Европа Комиссияси модели(QUEST, 1997). Мазкур модел Европа ҳамкорлиги Комиссияси томонидан икки: QUEST ва QUEST II босқичда қисқа ва узоқ муддатга ишлаб чиқилган бўлиб унинг ядросида монетар ва солиқ сиёсатида олиб борилган ислоҳотларнинг самарадорлиги масалалари ётади. Модел доирасида европа ҳудудида жойлашган давлат томонидан олиб борилган монетар сиёсат ва солиқ сиёсатининг ўзаро боғлиқлиги, пул агрегатлари, солиқ ставклари, солиқ имтиёзлари, солиқ қонунчлигининг уйғунлашуви, истеъмол даражаси, давлат харажатлари ва давлат қарзларини бошқаришга фискал ёндошувлар алоҳида турли хил макроиқтисодий моделларнинг инструментларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган ва TROLL пакети асосида амална оширилган.
Янгизелландия иқтисодиётнинг модели (FPS, 1997). Мазкур модел Янгизелландиянинг иқтисодий сиёсатининг комплекс тарзда таҳлил қилиш ва прогноз кўрсаткичларини аниқлашга мўлжалланган. Моделнинг муҳим хусусиятларидан бири бу умумийликдан хусусийликка тамойилига асосланишидир. Моделда иқтисодиётдаги ўзгаришлар вақт қаторлари асосида таҳлилиқ қилиниб, модел йўлдошлари сифатида эндоген ва экзоген ҳодиса ва омиллар математик-эконометрик функциялар асосида таҳлил этилган. Моделда бюджет модели доирасида давлатнинг солиқ сиёсати, солиқларни ундиришнинг оптимал вариантларини ишлаб чиқиш ва солиқларнинг бюджетга тушиш жараёнларига алоҳида урғу берилган. Фискал сиёсат асосида давлат томонидан аҳолига қилинадиган трансферт харажатлари ва давлат қарзларини камайтиришга қилинган харажатларни солиқларни ундириш билан боғлиқ давлат сиёсатининг инструментлари билан боғланган ҳолда прогноз кўрсаткичлари аниқланган.
Халқаро валюта фондининг макроиқтисодий модели. (MULTIMOD,1998). Ушбу модел халқаро валюта фонди томонидан узоқ муддатли прогноз сифатида дунё давлатларининг пул-кредит ва фискал соҳасидаги сиёсатларининг оқибатларини таҳлил қилишда кенг фойдаланилади. Модел "кучли еттилик", "саноати ривожланган давлатлар", "ривожланаётган давлатлар", "ўтиш иқтисодиёти давлатлар" ҳамда ривожланаётган давлатлар" каби алоҳида блокларда давлат миқёсида амалга оширилаётган монетар ва фискал сиёсатнинг тенденциялари ва уларнинг прогноз кўрсаткичлари аниқлаб берилган. Моделнинг фискал блокида корхоналарни солиққа тортишда уларнинг ишлаб чиқариш фаолияти ва капиталларини солиққа тортиш масаласи кўрилган. Солиққа тортиш масалаларида ёндошув давлатнинг ташқи қарзининг ялпи ички маҳсулотга нисбатан даражасига қараб ўзгариши асослаб(кўрсатиб) берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |