунга эга бўлмаган. Шундай бўлсада ўтган асрнинг 50 йилларидан кейин бутун халқ хўжалигини ривожлантиришга оид прогнозлаш жараёнини амалга оширилишида иқтисодий масалалар социал масалалар билан биргаликда амалга оширилган. Бунда эса социал масалалар(аҳолини иш ўринлари билан таъминлаш, уй-жой, таълим муассасалари, дам олиш жойлари, соғлиқни сақлаш муассасаларини қуриш ва шу кабилар)ни ривожлантиришнинг прогноз кўрсаткичларини аниқлаш албатта уларнинг молиявий манбаларини прогнозлаштирмасдан туриб амалга ошириш қийинлиги эътиборга олинган.
Ўтган асрнинг ўрталарига келиб Собиқ иттифоқ даврида солиқларни прогноз қилишга оид илмий тадқиқотлар аста-секин ривожланиб борди. Академик А.И. Анчишкин бошчилигида бир қатор олимлар томонидан халқ хўжалиги ресурсларини қайта ишлаб чиқиш жараёнлари, тармоқлараро мажмуаларнинг ривожланиш тенденциялари, инвестиция жараёнлари, меҳнат ресурслари, даромад ва истеъмол ўртасидаги боғликлар масалалари прогнозлари билан боғлиқ илмий тадқиқот ишларини амалга оширган бўлса, Ю.В.Яременконинг илмий тадқиқот ишлари эса ресурсларнинг иерархияли тарзда амалга қилиш қонуниятлари ва уларнинг прогноз жараёнларига бағишланди, давлатнинг режалаштириш прогнозлаштириш жараёнларини такомиллаштиришга оид тадқиқотлар амалга оширилди. Булар орасида халқ хўжалигининг молия соҳасини режалаштириш ва прогнозлаштиришга илмий тадқиқот ишлари ҳам ўрин олди. Бу борада Л.В. Попова, М.В. Васильева ва Н.Г. Вараксаларнинг илмий тадқиқот ишлари натижалари катта аҳамият касб этди18. Асосан Л.В. Попованинг илмий тадқиқот ишларида солиқларнинг иқтисодий моҳияти каби масалалар билан бир қаторда солиқларни режалаштириш ва прогнозлаштиришнинг социал-иққисодий роли, уни амалга оширишнинг алгоритмлари каби масалалар кенг ўрин олди. Давлат бюджетининг даромад манбаларини режалаштириш ва уни прогнозлаштириш бюджет орқали давлатнинг иқтисодиётни тартиблашувида муҳим молиявий инструмент сифатида амал қилишини кўрсатиб берди.
Жаҳон молия хўжалигида солиқларни прогноз қилиш ва режалаштиришга оид жараёнлар ва унинг замонавий муаммолари иқтисодчи олимлар А.Р. Горбунов, В.А. Кашин, С.Ф. Сутыринлар томонидан ўрганилди.19 Ушбу олимларнинг илмий қарашларида солиқларни прогноз қилишнинг жаҳон тажрибаси ва унинг муаммоларини ҳал этишда иккита асосий йўналишлар аниқланди. Ушбуларнинг фикрича аввало солиқларни режалаштиришда ҳар бир давлатнинг фарқланувчи хсусиятларини эътиборга олган ҳолда давлатлараро аспектларни ҳисобга олиш, яъни давлатлараро ҳудудий яқинлик ва қулайлик молия бозорларида катта аҳамиятга эга бўлади, ушбу ҳолатни эса прогноз ва режалаштириш жараёнларида доим диққат марказдан қочирмаслик, шунингдек, халқаро солиққа тортишда резидентларнинг ўз даромадларини "Оффшор ҳудудлар"га ўтказишга ва юқори даромад келтирувчи зоналарга йўналтиришга интилиш кучайиб боришига эътибор қаратиш керак бўлади.



Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling