Тошкент давлат иқтисодиёт университети худойқулов садриддин каримович солиқ статистикаси ва прогнози


Канада молия Департаментининг "Канада иқтисодиёти модели (NAOMI, 2001)


Download 1.53 Mb.
bet34/77
Sana21.02.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1219050
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   77
Bog'liq
Дарслик ССП

Канада молия Департаментининг "Канада иқтисодиёти модели (NAOMI, 2001). Ушбу модел аввалги(1996 йилги) моделдан фарқли равишда оддий ва соддароқ тарзда бўлиб, у бор-йўғу 6 та математик-статистик тенламалардан иборат бўлиб, унда асосан иқтисодий ўсиш суръати, истеъмол нархи, ялпи ички маҳсулотнинг дефляторининг ўсиш даражаси, валюта курсининг ўзагариши, номинал кредит ставкасининг ўзгариш ҳолатлари ва уларнинг прогнозларига бағишланган.
АҚШнинг макроиқтисодий модели (FRB/US, 1997). Ушбу макроиқтисодий модел АҚШ Федерал заҳираси томонидан 1997 йилда ишлаб чиқилган бўлиб, аввалиги IS-LM макроиқтисодий моделининг ўрнига 1963-1995 йиллар оралиғидаги чораклик ҳисоботлар маълумотларига асосланган ҳолда эконометрик методларни кенг қўллаган ҳолда ишлаб чиқилган. Модел истеъмолчи, ишлаб чиқарувчи, молиявий бозорлар ва ташқи сектор блокларидан иборат. Моделда асосий масалалардан бири сифатида уй хўжаликлари ва фирмалар реал секторда пул-кредит сиёсатини ўзгартиришнинг муҳим иқтисодий агентлари сифатида қаралган бўлиб моделда 300 дан ортиқ турли даражадаги тенгламалар асосида давлатнинг федерал бюджетига солиқ тушумларини прогнозлаштиришда уй хўжаликлари ва фирмаларнинг пул сиёсатига таъсири каби омилларга боғланган. Моделнинг бюджет блокида бюджетга солиқ тушумларини прогноз қилиниш ҳолати асосан коррекция хатолигини векторли моделидан кенг фойдаланган ҳолда амалга оширилган. Бу ерда эндоген(ички) ва экзоген(ташқи) омилларда ўзгаришларнинг ўзаро боғлиқлиги масалалари чуқур атҳлил қилинган, иқтисодий агентларнинг пул-кредит ва солиқ сиёсатига таъсири кўриб чиқилган. Давлатнинг ташқи қарзи ва унинг фоиз ставкларига таъсирини уй хўжаликлари ва фирмаларнинг истеъмоли орқали бюджетга солиқ тушумларининг тушиши каби масалаларнинг ички ва ташқи сабаблари аниқлаб берилган.
Америка иқтисодиётининг янги модели(MUSE,2005). Ушбу макроиқтисодий модел Канада банки томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, моделнинг моҳияти, аввалги моделлардан фарқли равишда Канада ва АҚШ давлатлари ўртасидаги иқтисодий алоқалар ва уларнинг ушбу давлатлар, шунингдек, жаҳон бозорига таъсири каби масалалар ва уларнинг прогноз кўрсаткичлари аниқлаб берилган. Моделнинг асосий қисмини ялпи ички маҳсулотнинг истеъмол этилиши нуқтаи назардан уй хўжаликларининг истеъмоли ва мол-мулкка қилган инвестициялари, фирмаларнинг инвестициялари, давлат харажатлари, экспорт ва моддий заҳираларнинг ўзгариши кабилар ўзаро алоқадорликда ўрганилган. Моделда солиқларни прогноз қилиш масаласига ҳам эътибор берилган бўлиб, унда асосан давлат ва фирмаларнинг харажатларига мувофиқ равишда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг бюджетни шакллантиришдаги таъсири чуқур кўриб чиқилган. Шунингдек, мазкур моделда давлат харажатларининг мувофиқлигини(тенглигини) таъминлаш орқали бюджетдан давлат қарзларини камайтиришда фойдаланишнинг омиллари ҳам кўрсатиб берилган. Мазкур моделнинг асосий жиҳатлари иқтисодчилар Лалон ва Гасселинларнинг илмий тадқиқот ишларида акс эттирилган.56

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling